Home / Шариат қонунлари / Намоз / НАМОЗГА ОИД БИР НЕЧА МУҲИМ МАСАЛАЛАР:

НАМОЗГА ОИД БИР НЕЧА МУҲИМ МАСАЛАЛАР:

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ

1. Биринчи ракъатда билмай туриб қунут дуосини ўқиб қўйса,

2. Иккинчи ракъатда алҳамд ва қулҳуаллоҳ сурасини ўрнига субҳаналлоҳни (3 ва 4-ракъатдаги тасбеҳотни) айтиб юборса,

3. Иккинчи ракъатда ташаҳҳудни эсдан чиқариб айтмай жойидан турса,

✅Юқоридаги хатолар намозда юз берган тақдирда, намозни ўқиб бўлгандан кейин, яъни саломдан кейин тезлик билан «Саждаи саҳв» деб ният қилади-да, икки марта саждага боради ва ҳар иккила саждада қуйидаги зикрни айтади:

«Бисмиллааҳи ва биллааҳи, Аллоҳумма солли аълаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммадин»

4. Иккинчи ракъатда 1-ракъатни ўқидимми ё 2 ракъатми деб иккиланиб шубҳа қилса ва бу иккиланиш ҳолатидан чиқа олмаса, у ҳолда намозни тўхтатиб, аввалдан бошлаши керак.

5. Тўрт ракъатли намозда учинчи ракъатда билмай туриб ташаҳҳудни айтса, у ҳолда ҳам намоздан кейин тезлик билан иккита «Саждаи саҳв» қилади. Юқорида айтилганидек.

6. Агар тўртинчи ракъатда шубҳа қилса 3 ракъат ўқидимми ёки 4 ракъатми деб, у ҳолда 3 ракъат ўқиганман деб қабул қилади-да ва намозни тугатгач, ўрнидан туриб бир ракъат эҳтиёт намоз ўқийди.

☝️Эҳтиёт намоз ўқиганда, фақат бир марта Ҳамд сурасига кифояланади. Шу билан ўқиган намози саҳиҳ ва тўғри бўлади.

7. Зуҳр ва Аср намозларини билмасдан овоз чиқариб ёки овоз чиқариб ўқиладиган намозларни билмасдан овоз чиқармасдан ўқиса ботил бўладими?

✅Жавоб: Ушбу ҳолатда намоз ботил бўлмайди. Чунки, бу ишни қасддан қилмаган. Бундай ҳолда эҳтиёт юзасидан иккита «Саждаи саҳв» қилса яхшироқ бўлади.

Эслатма: Агар инсон намозда бирор сўзни ортиқча айтиб юборса ёки битта саждани (қастдан бўлмаган ҳолда) бажармай ташлаб ўтса ёки ҳали биринчи ракъатда бўла туриб, салом бериб юборса ёки ташаҳҳуд айтиш керак бўлган жойда ташаҳҳуд айтишни унутиб ўқимай кетса, намозини ўқиб бўлгандан сўнг, яъни саломдан кейин тезлик билан «Саждаи саҳв»ни ният қилиб икки марта саждага боради ва ҳар икки саждада ҳам:

«Бисмиллааҳи ва биллаҳи Аллоҳумма солли аълаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммад» деб айтади. Ундан кейин эса ташаҳҳуд айтиб сўнгра салом бериб намозни тугатади.

Бу амалга «Саждаи саҳв» дейилади.

Юқорида айтилган масалалар барча мужтаҳидларимиз фатволари ва истинботларига мувофиқдир.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Намоз – куфр ва иймон орасидаги чегара

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) намоз хусусида бундай деб марҳамат …

2 comments

  1. Ассалому алайкум қайси вақтдаги намозни овоз чиқариб ёки қайси вақтдаги намозни овоз чиқармай ўқиймиз? Илтимос шу саволга жавоб беринг

    • Tahririyat boshqarmasi

      Ва Алайкум Ассалом Ҳурматли Биродар.
      Шариати исломиянинг аҳкомига биноан, эрталабки Бомдод намозини ҳамда Шом ва Хуфтон намозларини овоз чиқариб ўқиш вожиб бўлиб, Зуҳр ва Аср намозларини эса оҳиста ҳолда, яъни овоз чиқармай ўқишимиз вожибдир.
      Албатта, шуни таъкидлаб айтиш лозимки, овоз чиқариб ўқиш ёки овоз чиқармай ўқиш фақат Фотиҳа сураси ва ундан кейинги ўқиладиган сурага тааллуқлидир. Қолган зикрларни эса барча намозларда баробар ҳолда баланд овозда ўқиш жоиздир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.