Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Чиндан ҳам имом Али (а) 6 ойдан сўнг Абу Бакрга байъат қилганларми?

Чиндан ҳам имом Али (а) 6 ойдан сўнг Абу Бакрга байъат қилганларми?

  Мўъминлар амири ва сарвари бўлмиш биринчи имомимиз Али (алайҳис салом) умр йўлдошлари ва Пайғамбаримизнинг нури дийдалари ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг Умар ибн Хаттоб тамонидан шаҳид қилинганларидан сўнг, яъни тахминан 6 ой ўтгач, имом Али (алайҳис салом) Абу Бакрга байъат қиладилар.

Бунинг сабаби; Фотима (саломуллоҳи алайҳо) тириклик чоғларида Абу Бакрга эътироз билдириб, хилофат амалини ноҳақ тортиб олганини бутун мусулмонларга етказиб уларни огоҳ қилиш ва ғафлат уйқусидан уйғотиш мақсадида 6 ой давомида ўша малъунга байъат қилмадилар. Бироқ Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг шаҳодатларидан сўнг, нобакор ва нопокларнинг қўлига тушиб қолган Ислом динини сақлаб қолиш мақсадида ўша малъунга байъат қиладилар. Негаки, ўша даврдаги Ислом динининг ашаддий душмани бўлмиш Эрон ва Рум империялари ҳамда яҳудийлар пайт пойлаб ўтирган эдилар. Бу нарсани имом Али (алайҳис салом) жуда яхши билардилар. Агар имом Али (алайҳис салом) Абу Бакрга байъат қилмай, қаршиликларини давом эттириб, ўз ҳақларини ундириб олиш учун оёққа туганларида эди, пайт пойлаган Исломнинг ашаддий душманлари ўша вақтда Исломнинг маркази бўлмиш Мадинаи Мунавварага бор кучлари билан ҳужум қилиб, Ислом динига барҳам берган бўлардилар. Бу режани амалга оширишда хорижий душманлар билан тил бириктирган Абу Бакр, Умар, Абу Убайдаи Жарроҳ ва уларнинг ҳамтовоқлари каби ички душман бўлмиш мунофиқлар ўз ҳиссаларини қўшиб, кўмаклашган бўлардилар. Уюштирилган ушбу фитналардан тўла-тўкис хабардор бўлган имом Али (алайҳис салом) уларнинг ёвуз мақсадлари амалга ошмаслиги учун, зоҳирда ва ташқи кўринишда Абу Бакрга байъат қиладилар ва шу орқали бутун башариятга нажот бахш этувчи ҳаётбахш Ислом динини сақлаб қоладилар. Албатта, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг ўзлари Ислом динини сақлаб қолиш учун, имом Али (алайҳис салом) га шундай йўлни тутишни буюрган эдилар.

  Шунинг учун, бутун мусулмонлар, қайси мазҳаб ва оқимга тегишли бўлишларидан қатъий назар, ўқийдиган намоз, тутадиган рўза ва қиладиган ҳажларида ва қолаверса, бажаридан барча амалларида мўъминлар амири, имом Али (алайҳис салом) га қарздордирлар. Шуни унутмаслик керакки, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ўн икки пок ва маъсум имомларимизнинг асосий ва бош мақсадлари ҳаётбахш Ислом динини сақлаб қолиш ва уни кенг ёйиш бўлган. Ҳазрат имом Али (алайҳис салом) ушбу мақсадга кўра, Абу Бакрга юзаки ва зоҳирий тарзда байъат қилганлар ва шунинг билан, ташқи ва ички душманларнинг уюштирган фитналарини йўққа чиқарганлар. 2014-03-09.  10:09:52

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.