Home / Аҳли-Байт / Фотимаи Заҳро (с.а) / Фотимия айёми ва ҳазрат Фотима (с) азо маросимларининг бошланиши

Фотимия айёми ва ҳазрат Фотима (с) азо маросимларининг бошланиши

  Фотимия айёми ва ҳазрат Фотима (саломуллоҳи алайҳо) азо маросимларини бошланиши билан, Аҳл- Байт (алайҳимус салом) издошлари ва зокирлари ҳузури билан, бутун жаҳонда ҳазрат Фотима (саломуллоҳи алайҳо) га азо маросимлари барпо этилади.

   Айтиш керакким, Фотимия айёми ё ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) шаҳодатларининг айёми жумодиул аввал ва жумодиус соний ойларининг 20 кунидан иборатдир ва шиа мазҳабатидаги мусулмонлар исломнинг азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг суюкли фарзандлари ва нури дийдалари ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) учун азадорлик маросимлари барпо этишади.

  Шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг эътиқодича, ҳазрат Фотима (саломуллоҳи алайҳо) шаҳодатларининг санаси борасида икки хил ривоятлар мавжуд. Биринчисида ҳазрат Фотима (саломуллоҳи алайҳо) исломнинг азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) реҳлатларидан 75 кун ўтгач, иккинчисида эса, 95 кунидан кейин, дунёдан кўз юмганлар деб, зикр этилган.

  Ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўзлари сафар ойининг 28 чисида реҳлат қилганлар. Биринчи ривоят асосида жумодиул аввал ойининг 13 чисидан 15 чисигача биринчи Фотимия деб, аталади.

  Иккинчи ривоят асосида эса, жумодиус соний ойининг 3 чисидан 5 чисигача иккинчи Фотимия деб, номланган.

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.