Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Порахўрлик гуноҳми? Пора берган ҳам олган ҳам ҳукми бир хилми?

Порахўрлик гуноҳми? Пора берган ҳам олган ҳам ҳукми бир хилми?

Picture2Ассалому алайкум, пора тўғрисидаги саволга яна бир иккита қушимча савол бўлаяпти, масалан давлат мени бир иш бўйича жарима қилди, мен бу жаримани 200000сўм банкка тўлашим керак эди. Шу ҳолатда ман бир одам топиб пора йўли билан 100000сўм бериб ишимни ҳал қилсам, ҳукми нима? ёки машина ҳайдаб қизил чироқдан ўтдим, шунда мени ГАИ ушлади ва жаримаси аниқ 400000сўм правани ҳам олиб қўяди. Шунда мен ГАИга 100000сўм пора таклиф қилдим, у рози бўлди ва мени қўйиб юборди, шу ҳолатда ҳукм нима?

Жавоб: Порахўрлик катта гуноҳлардан экани хусусида Ислом уламолари ва мужтаҳидларимиз иттифоқи назара эгалар. Зеро, маъсум имомларимиздан содир бўлган саҳиҳ ҳадисларда порахўрлик тўғрисида шундай дейилган:

الرَّاشي و المرتشي کلاهما في النَّار

«Пора берувчи ҳам, пора олувчи ҳам дўзахдадирлар.»

Демак, юқоридаги ҳадисга ўхшаган ҳадисларга асосан дўзах азоби ваъда қилинган ҳар бир амал катта гуноҳлардан экани мужтаҳид уламолар тарафидан асос сифатида қабул қилинган. Шунга асосан, пора бериш ва пора олишнинг ҳукми бир хил бўлиб пора берган ҳам, олган ҳам катта гуноҳга йўл қўйган бўлади ва бу амалдан тавба қилиш эса вожибдир.

Аммо маълум сабаблара кўра, бир зарур ишни ҳал қилиш тўғри йўл билан мумкин бўлмаса ва инсон зарур ва муҳим бўлган ишни пора йўлидан бошқа бирор чора топа олмаса, унда изтирор ва ночорлик бобидан сонавий ҳукм (иккинчи ҳукм)га биноан, бу амал жоиз бўлади. Аммо ўша вақт ҳам шуни эсдан чиқармаслик керакки, аслида бу ҳаром ва гуноҳ бўлган амал изтирор ва ночорлик юзасидан жоиз бўлган. Шуни таъкидлаш ҳам лозимки, инсон чидаб бўлмас бир оғир ва машаққатли ҳолатга тушиб қолгандагина изтирор ва ночорлик ҳолатига тушган деб айтилади. Бўлар-бўлмас ҳолатга «изтирор ва ночорлик» ҳолати деб айтиб бўлмайди.

Яна шуни айтиш керакки, пора масаласида яшаб турган давлатга ҳам қараш лозим. Агар исломий давлат бўлса ва давлат бошида одил мужтаҳид турган бўлса, у ҳолда порахўрлик мутлақо ҳаромдир. Аммо агар ноисломий давлатда инсонлар ҳуқуқи назарга олинмай ошкора оёқ-ости бўлаётган бўлса, у ҳолда «изтирор ва ночорлик» бобидан ўз ҳаққини ундириб олиш мақсадида пора бериш жоиздир.

Аммо бу жуда қалтис ва оғир масала бўлиб, бунга диққат қилиш талаб қилинади. Худо кўрсатмасин, шариати исломияда ҳаром қилинган гуноҳ амални ўзимизга осонлик билан ҳалол ва жоиз қилиб олмайлик. Аллоҳнинг Ўзи сақласин.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.