Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ҳамма мужтаҳидлар фатвосига кўра соқолни қиришнинг ҳукми нима?

Ҳамма мужтаҳидлар фатвосига кўра соқолни қиришнинг ҳукми нима?

JamNewsImage11451274Ҳозирда мавжуд бўлган мужтаҳидлардан ҳеч ким соқол қириш жоиз деб фатво бермаган ва одатда мужтаҳидлар ё соқол қириш ҳаром деб фатво берганлар ёки бўлмаса эҳтиёти вожибга кўра, соқол қириш жоиз эмас деб айтганлар.

Соқол ва мўйловни қириб олиш тўғрисидаги бир неча масалаларнинг ҳукмини шу ерда кўриб чиқамиз.

Биринчи савол: Юздаги бутун соқолни машинка ёки устара билан тозалаб (қириб) олиш қандай ҳукмга эга?

Оятуллоҳ Баҳжат ва Софий Гулпойигонийдан ташқари ҳамма мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, соқолни тозалаб (қириб) олиш – хоҳ машинка билан бўлсин ёки устара билан, эҳтиёти вожибга кўра ҳаромдир.

Манбалар: Имом Хумайний, «Истифтоъот», 2 – жилд, Макосиби муҳаррама, 79 – савол; Оятуллоҳ Нурий Ҳамадоний, «Истифтоъот» 1 – жилд, 492 ва 493 – саволлар; Оятуллоҳ Макорим Широзий, «Истифтоъот» 2 – жилд, 750 ва 753 – саволлар; Оятуллоҳ Табризий, «Истифтоъот» 1089 ва 1096 – саволлар; Оятуллоҳ Фозил Ланкароний, «Жомиъул-масоил» 1 – жилд, 955 ва 957 – саволлар; Оятуллоҳ Систонийнинг сайтларида соқолни қириш ҳақидаги 1 ва 3 – саволлар; Оятуллоҳ Хоманаий, «Ажвибатул-истифтоъот» 1416 ва 1421 – саволлар.

Аммо Оятуллоҳ Баҳжат ва Софий Гулпойигонийнинг фатволарига кўра соқолни тозалаб (қириб) олиш ҳаромдир.

Манбалар: Оятуллоҳ Софий Гулпойигоний, «Жомиъул-аҳком» 2 – жилд, 1740 ва 1742 – саволлар; Оятуллоҳ Баҳжат, «Тавзийҳул-масоил» мутафарриқа қисми, 4 – масала.

Иккинчи савол: Профессорча соқол қўйиш кифоя қиладими?

Имом Хумайний, Оятуллоҳ Хоманаий, Баҳжат, Ваҳид Хуросоний, Софий Гулпойигоний, Нурий Ҳамадоний ва Систонийларнинг фатволарига кўра, бундай соқол қўйиш кифоя қилмайди ва соқолнинг бир қисмини (юзнинг икки ёноғини) қириш ҳам унинг ҳаммасини қириб олиш ҳукмидадир.

Манбалар: Имом Хумайний, «Истифтоъот», 2 – жилд, Макосиби муҳаррама, 84 – савол; Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний, «Минҳожус-солиҳийн» 3 – жилд, 43 – масала; Оятуллоҳ Хоманаий, «Ажвибатул-истифтоъот» 1413 – савол; Оятуллоҳ Систонийнинг сайтларида соқолни қириш ҳақидаги 1 ва 3 – саволлар; Оятуллоҳ Нурий Ҳамадоний, «Истифтоъот» 1 – жилд, 492 ва 493 – саволлар; Оятуллоҳ Софий Гулпойигоний, «Жомиъул-аҳком» 2 – жилд, 1743 – савол; Оятуллоҳ Баҳжат, «Тавзийҳул-масоил» мутафарриқа қисми, 4 – масала.

Оятуллоҳ Табризий, Макорим Широзий ва Фозил Ланкаронийларнинг фатволарига кўра, агар жағ ва унинг атрофи (юзнинг тўртдан бир қисми) қирилмай, уни кўрганда; «соқоли бор деб айтиладиган миқдорда» бўлса кифоя қилади.

Манбалар: Оятуллоҳ Макорим Широзий, «Истифтоъот» 2 – жилд, 751 – савол; Оятуллоҳ Фозил Ланкароний, «Жомиъул-масоил» 1 – жилд, 955 – савол ва 2 – жилд, 941 – савол; Оятуллоҳ Табризий, «Истифтоъот» 1087 – савол.

Учинчи савол: Соқоли бор деб айтиладиган миқдордан қандай ҳолат кўзда тутилган?

Ҳамма мужтаҳидларнинг фатволарида юқорида айтилган таъбирдан мурод урф наздида соқоли бор деб қабул қилинишидир.

Оятуллоҳ Табризий, «Истифтоъот» 1091 – савол.

Тўртинчи савол: Соқолни қиришдан мурод устара билан тозалаб олиш кўзда тутилганми ёки паст рақамда машинка билан тозалаб олишни ҳам ўз ичига қамраб оладими?

Ҳамма мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, юзнинг тукларини тозалаб оладиган ҳар бир асбоб-ускуна урф назарида соқоли йўқ деб айтиладиган ҳолатда бўлса, хоҳ устара билан бўлсин ёки бошқа асбоб билан, соқолни қирган ҳисобланади.

Манбалар: Имом Хумайний, «Истифтоъот», 2 – жилд, Макосиби муҳаррама, 79 – савол; Оятуллоҳ Баҳжат, «Тавзийҳул-масоил» мутафарриқа қисми, 4 – масала; Оятуллоҳ Нурий Ҳамадоний, «Истифтоъот» 1 – жилд, 494 – савол; Оятуллоҳ Макорим Широзий, «Истифтоъот» 2 – жилд, 751 ва 753 – саволлар; Оятуллоҳ Табризий, «Истифтоъот», 1091 ва 1099 – саволлар; Оятуллоҳ Фозил Ланкароний, «Жомиъул-масоил» 1 – жилд, 957 – савол; Оятуллоҳ Софий Гулпойигоний, «Жомиъул-аҳком» 2 – жилд, 1742 – савол; Оятуллоҳ Систонийнинг сайтларида соқолни қириш ҳақидаги 6, 10 ва 15 – саволлар.

Бешинчи савол: Соқол учун чизиқ қўйиш қандай ҳукмга эга?

Ҳамма мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, соқол чизиғи учун юзнинг икки ёноқлари устини қириш жоиз бўлиб бунинг ишкали йўқдир.

Манбалар: Оятуллоҳ Баҳжат, «Тавзийҳул-масоил» мутафарриқа қисми, 4 – масала; Оятуллоҳ Систонийнинг сайтларида соқолни қириш ҳақидаги 11 – савол; Оятуллоҳ Софий Гулпойигоний, «Жомиъул-аҳком» 2 – жилд, 1743 – савол; Оятуллоҳ Хоманаий, «Ажвибатул-истифтоъот» 1424 – савол; Оятуллоҳ Фозил Ланкароний, «Жомиъул-масоил» 1 – жилд, 955 – савол; Оятуллоҳ Табризий, «Истифтоъот» 1096 – савол; Оятуллоҳ Макорим Широзий, «Истифтоъот» 2 – жилд, 751 – савол; Оятуллоҳ Нурий Ҳамадоний, «Истифтоъот» 1 – жилд, 493 – савол; имом Хумайний ва Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийларнинг муассасалари томонидан берилган жавоб ҳам худди шу йўсиндадир.

Олтинчи савол: Бир санъаткорнинг иши соқолни устара ёки машинка билан қириб олишни тақозо қилганда, бунинг ҳукми қандай бўлади?

Барча мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, грим қилиш ва шунга ўхшаш йўллар билан соқолни қириб олинган қилиб кўрсатиш мумкин бўлганлигини эътиборга олган ҳолда соқолни қиришнинг ишкали бор.

Манбалар: Ҳамма мужтаҳидларнинг муассасаларидан олинган жавобга асосан.

Еттинчи савол: Айримлар соқол қўйганда унинг териси қичийди ёки шундай бир муҳитда яшашга тўғри келадики, соқолни қириб олмаган тақдирда соқол туклари орасига чанг кириб тўпланади, шунда соқол қўйиш масаласи бўйича шаръий вазифа нимадир?

Бутун мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, юқорида айтилган муаммо соқолни қиришга рухсат бўла олмайди.

Манбалар: Имом Хумайний, «Истифтоъот», 2 – жилд, Макосиби муҳаррама, 87 – савол; Оятуллоҳ Софий Гулпойигоний, «Жомиъул-аҳком» 2 – жилд, 1746 – савол ва ҳамма мужтаҳидларнинг муассасаларидан олинган жавобга асосан.

Саккизинчи савол: Соқол қўйишнинг юзга зарари бўладиган бўлса, унда шаръий вазифа нимадир?

Барча мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, айтилган ўринда юз соқолини қиришнинг ишкали бўлмайди.

Манбалар: Имом Хумайний, «Истифтоъот», 2 – жилд, Макосиби муҳаррама, 88 – савол; Оятуллоҳ Систоний «Минҳожус-солиҳийн», 2 – жилд, 46 – масала; Оятуллоҳ Табризий, «Сиротун-нажот», 2 – жилд, 905 – савол; Оятуллоҳ Хоманаий, «Ажвибатул-истифтоъот» 1418 – савол ҳамда Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний, Нурий Ҳамадоний, Софий Гулпойигоний, Баҳжат, Фозил Ланкароний ва Макорим Широзийларнинг муассасаларидан олинган фатволарга асосан.

Тўққизинчи савол: Агар инсон бировларнинг камситишини кўрмаслик ва эшитмаслик учун соқолини қириб олса, бунинг ҳукми нима?

Динига аҳамият ва эътибор билан ёндашадиган мусулмон учун соқол қўйиш хорлик ва шармандалик ҳисобланмайди ва бировларнинг масхара қилиши билан Аллоҳ таолонинг аҳкоми ўзгармайди. Илло истеҳзо ва хорлик шундай бир ҳолатга етиб борсаки, унга бардош бериш ақиллилар наздида ғайриоддий ва машаққатли ҳисоблансагина, бундай ҳолатда соқолни қириш мумкиндир.

Манбалар: Оятуллоҳ Хоманаий, «Ажвибатул-истифтоъот» 1418 – савол; Оятуллоҳ Макорим Широзий, «Истифтоъот» 2 – жилд, 753 – савол; Оятуллоҳ Табризий, «Сиротун-нажот», 2 – жилд, 905 – савол ва «Минҳожус-солиҳийн» китобига ёзган таълиқаларида эса 43 – масала; Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний «Минҳожус-солиҳийн», 3 – жилд, 43 – масала; Оятуллоҳ Систоний «Минҳожус-солиҳийн», 2 – жилд, 46 – масала ҳамда имом Хумайний, Оятуллоҳ Софий Гулпойигоний, Баҳжат, Фозил Ланкароний, Ваҳид Хуросонийларнинг муассасаларидан олинган фатволарга асосан.

Ўнинчи савол: Инсон баъзи жойларда кўзга ташланмаслиги учун соқолини тагидан қириб олса бўладими?

Бутун мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, айтилган ҳолатда соқолни қириб олиб бўлмайди.

Манбалар: Барча мужтаҳидларнинг муассасаларидан олинган фатволарга асосланган.

Ўн биринчи савол: Сийрак соқолни зич бўлиб кўпайиб ўсиши учун тагидан қиришнинг ишкали борми?

Бутун мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, агар юздаги туклар шу даражада оз бўлсаки, «унга соқоли бор деб айтилмаса», у ҳолда соқолни қириш жоиздир.

Манбалар: Имом Хумайний, «Истифтоъот», 2 – жилд, Макосиби муҳаррама, 80 – савол; Оятуллоҳ Макорим Широзий, «Истифтоъот» 2 – жилд, 753 – савол ва 1 – жилд, 570 – савол; Оятуллоҳ Табризий, «Истифтоъот», 1096 – савол; Оятуллоҳ Фозил Ланкароний, «Жомиъул-масоил» 1 – жилд, 956, 957 ва 960 – саволлар; Оятуллоҳ Систонийнинг сайтларида соқолни қириш ҳақидаги 14 – савол ҳамда Оятуллоҳ Ваҳид Хуросоний, Баҳжат, Нурий Ҳамадоний ва Софий Гулпойигонийларнинг муассасаларидан олинган фатволарга асосан.

Мўйловни қиришнинг ҳукми;

Ўн иккинчи савол: Мўйловни қиришнинг ёки уни ўстириб юборишнинг ҳукми нима?

Мўйловни қириб олишнинг ишкали йўқдир, аммо еб-ичиш пайти таомга ёки сувга тегадиган миқдорда мўйловни ўстириб юбориш макруҳдир.

Манбалар: Имом Хумайний, «Истифтоъот», 2 – жилд, Макосиби муҳаррама, 80 ва 85 – савол; Оятуллоҳ Хоманаий, «Ажвибатул-истифтоъот» 1415 – савол; Оятуллоҳ Табризий, «Истифтоъот», 1096 – савол; Оятуллоҳ Нурий Ҳамадоний, «Истифтоъот» 1 – жилд, 496 – савол; Оятуллоҳ Софий Гулпойигоний, «Жомиъул-аҳком» 2 – жилд, 1744 – савол; ҳамда Оятуллоҳ Баҳжат, Макорим Широзий, Ваҳид Хуросоний, Фозил Ланкароний ва Систонийларнинг муассасаларидан олинган фатволарга асосан.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.