Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Мадинаи Мунавварадаги муқаддас маконлар ҳақида маълумотлар

Мадинаи Мунавварадаги муқаддас маконлар ҳақида маълумотлар

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Боби Жаброил: Ҳазрат Жаброили Амин (алайҳис салом) киришдан олдин Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (cаллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан рухсат сўраб кирган эшик.

Маҳбити Жаброил: Ҳазрат Жаброил Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримизга ваҳий олиб келган макон.

Суфа: Маккадан Мадинага келган ва яшашга жойи бўлмаган муҳожирларнинг тунаш жойи. Улар Масжидун-Набийнинг ёнидаги махсус жойда ўрнашиб олиб кун кечирардилар. Ривоятларга кўра, уларнинг сони 400 киши бўлган.

Таҳажжуд жойи ва таҳажжуд меҳроби: Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (cаллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг тунлар бедор бўлиб шаб (таҳажжуд) намози ўқиган жойлари ва у ердаги меҳроб.

Ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг қабрлари: Ул ҳазратнинг сўзларига кўра, уйларига дафн этилганлар. Бошқа ривоятда эса, Равзатул-жаннатга, яъни Пайғамбаримизнинг қабрлари билан минбарлари ўртасига кўмилганлар ва учинчи ривоятга кўра, Бақий қабристонига дафн этилганлар. Шиа уламолари кўпинча ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг уйларини ул ҳазратнинг қабрлари деб биладилар.

Сарийр устуни: Сарвари олам ушбу устунга суяниб одамларнинг саволига жавоб берар ва уларнинг мушкулларини бартараф этар эдилар.

Ҳарас устуни: Мўминлар амири Али (алайҳис салом) ушбу устуннинг ёнида туриб пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (cаллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни қўриқлар ва ҳимоя қилар эдилар.

Вуфуд устуни: Турли қабила ва элатлар ушбу устун ёнида ўтириб ўз муаммо ва масалаларини Сарвари олам ҳузурларида айтардилар.

Тавба устуни: Жанг сирларини Исломнинг ашаддий душмани бўлмиш бани Назир яҳудийларига фош этиб қўйган бир мусулмон киши қилмишидан пушаймон бўлиб тавба қилгач, ўзини ушбу устунга боғлаб, то Пайғамбар мени кечирмас эканлар, боғлиқ ҳолда қолгайман деб айтади. Шундан сўнг унинг тавбаси қабул қилинади.

Мухлиқа устуни: Тарихда айтилишича, Расулуллоҳ (cаллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳузурларига мушарраф бўлишни истаган кишилар ушбу устун ёнида ўзларини хушбўй ва муааттар қилиб безардилар.

Пайғамбар меҳроблари: Сарвари коинот явмия намозларини ушбу меҳробда ўқирдилар. Зиёратчилар учун бу маконда икки ракъат мустаҳаб намоз ўқиш айтилган.

Меҳроби Сулаймоний: Туркларнинг усмоний халифаларидан бўлган Сулаймон исмли шахс томонидан қурилган «Меҳроб».

Эслатма: Юқорида айтилган маконларнинг барчаси ҳозирги кунда Масжидун-Набий кенгайтирилгани учун Масжид ҳудудида жойлашган.

Бақий қабристонининг харитаси

Қабристонга киришдан олдин имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) ўғиллари Исмоил қабрининг олдинги жойи бор.

Масжидун-Набий рўпарасида, Абу Зар хиёбони томонида Бақий қабристонининг асл кириш эшиги жойлашган. Эшикдан кирганда чап томонда

  1. Ҳазрат Абул Фазл Аббоснинг оналари Уммул-банин қабрлари
  2. Пайғамбаримизнинг аммалари Отика ва Сафия қабрлари
  3. Улардан бир оз нарироқда Пайғамбаримизнинг қизлари Зайнаб, Умми Кулсум ва Руқайя қаблари
  4. Улардан кейин эса Пайғамбаримизнинг завжалари Жарийра, Сувда, Оиша, Маймуна, Ҳулма, Умми Ҳабиба, Умми Салама, Сафия ва Зайнабларнинг қабрлари
  5. Улардан кейин ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг акалари Ақил ибн Абу Толибнинг қабри ва унинг ёнида эса Абдуллоҳ ибн Жаъфари Тайёр қабри бор ва унинг ёнида қабристоннинг бир ёпиқ эшиги ҳам бор.

Ундан кейин Пайғамбаримизнинг саҳобалари Нофеъ ва Молик қабрлари, нарироқда эса ул ҳазратнинг ўғиллари Иброҳимнинг қабри бор ва Иброҳим қабрининг чап томонида эса Уҳуд жанги шаҳидларининг қабрлари жойлашган ва ушбу қабрларнинг олдида қабристоннинг яна бир ёпиқ эшиги бор. Шу билан Бақий қабристонининг дастлабки ҳудуди тугайди.

Юқорида айтилганлар Бақий қабристонининг чап томони ва шимолий ҳудудига киради.

Бақий қабристонига кирганда ўнг томонда

  1. Пайғамбаримизнинг амакилари Аббоснинг қабри
  2. Бир оз нарироқда ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг оналари Фотима бинти Асад қабри ва ундан кейинда эса тўрт маъсум имомларимизнинг қабрлари ёнма-ён жойлашган, улар
  3. Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) қабрлари
  4. Имом Зайнулобидин (алайҳис салом) қабрлари
  5. Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом) қабрлари
  6. Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) қабрлари

Имомларимиз қабрларининг ўнг томонида қабристоннинг яна бир эшиги бор.

Бақий қабристонининг олдинги ҳудудидан ташқарига чиққанда ўнг томонда

  1. Аҳли суннатнинг ривоятига кўра, Усмон ибн Аффон қабри ва имомияларнинг ривоятига кўра, Усмон ибн Мазъун қабри жойлашган ва қабрнинг ўнг томонида Али ибн Абу Толиб хиёбони бор.
  2. Чап томонда эса имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) ўғиллари Исмоил қабри
  3. Ундан кейин эса Пайғамбаримизга сут эмизган Ҳалимаи Саъдиянинг қабри бор ва ушбу қабрнинг чап томонида Абдулазиз хиёбони жойлашган ҳамда шу ерда Бақий қабристонининг олдинги девори жойидир.
  4. Ҳалимаи Саъдия қабридан нарироқда Аҳли суннат ривоятига кўра, ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг оналари Фотима бинти Асад қабри жойлашган ва ундан кейин эса Бақий қабристонининг ҳозирги деворидир.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Замонавий Дажжолни танийлик

Охир замон ҳақидаги ҳадисларда Дажжол ҳақидаги маълумотларни кўздан кечирсак, унда кўпгина масалалар сирли равишда баён …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.