Home / Аҳли-Байт / Фотимаи Заҳро (с.а) / Фотима (с) буюк шахс

Фотима (с) буюк шахс

 Шубҳасиз, Фотима (с) буюк шахсиятлари 14  пок маъсумлардан бири ва бутун дунё аёлларининг сарвари сифатида бизни тор фикримизга сиға олмайди. Бу ҳазратга ва унинг оила аҳлига яқинлашиш, уларнинг бошқаруви ва итоатида бўлиш бизнинг диний вазифамиздир.

Бу аёл жаҳли ва норозилиги Аллоҳнинг жаҳли ва норозилигидир. Билимимизни чегаралаганлиги туфайли у ҳазратнинг ҳар тарафлама ва ғайри оддий руҳий шахсиятларини тасаввур қила оламизми? 

Ҳазрати расули Худо айтган эдилар:

Малоика Аллоҳ амри билан нозил бўлди ва Ҳасан ва Ҳусейн жаннат ёшларининг сардори, Фотима эса барча жаннат аёллари сардори эканлиги ҳақидаги хушхабарни менга етказди.

Расулаллоҳ айтдилар:

 Дунёнинг энг буюк аёллари Имрон қизи Марям, Ҳувайлид қизи Хадича, Муҳаммад(с) қизи Фотима ва Мозоҳим қизи Осиё (Фиравн хотини)дирлар.

Расулаллоҳ айтдилар:

 Жаннат тўрт аёл интизорлигидадир. Булар Имрон қизи Марьям, Фиръавн хотини Осиё, пайғамбар хотини, Ҳувайлид қизи Хадича ва Муҳаммад қизи Фотимадир.

Расулаллоҳ яна айтдилар:

 Фотима жаҳл қилганларга Аллоҳ жаҳл қилади, у рози бўлганларидан Аллоҳ рози бўлади.

Имом Мусо ибни Жаъфар(а) ўз оталаридан ва у киши пайғамбардан ривоят қиладилар:

Аллоҳ тўрт аёлни танлаган: Марьям, Осиё, Хадича ва Фотима.

Имом Ризо (а) Расули Худодан ривоят қиладилар:

  Мен ва Али кейин Ҳасан ва Ҳусейн ерда яшаётганларнинг энг афзалидир, аммо улар (Ҳасан ва Ҳусейн) нинг оналари эса дунёдаги аёлларнинг энг яхшисидир.

  Сунна аҳлининг аниқ манбаларидан бўлган ҳадисшунос олимлар Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида ривоят қилинишича пайғамбар айтганлар:

«Фотима жаннатдаги барча аёллар сарвари».

Имом Содиқ (а) дан сўрашди:

  Пайғамбарнинг «Фотима жаннатдаги аёллар сардори» сўзлари фақат ўша давр аёлларига тааллуқли эмасми? Бунга имом жавоб бердилар: «Бу Марямга тааллуқли, аммо Фотима жаннатда бошидан охиригача бўлган аёллар сардоридир».

  Расулаллоҳдан сўрашди: «Эй расулаллоҳ! Фотима фақат ўз замони жаннати аёллар сардорими?» Жавоб бердилар: «Бу Имрон қизи Марямга тааллуқли, лекин менинг қизим барча замон жаннат аёллари сардоридир»

Муфаззал айтишича:

  Мен имом Содиқ (а) дан сўрадим: Пайғамбарнинг «Фотима жаннатдаги аёллар сардори» деганларининг маъноси нима? Бу фақат ўша замон аёлларига тааллуқлими? «Бу Марямга тааллуқли (у ўз даври аёллари сардори), Фотима эса   барча замон жаннат аёллари сардоридир» деб жавоб бердилар.

  Имом Али ибни Муса ар Ризо (а) ўз оталаридан, улар эса амирал мўъминин Али(а)дан пайғамбар айтганларини эшитганларини айтадилар:

  Маҳшар куни Аллоҳдан нидо келади: «Назарларингизни (кўзларингизни) қуйи солинг, Муҳаммад қизи Фотима ўтмоқда!»

  Абу Аюб Ансори пайғамбардан ривоят қилади: «Охират куни овоз эшитилади. Эй инсонлар! Бошларингизни  қуйи солинг, Фотима сирот кўпригидан ўтади ва  у сирот кўпригидан 70 минг жаннат ҳурлари билан ўтиб кетади».

Пайғамбар (с.а.в.с.) Фотима(с)га қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилдилар:

   «Эй  Фотима! Буюк парвардигор  менга сени турмушга беришни ошкор қилди. Аллоҳ сен учун арзигулик, исломни ҳаммадан аввал қабул қилган,  энг олий сифатлар ва ўта сабр соҳиби, илм ва билимда ҳаммадан устун бўлган инсонни танлагани сенга маълумми?»

  Имом Содиқ (а) айтганлар: «Агар буюк Аллоҳ Фотима (с) учун амирал мўъминин Али (а)ни яратмаганда эди, бутун дунёда унга уйланишга тенг келадиган бошқа инсон топилмасди»

Суфён ибн Айния айтдики:

   Имом Содиқ (а) (55:19) қуръоннинг «Ар раҳман» сурасининг 19 оятида «Маражал баҳрайни йалтақийаан» яъни «У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган ҳолда чиқариб қўйди» оясига шарҳ берганда Али(а)  ва Фотима(с)  назарда тутилган ва шу суранинг 22 оятида «Йахружу минҳумал луълуъ ва маржан» яъни «У иккисидан (шўр сувлисидан) марварид ва маржонлар чиқур» (55:22) оятида эса имом Ҳасан (а) ва имом Ҳусейн(а)лар назарда тутилган» деб айтганлар.

  Бир кун имом Содиқ (а)дан сўрадилар: «Нега Фотима (с)га  Заҳро деб ном беришди?» имом жавоб бердилар: «У меҳробда Аллоҳга сажда қилиб турганида,  унинг нури, осмондаги  юлдузлар ерни ёритганидек, коинотдагиларни ёритади».

  Ҳадисларда ривоят қилинишларича: «Ҳар вақт Фотима (с) намоз ўқиб Худога  сажда  қилганларида ва  шу пайт боласи йиғласа, фаришта (малак) гаҳворани тебратиб болани  тинчлантирарди»

  Имом Боқир (а) айтишларича: «Бир куни пайғамбар Салмони Форсини иш билан Фотима (с) уйларига  юбордилар. Салмон айтишларича «Мен эшикка яқинлашдим уй  эгаларига тинчлик тилаб  (салом бериб) қуръон ўқиётган Фотиманинг овозини эшитдим, шу пайтни ўзида  қўл тегирмонининг  тошлари ўзлари ҳаракатга келар ва буғдой янчар эди».

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.