Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Саккиз ёшар қиз бола ўғил болалар билан бирга сузиш ҳавзасига қатнай оладими?

Саккиз ёшар қиз бола ўғил болалар билан бирга сузиш ҳавзасига қатнай оладими?

Ассалому алайкум. Мен шу битта муаммога дуч келиб қолдим, шуни учун сизларга юзланаяпман. Саккиз ёшар қиз болани дўхтир сузиш ҳавзасига кетиши керак деб айтаяпти, лекин ўша сузишни ўргатадиган бассейнида ўғил болалар ҳам бўлади. Шу ҳолатда шариатимизда бу ишга рухсат берилганми? Яъни битта бассейнга ўғил болалар ҳам, қиз болалар ҳам тушадилар. Шуни ҳукми қандай?

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Қиз болалар қамарий йили билан 9 ёшга тўлганда, шариат ҳукмига биноан, балоғат ёшига етадилар ва милодий йили ҳисоби билан 8 ёш, 8 ой ва 18 ё 19 кунга тўғри келади. Шу ёшга етиши билан шариатда вожиб қилинган ҳамма ҳукмлар, жумладан ҳижоб кийиш ва номаҳрам эркаклардан ёпиниш қиз боланинг зиммасига келиб, бу ҳукмларга амал қилиш унга вожиб бўлади. Сиз сўраган саволда саккиз ёшар қиз бола балоғат ёшига етмаган бўлса-да, лекин балоғат ёшига яқин қолгани учун унга шариатда «Муроҳиқ» дейилади ва бундай ҳолда шариат ҳукмларини унга аста-секин ўргатиб кетиш таъкидлаб айтилган. Акс ҳолда, балоғат ёшига етганда шариат ҳукмларига амал қилиш у учун қийин бўлиб кўринади.

Юқорида айтилганларга биноан, саккиз ёшар қиз бола, агарчи балоғат ёшига етмаган бўлса-да, лекин бунга яқин қолгани сабаб, сузиш ҳавзасига бориши ва кейимсиз очиқ ҳолда ўғил болалар билан бирга сузиши эҳтиёт юзасидан жоиз эмас, дейилган. Албатта, агар даволаниш учун бундай жойларга боришга мажбур ва ночор бўлса ва бундан ўзга чора бўлмаса, зарурат бобидан жоиз бўлади.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.