Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ислом- озодлик ва адолат дини (1)

Ислом- озодлик ва адолат дини (1)

  Башариятнинг ижодкорлик кучини ўзининг шахсий манфаатлари ва худбинликлари йўлида ишлатадиган золим ва зўравонлар; инсонларнинг обрў ва шарафлари, мол ва жонларини тортиб-суғириб оладилар ва улар хор-залил бўлиб, мажбурий ҳолда бўйин эгсинлар, деб уларни ўзларига қул қилиб оладилар.

Бундай зулмкорларнинг ҳукмдорлиги чангидан қай услубда озод бўлмоқ лозим? Озодлик, ҳақиқат ва адолат масалаларини илгари сурган диктатoрлик тузумидан тортиб, капитализм ва ишчи синфини ташкил этган тузумларни текшириб, кўздан кечириб чиқсак, бу ғоялар турли хил қонун-қоидалар қамровида оддий халқдан иборат гуруҳларни эзиб, уларни қулликка зўрлайдилар ва ушбу қонунлар бир тоифа ҳукмрон, мулкдор ва сармоя эгаларининг манфаати ва хавфсизлигига xизмат қилиб, ҳақиқат ва адолатни оёқ ости қилишади.

  Ислом инсонларни золим ва зўравонларга ҳукмронлигидан ҳамда уларга асир ва қул бўлишдан озод этиб, бутун куч-қудрат Аллоҳники таъкидлайди ва халқнинг молини, жонини ва шарафини адолат юзасидан ҳимоялайди. Ислом инсонларга баxш этган ҳақиқий озодлик Аллоҳнинг тайин этган ҳудуд-чегаралари қамровида амалга ошади ва уларнинг бутун ҳуқуқларини таъминлайди.

  Ислом истайдики, инсонлар шарафли ва иззатли ҳаёт кечирсинлар ва бу эса жамиятдаги бутун аъзоларнинг ҳақ-ҳуқуқи баробарлиги асосида мумкиндир. У инсоний қадриятларга юксак баҳо беради ва жамиятда адолатни барқарор этади.

  Агар Ислом фақат бир миллат ва ирқнинг ёрдамига таянса эди, ҳеч вақт бундай порлоқ тараққиётга ноил бўла олмасди. Динимизда миллий ва ирқий фарқ қўйишлик бўлмаслиги турли хил миллатларнинг ва халқларнинг уни қабул этишига буюк таъсир кўрсатган. Тарих бўйлаб ирқчилик ва миллатчиликнинг асоссиз ақидалари инсонлар орасида маъносиз тортишувларга ва урушларга сабаб бўлган. Ислом иxтилоф келтириб чиқарувчи омилларидан кўра, бирдамлик, якдиллик ва қудрат омилларини мусулмонларга таниттирганди. Мусулмонлар, яҳудий ва xочпараст-насронийларни иxтилофларга чек қўйиб, Тавҳид (яккахудолик) динини тўғри тушунишга ҳамда ҳақиқатни изламоққа даъват этадилар.

<قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلا نَعْبُدَ إِلا اللَّهَ وَلا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ>

  (Эй Пайғамбар) айтинг: «Эй аҳли китоб (яҳудий ва насронийлар), Биз билан сизнинг ўртамизда баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз- ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бирбирларимизни Рабб қилиб олмайлик.» (Оли Имрон сураси, 64-оят)

  Бу кун ваҳдат, бирлик, адолат ва озодлигини қўлдан бой берган миллатлар, миллий фарқ қўйишлик натижасида азият-озор кўрганлар ўз нажотларини Исломда излашлари лозим. Чунки, Ислом дини соясида инсонларнинг ҳақиқий баробарлиги ва бирдамлиги рўёбга чиқади. Қора, оқ, сариқ ва қизил танли инсонлар баробарлик ва озодлик шароитида Ислом байроғи остида осуда ва тинч яшай оладилар.

  Ислом нуқтаи назаридан инсонлар орасидаги устунлик илм ва амалга кўрадир ва имтиёзлар фақат ахлоқий поклик ва маънавий фазилатларга асосланади. Инсонларнинг бирини бошқасидан устун қилган нарса фақат тақводир (Аллоҳдан қўрқиш ва парҳезкорлик.)

  Қуръон бу ҳақда бундай дейди:

<يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ>

  «Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан (Одам ва Ҳавводан) яратдик ҳамда бир-бирларингизни танинглар, деб сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардордир.» (Ҳужурот сураси, 13-оят)

  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қиладилар:

  «Арабнинг ажам, оқ танлининг қора танли устидан ҳеч бир имтиёзи ва устунлиги йўқдир. Устунлик фақат тақво ва руҳий фазилатлар ёғдусида бўлур.[1]»

  Маккани фатҳ этгандан кейин Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўзини тили ва ирқи бўйича бошқа миллатлардан устун деб билган худбин ва мутакаббир арабларга xитобан бундай буюрмишдилар:

  «Аллоҳга шукроналар бўлсинки, исломнинг олий таълимотлари ёғдусида сизлардан жоҳилият даврининг таассуротларини, фахрланиш, ғурур ва кибр хусусиятларини олиб ташлади. Билингизким, Аллоҳнинг ҳузурида ҳамма икки гуруҳга бўлинади: Унинг даргоҳида ҳурматли ва азиз бўлган тақводор зотлар ва Унинг наздида олчоқ ва разил бўлган гуноҳкор ва тажовузкорлар.»

  Бир нафар имом Ризо (алайҳис салом) нинг ҳузурига келиб деди: «Ер юзида сизнинг отабоболарингиздан унинг ота-бобоси устун ва афзал ҳеч бир шаxс топилмайди.»

  Имом буюрдилар: «Уларнинг буюклиги ва шарафи тақвода эди. Отобоболарим Аллоҳга итоат қилишда кўп тиришардилар.»

  Бошқа бир шахс ҳазрат (алайҳис салом) нинг ҳузурларига келиб, бундай деди: «Аллоҳга онт бўлсинки, сиз дунёдаги инсонларнинг энг яxшисидирсиз.» Имом буюрдилар: «Эй эркак онт ичма, тақвоси мендан кўпроқ ва Аллоҳга қилган итоати ортиқроқ бўлган инсон, мендан кўра яхшироқдир. Аллоҳга онт бўлсинки, ҳануз ушбу оят бекор қилинмаган:

  «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир.[2]»

  Айтиб ўтилган тақво озодлик ва эркинликнинг айнан ўзидир, маҳдудлик ва чекланганлик эмасдир. Чунки, маҳдудлик инсонни бахту саодатдан маҳрум этади, аммо тақво руҳнинг қалқонидир, одамга сақлана олиш ва ўзини тийиш хусусиятини ато этади. Унга озодлик ва маънавият баxш этиб, нафсоний истаклар зиндонидан қутқазади. Тақво башариятга ижтимоий ҳаётда ҳам озодлик ва эркинлик беради.

  Тақводорларнинг мавлоси ва сарвари ҳазрат Али (алайҳис салом) буюрадилар: «Тақво поклиги ва тўғрилигин калити, қиёмат кунининг либосидир. Ҳар қандай бадбаxтликдан инсонга нажот беради ва унга озодлик баxш этади. Инсон тақво воситаси билан ўз ҳадафига етишади ва душманларнинг ёмонлигидан халос бўлади. Ўз орзу ва истакларига эришади[3]


[1]. Васоилуш-шиа, 14-жилд, 44-бет, 1-ҳадис.

[2]. Муҳаддис Баҳроний, «Ал-Бурҳон фий тафсирил қуръон» 4-жилд, 210-бет.

[3]. Наҳжул балоға, 227-хутба.

2014-01-23

19:19:21

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.