Home / Қурони Карим / Қуръон ва Аҳли-Байт / Аҳлул Байт ва Қурьон

Аҳлул Байт ва Қурьон

Аҳлул Байт ва «Инсон» сураси

   Кўпгина Аҳли суннат ва шиа ҳадисшунослари қуйидагини таъкидлайдилар: «Амирал мўъминин имом Али(а), ҳазрати Фотима(с), Ҳасан(а) ва Ҳусейн(а), ҳамда уларнинг хизматкорлари Физза уч кун давомида рўза тутишга қарор қиладилар.

  Биринчи кун оғиз очиш пайтида уйларига мискин (камбағал) келди ва Али (а) унга ўз овқатларини бердилар. Бошқалар ҳам унинг амалига эргашиб мискинга ўз овқатларини берадилар. Ўша кеча улар фақат сув билан ифторлик қиладилар. Иккинчи куни, улар ифторга йиғилишганларида, уйлари ёнига етим келади, ҳамма ўз овқатини етимга бердилар. Учинчи куни эшикни маҳбус келиб тақирлатди ва егулик учун бирор нарса борми, деб сўрайди. Имом Али(а) ва унга эргашиб қолганлар ҳам бор овқатларини ўша маҳбусга берадилар. Худди шу пайт буюк Аллоҳдан сура нозил бўлди «Наҳот Инсон узра вақт ўтди…» ва унда эса қуйидаги ояти бор эди: «Улар ўзлари овқатга зарур бўлганига қарамасдан, бечора (мискин) етим ва маҳбусларни боқадилар», ва бу муқаддас оят аҳли байтнинг ўзини қурбон қилишга тайёрликларини кўрсатади».

   Баъзи бир ислом олимлари бу сурада, ҳазрати Фотима(с) ҳурматлари маъносида, ҳурлар (жаннат қизлари)дан ташқари жаннатнинг барча яхши томонлари кўрсатилган дейишади.  Бу воқеага кўпгина сунна ва шия китоблари, Журулло Замахшарининг «Кашшоф» тафсирида шарҳлар берилган.

Ҳазрати Фотима(с) ва «Татҳир» ояти

   Барча шиа олимлари ва кўпчилик сунна аҳли олимлари «Ал аҳзааб» сурасининг «Татҳир» (Поклаш) ояти (33-33) «Иннамаа йуридуллаҳу ли йузҳиба анкумур рижса аҳлал байти ва йутоҳҳиракум татҳиро» яъни «Эй (пайғамбарининг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди, холос» Али (а) ибн Аби Толиб, Фотима (с), Ҳасан (а), Ҳусейн (а) ҳақида нозил бўлганлигини айтишади. Бошқалар эмас, айнан шу буюк инсонлар пайғамбарнинг пок оиласи, Аҳлал Байтдир. Қуръонни шарҳловчилар ёзишича, бу оят уларнинг маъсумлигини ва руҳий поклигини кўрсатувчи оятдир. Бошқа кўпгина ҳадис ва исботлар «Татҳир» ояти айнан шу буюк кишилар шарафига нозил бўлганини айтади. Бунга қизиққанлар зарур адабиётга мурожаат қилишлари мумкин.

   Бу китобда биз бир ҳадисни айтиш билан кифояланамиз. Нофи ибн Ави Ҳамро айтади: – Мен Мадинада саккиз ой бўлдим. Хар  эраталаб мен пайғамбарни эрталабки намозга  чиқа туриб, ҳазрати Фотима эшиклари  олдига борар ва дердилар: «Сизга  тинчлик тилайман эй аҳлал Байт, Аллоҳ марҳамати сизларга бўлсин! Намоз пайти бўлди. Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ фақатгина  сизларни покламоқчи, тўлиқ поклаш билан покламоқчи».

Пайғамбар билан мубоҳалада бўлганлар

    Барча ҳадисшунос, тарихчи ва муққадас қуръон шарҳчилари Нажрондаги насронийлар билан бўлган Мубоҳила беш кишилик иштирокчилардан бири ҳазрати Фотимаи Заҳро (с) бўлган деб таъкидлашади. Мубоҳиладаги уларнинг иштироги унинг қатнашчиларининг фақатгина олий мартабасини кўрсатмай, балки пайғамбар Аҳлал Байти Али (а), Фотима (с) Ҳасан (а) ва Ҳусейн (а) эканлигини исбот қилади ва пайғамбарларнинг бошқа қариндошлари  ва хотинларидан ҳеч кими пок (маъсум)лар қаторига кирмаслигини исботлайди.

  Мубоҳиланинг қисқача тарихи: Бир гуруҳ нажронлик насронийлар пайғамбар олдига келиб Исо(а) ҳақида  гапирадилар. Пайғамбар уларга  «Оли имрон» сурасидан қўйидаги  оятни  ўқидилар: «Холақоҳу мин туробин, сумма қола лаҳу кун файакун» яъни «… уни тупроқдан  яратиб, сўнгра унга  «Бўл!» деди, бас, (у) бўлди» (3:59).

   Насронийлар буни қабул қилмадилар ва қаршилик қила   бошладилар. Шунда Аллоҳдан «Оли имрон»  сурасининг «Мубоҳала» ояси нозил бўлиб, унда буюрилган эди:

   «Фаман хоожжака фиҳи мин баъди ма жаа аъка минал иълми  фақул таъалав надуъ абнаа аъна ва абнаа аъкум ва нисаа аъна ва нисаа аъкум ва анфусанаа анфусакум сумма набтаҳил фанажъал лаънаталлаҳи  аълалказибиин» (3:61) яъни «Сизга келган шу (ҳаққоний) билимдан кейин (насронийлардан) ким Сиз билан (Исо(а) тўғрисида баҳслашмоқчи бўлса, (ундай кимсаларга) айтинг: Келинглар, ўғилларимиз ва ўғилларингизни, хотинларимиз билан хотинларингизни, ўзимиз билан ўзларингизни чорлаб, сўнгра (биргаликда) илтижо қиламиз, бас, ёлғончиларга Аллоҳ лаънатини тилаймиз)».

  Мубоҳала – бу бирор масала юзасидан қарама-қарши бўлган  томонлар бир-бирига Аллоҳ қарғишини  дуои бад қилиб чақирадилар ва ким  ёлғончи,  ноҳақ  йўлда  бўлса,  Худодан    ўша   томонни      жазолашни сўрайдилар. Нажронийлик насронийлар олдинига ўзаро дуои бадга рози бўлиб ва эртасига тайинланган жойда Мубоҳила қилишга келишдилар. Пайғамбар олдидан кетгач, улар биргаликда тўпланиб, олдиларидаги иш ҳақида гапира бошладилар. Бош роҳиб деди: «Агар  келишилган жойга  эртага Муҳаммад(с.а.в.с.) ўз Аҳли Байти билан келса, ўзаро дуои бад қилишликка рози бўлманг. Агар у саҳобалари билан келса, ҳеч ҳам қўрқадиган жойи йўқ. Демак, у ҳақиқий пайғамбар эмас».

   Эртаси куни Расулаллоҳ Али(а), Фотима(с), Ҳасан(а) ва Ҳусейн(с)  билан белгиланган жойга Мубоҳилага келишди. Пайғамбар ўз Аҳли Байтига деди: «Мен Аллоҳга дуо қилиб мурожаат қилсам, сизлар «Омин» денглар». Насронийлар пайғамбар билан эргашиб келганларни кўриб жуда қўрқдилар ва у бошқа пайғамбарлар каби ўзини  тутаётганини тасдиқладилар. Улар ўзаро дуои бад  қилмасликни  ва улар билан тинчлик  битимини  тузишни илтимос қилдилар.

Share

Check Also

Qur’оn va imоmat

  Qur’оn bu biz musulmоnlarning buyuk samоviy va ilоhiy kitоbimiz bo`lib, har taraflama hidоyatga bоshlоvchi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.