Home / Долзарб мавзулар / Вилояти фақиҳ / Фукуяма ва шианинг кимлигини таниб олиш

Фукуяма ва шианинг кимлигини таниб олиш

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ 

Мақоланинг Инглизча Унвони:

Fukuyama and the recognition of Shiite identity

Франсис Фукуяма келиб чиқиши япониялик, аммо АҚШ фуқароси бўлган нео-консерватор, тадқиқотчи ва тарихчи олим. У ярим сиёсий ва ярим фалсафий шахсияти билан АҚШ Миллий Хавфсизлик Ташкилотида ҳамда Пентагонга қарашли компаниялардан бўлган «Ренд» компаниясида ҳарбий таҳлилчи бўлиб ишлаганлик стажига эга.

У 1989 йилда «Тарихнинг охири ва охирги инсон» (the End of History and the last man) унвони остида ёзган мақоласи билан, кейинчалик 1991 йилда айнан шу ном билан аммо батафсилроқ ёзиб китоб шаклида нашр этилди, дунёга машҳур бўлди.

Ушбу икки асарида Фукуяма Ғарбнинг сиёсий қадриятларини ҳимоя қилишга киришиб, 20-аср охиридаги воқеалар либерал демократия фойдасига глобал келишув мавжудлигини кўрсатмоқда деб далил келтирди.

Фукуяма Исроилнинг Қуддус шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда шиаларнинг сиёсий ғоясини тасвирлаб беришга киришди. У «Шиалар кимлигини таниб олиш», деб номланган ушбу конференцияда айтади:

«Шиа – бу учадиган уфқи бизнинг ўқларимиздан анча баландда бўлган бир қушдир, бу қушнинг икки қаноти бор; бири яшил қанот ва бошқаси қизил қанот». У бу сўзларни Эроннинг 1986 йилдаги Саддомга қарши бўлган урушда қозонган ғалабасининг чўққисида айтади ва сўзини шундай давом эттиради: «Бу қушнинг яшил қаноти унинг Имом Маҳдийга бўлган эътиқоди ва адолатни хоҳлашидир. Чунки, шиалар адолатни кутмоқдалар, улар доим умид қиладилар ва умид қилувчи одам эса енгилмас бўлади. Сиз зулм ва ёвузлик авжига чиққан пайтда дунёни адолат билан тўлдирадиган бир киши келади деб даъво қилган шахсни асло бўйсундира олмайсиз».

Фукуяманинг назариясига кўра, шианинг яшил қаноти ўша Имом Маҳдий (а.ж) келишининг интизорида бўлиш фалсафаси ёки адолатни исташдир. У сўзини давом эттириб айтади: «Шиаларнинг қизил қаноти шаҳид бўлишни истамоқлик бўлиб, унинг илдизи Карбалога бориб тақалади ва бу хусусият шиаларни ўлмас қилган». Унинг фикрича, шиа бу икки қаноти билан унинг учадиган уфқи жуда юқори бўлиб, заҳарли бўлган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, ахлоқий ва ҳоказо ўқлар унга тегмайди. Фукуяма шианинг улкан аҳамиятга эга бўлган учинчи қирраси ҳақида айтади:

«Бу қуш Вилоят ва Пешволикни қабул қилиш деб номланган бир совут кийган бўлиб, бу шиаларни енгилмас қилган». Барча исломий мазҳаблар орасида фақатгина шиа мазҳабининг Вилоят ва Пешволикка бўлган қараши фиқҳий ва шаръий асосга эга, яъни фақиҳ ва мужтаҳид Вилоят ва Пешволик қилишга ҳақлидир. Бу қараш Афлотун [Платоно]нинг элита назариясидан ҳам устундир. Фукуяманинг айтишига кўра: «Шианинг билимдонлик ва яроқлилик асосида шаклланган Вилоят ва Пешволикни қабул қилиш хусусияти уни дахлсиз, таҳдид ва хатардан узоқ қилган».

Фукуяма шианинг ўлмаслигини тушунтириб, шундай дейди: «Шиалар шаҳид бўлиш билан икки баравар кўпайишади. Шиалар қанча йўқ қилинса, шунчалик кўпаядиган бир тоифадир». У Эрон билан Ироқ ўртасидаги урушни мисол қилиб келтиради ва 1985 йилда шундай дейди: «Шиалар Эроқнинг Фов шаҳрини забт этишди, улар Карбалони ҳам олишмоқчи, албатта бу ерни, яъни Қуддусни ҳам эгаллаб олишади». Фукуяма Эронга имтиёз бериш билан урушни тўхтатингиз деб таклиф киритади.

Уруш тугагандан сўнг, Фукуяма шиа учун тескари бир муҳандислик ва ўзлари учун эса тўғри бир муҳандислик ёзиб чиқди. Эрон шиалари учун тескари муҳандислик шуки, дастлаб «Вилояти Фақиҳ»га зарба бериш керак. То буни урмагунингизча, муқаддас Карбало ва Имом Маҳдийга зарба бера олмайсиз.

У «Истаклар Микрополитикаси ва Қудрат Микрофизикаси» номли назарияни таклиф этиб шундай дейди: «Бир мамлакатга ғолиб келиш учун ўша мамлакат одамларининг хоҳиш-иродасини ўзгартиришимиз керак. Агар одамларнинг маданият шаклига айланган шаҳид бўлишни истамоқлик, фидойилик, мардоналик ва ўнлаб омилларга нисбатан мойиллиги ва истаги осойишта ва фаровон яшашни истамоқлик, ғарбийлашиш ва ҳоказоларга ўзгармаса, гўё сувни ҳовангда янчишингиздек бўладиУшбу мойиллик ва истакнинг ўзгариши эса фақат бир қудратли давлатнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳимоя қилиши билангина амалга ошади».

Фукуяма ушбу йўналишга қарши курашиш усулини «Вилояти Фақиҳ»ни заифлаштириш деб билади. Унинг сўзларига кўра, агар «Вилояти Фақиҳ» заифлаштирилган тақдирда, осуда ва фаровон яшашлик истаги шаҳид бўлишлик истагининг ўрнини эгаллайди ва шундан сўнг адолатни истамоқлик ва Имом Маҳдий келишини кутмоқлик ғоялари жамиятда йўқ бўлиб кетади.

«Маданий НАТО» лойиҳасидаги «Мафкуравий Қулаш» жараёни асосий бир принципга эга бўлиб, ҳар бир тарихий даврда бир кўринишда намоён бўлади. Фукуяма бу қулашнинг калитини эронликлар орасида «Муқовамат, яъни қаршилик кўрсатиш руҳини йўқотмоқлик» деб билади ва бу ҳақда айтади: «Бир халқ устидан ғолиб бўлиш учун ўша халқнинг ирода-истаги ва дидини ўзгартириш керак, бунинг учун эса уларнинг шаҳид бўлиш истагини осуда ва фаровон яшаш истагига айлантириш кифоядир».

Фукумая Исроил конференциясида «Кино»ни «Шиалар муқовамати-қаршилигини йўқ қилиш»га ёрдам берадиган бу назариянинг асбоб-воситаларидан бири деб атади ва Голливуд киноматографиясидан ўз маҳсулотларида «Ислом дини» ўрнига бир маданият яратиш фикрида бўлишни сўради. Ҳатто кейинчалик ҳам, 2002 йилда «Ридли Скот» исмли шахс Пентагон учун «Fallen Black Falcon», яъни Қора лочиннинг қулаши номли кинони ишлаб чиққанида, таҳлилчилар ушбу кино Фукуяманинг ўша назарияси асосида ишлаб чиқилганини айтишди.

Фукуяма ўзининг назариясида айтади: «Тарихий ҳужжатларга кўра, 2007 йилни Ғарб оламининг шиалар билан тўқнашуви йили деб биламиз. Биз аниқ режа билан шиаларга барҳам бериб ўзимиз кенг тарқалишимиз керак».

Мана ҳозир 2020 йил ва шианинг душманлари хор-зор бўлдилар.

Армагеддон жангида иккита элемент бир-бирига қарама-қарши туради: Jeezes Cryce [Жиизез Крайс] (муқаддас ўрнак) ва Anti Cryce [Анти Крайс] (Шайтон). Уларнинг эътиқодига кўра, Анти Крайс ўша «Суфёний» ва «Жиизез Крайс» эса келиши ваъда қилинган Имом Маҳдийдир.

Фукуяма айтади: «Бу ерда Сурия, Ироқ ва Саудия Арабистонидан ўтиб бориб, қўлида ўқ ушлаб турган ҳолда орқа томони Қандаҳорда жойлашган ва Қуддусни нишонга олган Шиа ярим ойи деб номланган бир ярим ой бор. Армагеддонда биз мана шу ўқ билан юзма-юз бўламиз. Қуддусдан Қандаҳоргача шиаларнинг стратегик минтақасидир». У сўзини давом эттириб айтади: «Бу ўқ шу томондан узила олмаслиги учун Америка Қўшма Штатлари Афғонистонни ишғол қилиши керак».

Фукуяма сўзларини шундай деб давом эттиради:

 «Сиз Вилояти Фақиҳни ўртадан кўтаришингиз лозим, агар сиз Вилояти Фақиҳни қандай қилиб ўртадан кўтариш мумкин? деб савол берсангиз, мен шундай жавоб қайтараман: Эрон конституциясида Вилояти Фақиҳнинг изчиллиги ва омон қолишига сабаб бўлган нарса – бу «Шўройе Нигаҳбон», яъни Назорат Кенгашидир. Агар бу устунни Эрон конституциясидан олиб ташлолсангиз, «Вилояти Фақиҳ» ҳам бир референдумда ўртадан кўтарилади! Сиз бу филтрни олиб ташлашингиз керак. Назорат Кенгаши ҳам фақат тўғри томонга йўналтирувчи назорат тизимига ҳужум қилиш билангина барҳам топади».

Қисқача изоҳ бериб ўтамиз: «Вилояти Фақиҳ» тушунчасига кўра, Маъсум Имом кўзлардан ғойиб бўлган пайтда Ислом жамиятини бошқарадиган киши адолат сифатига эга бўлган донишманд фақиҳ ва мужтаҳид бўлмоғи зарур.

У яна қўшимча қилиб айтади: «Агар сиз Вилояти Фақиҳга барҳам бера олсангиз, дарҳол шиалар қуши пастга тушади ва унинг учиш уфқи пасаяди, шунда сизнинг ўқларингиз унга осонликча тегади Шу пайт сизнинг истакларингиз микрополитикаси ишлайди ва шиаларнинг ўлмаслиги ва дахлсизлиги ҳам ўз-ўзидан барбод бўлади».

Бундай жамиятга бир дона ўқ узмасангиз ҳам ичкаридан қулайди. Фукуяма айтади: «Агар сиз «Вилояти Фақиҳ»ни ағдара олсангиз, кейинги босқичда шиаларнинг шаҳид бўлишлик истагини осуда ва фаровон яшашлик истагига айлантиринглар. Агар бу иккисини йўқотсангиз, шиалар жамиятидаги Имом Маҳдийга бўлган эътиқод ҳам автоматик равишда ўртадан кўтарилади ва натижада бепарволиклар, бефарқликлар ва лоқайдликлар шиалар орасида кенг тарқалади».

У сўзининг давомида айтади: «Сиз Ғарб жамияти учун ҳам Имом Маҳдий, Карбало ва Вилояти Фақиҳ тўқишингиз керак». Бунинг учун у 1989 йилда бошланган «Эванжалийc» номли янги ғояни ишлаб чиқди, яъни жаноб Фукумаянинг янги назариясидан олти ой ўтгач.

Ушбу янги ғояга кўра, носиралик ҳазрат Исо албатта, келгайдир. Ушбу ғоя эгалари Имом Маҳдийга тегишли ҳамма маълумотларни ҳазрат Исога тўнкашди! Улар шундай дейишди: Дунё зулму ёвузликка тўлганида, носиралик Исо уни адолат ва ҳақиқат билан тўлдириш учун келади!

Кейин улар T.B.N номли телевизор каналини таъсис этишди. Бу каналнинг вазифаси жамиятда содир бўлаётган воқеалар маъно-мазмунини таҳлил этишдир. Цунами бу минтақада рўй берган вақтда Фукуяманинг шогирди профессор Голдинг Зий йигирма соатдан кўпроқ вақт давомида ушбу Цунами воқеасини Исо Масиҳ келишининг белгиларидан бири деб изоҳлади. Нима воқеа содир бўлса, бу ўша аломатлардан бири эканлигини айтади.

NAJOTKEMASI.NETХалқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Ваҳдат ва бирдамлик, Ислом оламида иқтидор ва қудрат рамзидир

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан Азиз пайғамбаримиз сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу …

2 comments

  1. Ассалому алейку ва рахматуллох
    Оллох килайоткон езгу ишларингизне рохатине жаннатлардан ато этсин. Саволим шундан иборат Шохрух исмине купгина жойларда яхши исим эмас деишади ва узгартиришимне сурашаде. Шунга масалага сизлам хам уз фикрингизне берсангиз. Олдинда катта рахмат оллох сизлардан рози булсин

    • Tahririyat boshqarmasi

      Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар. Бизни қилаётган ишимиз сабабли олқишлаганингиз учун миннатдормиз. Аллоҳ таоло барчамизни жаннат аҳлидан қилсин!
      Шоҳрух исмининг маъноси Подшо юзли дегани бўлиб, ушбу исм жамиятимизда кўп жойларда тарқалган. Аммо айримлар бу исмни яхши исм эмас дейишлари кўпинча маъносини тўлиқ тушунмай туриб айтадилар. Ислом дини таълимотларига кўра, Аллоҳ таоло «Шоҳ», «Подшоҳ» ва «Султон» каби номларни ёқтирмайди ва бундай номлар Аллоҳ таоло наздида мақбул ва яхши исмлар эмаслиги айтилган.
      Шу сабабли, оталик вазифасини бажариб, ўз фарзандларига исм танлаб қўяётган оталар, унинг маъно-мазмунини тўлиқ тушунишлари ҳамда чиройли ва маъноли исмларни фарзандларига қўйишлари улкан аҳамиятга эгадир. Токи, фарзандлар улғайиб жамиятга қадам қўйганларида, ўз исмларидан уялиб қолмасинлар!
      Сиз ҳам Ҳурматли Биродар, исмингизда «Шоҳ» сўзи бўлгани учун исмингизни бошқа бир маъноли ва яхши исмга ўзгартирсангиз ҳам бўлади. Албатта, бундай ўзгартиришни жамиятдаги одамлар қабул қилишларини ҳам инобатга олмоқлик керак.
      Ҳар доим Аллоҳ таоло паноҳида омон бўлинг!
      Эҳтиром ила:
      Нажот Кемаси таҳририяти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.