Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Сунъий уруғлантириш йўли билан болалик бўлиш жоизми?

Сунъий уруғлантириш йўли билан болалик бўлиш жоизми?

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят.
Бир оила ўзи табиий ҳол билан ўз фарзандига эга бўлолмайди, шу ҳолатда ҳозир медицина ривожланган бўлиб, бу фарзанди бўлмаган оиладаги эркак ва аёлдан уруғлик олиб, кейин шу уруғликдан эмбрион пайдо қилиб, бошқа бир аёлга кўчирилади ва шу аёл бу болани 9 ой қорнида кўтариб дунёга келтиради. Шу иш шариатда мумкинми? Агар мумкин бўлса, қайси ҳолатда мумкин? Мендаги ҳолат эса масалан мен ва аёлимдан шу уруғлик олиб шуни мени аёлимнинг опасига жойлаштирилади ва шу мени аёлимнинг опаси шу болани 9 ой кўтариб, кейин дунёга келтиради ва мени оиламга беради. Шу асли савол. Мени аёлимнинг опаси гуноҳ иш қилмаяптими? Шундай ҳолатларда ислом нима деб айтади? Олдиндан катта раҳмат.

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Ва алайкум ассалом.
Бу берган саволингизга мужтаҳидларимиз қуйидагича жавоб берганлар:
Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий: Шаръий эр-хотиннинг сперма ва уруғини олиб ундан эмбрион пайдо қилиб, сўнгра ушбу эмбрионни бошқа бир аёлнинг бачадонига жойлаштириш амали IVF (in vitro fertilisation)нинг ўз-ўзидан шариат нуқтаи назаридан ҳеч қандай айби йўқдир. Лекин бундай амални бажараётганда қўл тегизиш ва қараш каби ҳаром ишлардан сақланиш вожибдир.
Туғилган бола шариат нуқтаи назаридан сперма ва уруғ эгаси бўлган эр-хотинга тааллуқлидир, бу болани 9 ой қорнида кўтариб дунёга келтирган аёлга эмас.
1272-1273-1274-1275-1276-фатволар рақами
Манба: http://farsi.khamenei.ir/treatise-content?id=114#1276
Ҳазрат Оятуллоҳ Систоний: Шаръий эр-хотиннинг сперма ва уруғини олиб сунъий равишда бошқа бир аёлнинг ҳомиладор бўлиш учун бачадонига жойлаштириб қўйишнинг ўз-ўзидан ҳеч бир айби йўқдир.
Манба: http://www.sistani.org/persian/qa/01019/#13686
Бироқ мутахассис шифокор томонидан бундай сунъий уруғлантириш амалиёти IVF (in vitro fertilisation) пайтида аёлнинг жинсий аъзосига қараш жоиз эмасдир. Аммо агар болалик бўлишга бўлган эҳтиёж ўта шиддатли бўлса ва бу уруғлантириш амалиёти унинг жинсий аъзосини кўришга мажбур қиладиган бўлса, у ҳолда бундай иш жоиз бўлади. Болага бўлган эҳтиёжнинг шиддатли ва зарур бўлиши деганда, ота-онанинг болалик бўлишга сабрсизлик қилишлари ва бундай вазиятга чидаш улар учун ўта машаққатли ва оғир эканлиги тушунилади.
Манба: http://www.sistani.org/persian/qa/01019/#13688
Бу сунъий уруғлантириш амалиётидан туғилган бола сперма ва уруғ эгаси бўлган эр-хотинга тааллуқлидир, ҳомиладор бўлган иккинчи аёлга эмас.
Манба: http://www.sistani.org/persian/qa/01019/#14774
Ҳазрат Оятуллоҳ Макорим Широзий: Сунъий уруғлантириш йўли билан болалик бўлишнинг табиатан айби йўқдир. Яъни шаръий эр-хотиннинг сперма ва уруғини олиб ундан эмбрион пайдо қилиб, сўнгра ушбу эмбрионни бошқа бир аёлнинг бачадонига жойлаштириб ўстириш жоиздир ва бу амалнинг ўз-ўзидан шариатда ҳеч қандай айби йўқдир. Лекин бу иш ҳаром этилган қараш ва қўл тегизишни талаб қилгани сабаб, фақат зарур ҳоллардагина жоиздир. Зарур ҳолларда деганимизда, бу иш қилинмаса, эр-хотинларнинг ҳаёти бузилиб кетиши ёки аёл киши касалликка дучор бўлиши кўзда тутилади.
Ҳар ҳолда бу йўл билан туғилган фарзанд ҳалолзода ҳисобланиб, агарчи бу боланинг ота-онаси сперма ва уруғ эгалари бўлган шахслар бўлса-да, бироқ бола унга ҳомила бўлган иккинчи аёл ва унинг унинг эрига маҳрам бўлади.
Манба: http://makarem.ir/main.aspx?lid=0&typeinfo=21&catid=989
http://portal.anhar.ir/node/2880#gsc.tab=0
Қолган мужтаҳидларимизнинг фатволари юқорида айтилганларга яқин бўлгани учун уларни келтиришни зарур деб билмадик.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.