Home / Шариат қонунлари / Намоз / Ҳайит намозининг ўқилиш тартиби ҳақида

Ҳайит намозининг ўқилиш тартиби ҳақида

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Рамазон ҳайити ҳамда Қурбон ҳайитида ўқиладиган намоз икки ракъатдан иборат бўлиб, биринчи ракъатда ҳамд ва бир сурани ўқиб бўлгач, бешта такбир айтилади ва ҳар бир такбирдан сўнг қўлни кўтариб, бир қунут ўқилади. Бешинчи қунутдан сўнг эса яна бир такбир айтиб, рукуга борилади. Кейин эса икки сажда қилиб, иккинчи ракъатни адо этиш учун ўрнидан туради. Иккинчи ракъатда тўртта такбир айтилади ва ҳар бир такбирдан кейин қўлни кўтариб, бир қунут ўқилади. Тўртта қунутдан сўнг бешинчи такбирни айтиб, рукуга борилади ва рукудан кейин эса икки саждани бажариб, ташаҳҳуд айтилади ва кейин салом бериб намоз тугатилади.

Ҳайит намозининг қунутида ҳар қандай дуони ўқимоқлик кифоядир, лекин қуйидаги дуони ажр-савоб ниятида ўқиш яхшироқдир:

اَللّهُمَّ أَهْلَ الْکِبْرِیاءِ وَالْعَظَمَةِ، وَأَهْلَ الْجُودِ وَالْجَبَرُوتِ، وَأَهْلَ الْعَفْوِ وَالرَّحْمَةِ، وَأَهْلَ التَّقْوَى وَالْمَغْفِرَةِ، أَسْأَلُكَ بِحَقِّ هذَا الْیَوْمِ الَّذِي جَعَلْتَهُ لِلْمُسْلِمِینَ عِيداً، وَلِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللّهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ ذُخْراً وشَرَفاً وَکرامَةً وَمَزِیداً أَنْ تُصَلِّيَ عَلَىٰ مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ وَأَنْ تُدْخِلَنِي فِي کُلِّ خَيْرٍ أَدْخَلْتَ فِيهِ مُحَمَّداً وَآلَ مُحَمَّدٍ، وَأَنْ تُخْرِجَنِي مِنْ کُلِّ سُوءٍ أَخْرَجْتَ مِنْهُ مُحَمَّداً وَآلَ مُحَمَّدٍ صَلَوَاتُكَ عَلَيْهِ وَعَلَيْهِمْ. اَللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا سَأَلَكَ بِهِ عِبَادُكَ الصَّالِحُونَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِمَّا اسْتَعَاذَ مِنْهُ عِبادُكَ الْمـُخْلَصُونَ.

Ўқилиши: «Аллоҳумма аҳлал кибриёи вал-ъазамаҳ ва аҳлал-жууди вал-жабаруут ва аҳлал-ъафви варроҳмаҳ ва аҳлаттақво вал-мағфироҳ, асъалука биҳаққи ҳаазал-явм аллазий жаъалтаҳу лилмуслимийна ъийдаа вали Муҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи ва олиҳи зухран ва шарафан ва кароматан ва мазийдаа ан тусоллия ъалаа Муҳаммадин ва оли Муҳаммад ва ан тудхиланий фий кулли хойрин адхолта фийҳи Муҳаммадан ва ола Муҳаммад ва ан тухрижаний мин кулли сууъин ахрожта минҳу Муҳаммадан ва ола Муҳаммад солаватука ъалайҳи ва ъалайҳим. Аллоҳумма инний асъалука хойро маа саъалака биҳий ъибаадукас-солиҳуун ва аъуузу бика миммазтаъааза минҳу ъибаадукал мухласуун».

Таржимаси: «Эй Аллоҳим, эй буюклик ва улуғлик аҳли, эй саховат ва салтанат аҳли, эй афв-кечиримлилик ва раҳмат аҳли ва эй тақво ва мағфират аҳли! Сендан мусулмонларга ҳайит қилган ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га захира ҳамда шарафлилик ва улуғворликда зиёда қилган бугунги кунинг ҳақ-ҳурматига Муҳаммад (с.а.в) ва Муҳаммад (с.а.в)нинг хонадони аҳлига салавот-дуруд йўллашингни, Муҳаммад (с.а.в)ни ва Муҳаммад (с.а.в) хонадонини киргизган ҳар бир яхшиликка мени ҳам киритишингни ҳамда Муҳаммад (с.а.в)ни ва Муҳаммад (с.а.в) хонадонини олиб чиққан ҳар қандай ёмонликдан мени ҳам олиб чиқишингни сўрайман. Эй Аллоҳим, мен Сендан солиҳ бандаларинг сўраган энг яхши нарсани сўрайман ва мухлас [холис қилинган] бандаларинг Сендан паноҳ сўраган нарсадан мен ҳам паноҳ сўрайман».

Манба: Шайх Садуқ, «Аюну Ахбор ар-Ризо (а.с)», 1378-ҳижрий, 1-жилд, 296-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Намоз – куфр ва иймон орасидаги чегара

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) намоз хусусида бундай деб марҳамат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.