Home / Аҳли-Байт / Фотимаи Заҳро (с.а) / Фотимаи Заҳро (с) нинг Қуръондаги юксак ўринлари

Фотимаи Заҳро (с) нинг Қуръондаги юксак ўринлари

  Жумодиус соний ойининг 20- куни Сарвари оламнинг қизлари Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларининг туғилган кунларидир. Аллоҳ таоло Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларини хайру баракотнинг сарчашмаси деб, номлаган.

Токи, ул зот поклар ва сайланганларни тарбия қилиб, аёл руҳини илоҳий даражага кўтарсинлар. Ҳадисларда айтилишича, Аллоҳ таолонинг ризолиги унинг розилигида ва Парвардигор ғазаби эса унинг ғазабидадир. Сиддиқаи Кубро Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларининг баракотли туғилган кунлари сиз азизларга муборак бўлсин!

  Куръондаги сайланган аёллар ҳар бирлари узларига хос хусусиятга эга эдилар ва Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларида ушбу хусусиятлар тамомила мавжуд. Фотима (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратлари муқаддас Марям каби пок ва Ҳожар онадей сабр ва таваккулнинг тимсолидир. Ушбу хислатлар Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларининг муборак вужудларида юксак даражада мужассам эди. Ул ҳазрат заминимизнинг энг мўътабар аҳли эдилар. Шу боис, Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларининг Каломуллоҳда ўрин олган юксак сиймоларини мужассам қилишимиз керак.

  Расули Акрам Муҳаммад Мустафо аллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) икки фарзандлари Абдуллоҳ ва Қосимларни қўлдан бой берганда душманлар ул ҳазратни таҳқирлаш мақсадида уни ўринбосарсиз ва орқаси кесик киноясида зурриётсиз, деб эълон қилишади. Аллоҳ таоло шу замон Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ни тилга олиб, Кавсар ояти каримасини нозил қилади ва энг олий башоратни пайғамбаримизга беради. Яъни, (эй Расулуллоҳ) «Биз сизга Кавсар ато этдик!» (Кавсар сураси 1- оят.)

  Кавсар сўзи «касрат»дан ясалган куплик шаклидир. Ва кавсардан мурод фаровонлик ва хайрдир. Яъни, эй пайғамбар сизга бир қиз ато этдик ва агар бутун инсоний фазилат ва юксакликларни бир кишига тажассум айласак, у Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратлари бўлиб намоён бўларди. Ва суранинг давомида Аллоҳ таоло Ўзининг Расулига хитоб қилиб: «Парвардигорингиз учун намоз ўқингва қурбонлик қилинг. Ва душманингиз наслсиз ва орқаси кесик қилдим!» деб, марҳамат қилади. (Кавсар сураси 2-3 суралар)

  Аҳли суннатнинг буюк олими ва муфассири имом Фахри Розий: «Кавсар сўзи саккизта маънога эга ва унинг бутун маънолари Сиддиқаи Тоҳира Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратлари тўғрисидадир» деб айтганлар. Ва шу пайт, у Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларининг фарзандлари маъсум имомлар лайҳимус салом) истеъдодларига ишора қилган ҳолда уларнинг вужудларини ушбу буюк аёл бўлмиш кавсарнинг хайридан бўлган деб, билади.

  Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратлари кавсар чашмасининг шу каби хайридирким, унинг ҳидоят чашмасидан минглаб зилол анҳорлар оқмоқда. Кавсар сураси нозил бўлган пайт, арабларнинг жоҳилият замони эди. Аёл ҳеч кандай инсоний ҳуқуққа эга эмас эди. Ва шу замон танланган қизалоқ таваллуд топади. Бу аёлнинг Ислом дунёсида арзирли ва юксак ўринга эга бўлган замон эди. Ва бу эса, башарият тарихида хайр ва баракот чашмаси эди.

  Татҳир ояти, яъни Аҳзоб сурасининг 33 оятида Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларининг муттаҳар ва пок вужудлиги хусусида; «Намозни тўкис адо этинглар, закотни беринглар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! Эй пайғамбар хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳларни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, халос.» ушбу оят нозил бўлганидан сўнг, Расулуллоҳ аллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратлари ва фарзандлари Ҳасан ва Ҳусайн лайҳимас салом) ларни чақириб шундай марҳамат қиладилар: «Аллоҳ таоло булар менинг Аҳли- Байтимдирлар, улардан ҳар қандай нопоклик ва ифлосликни кетгазгин.»

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.