Home / Шариат қонунлари / Шариат аҳкомлари билан қисқача танишиш

Шариат аҳкомлари билан қисқача танишиш

 

 Ислом динининг илмлари уч гуруҳга бўлинади.

  1-Усули дин (яъни эътиқод билан боғлиқ дастурлар мажмуаси, бунда бировга тақлид қилиш ярамайди);

  2- Аҳком (бу гуруҳ масалалар аксари ҳолларда тақлидийдир);

  3- Ахлоқ (бу гуруҳ дастурлар кишини янада камолотга бошлайди).

 

Аҳком деб шундай амалларга айтиладики, бунда баъзиларини бажариш шарт бўлса, бошқаларини эса тарк қилиш буюрилган. Бу дастурлар илоҳий Китоб ҳисобланмиш Қуръондан ёки Ҳадисдан олинади. Мукаллаф кимдир? Шариат аҳкомлари “мукаллаф” учун буюрилгандир.

Қуйидаги шартларга жавоб берадиган мусулмонларга “мукаллаф” дейилади.

1-Балоғатга ёшига етган бўлиши керак.

2. Ақл-ҳуши ўз ўрнида бўлмоғи лозим, негаки телбалар мукаллаф саналмайдилар.

3. Шариат қонунларини бажаришга қудрати етадиган бўлмоғи даркор.

Таҳорат боби

   Намозга оид масалаларни уч гуруҳга бўлиб, уларни кўриб чиқиш мумкин. 1-Муқаддима; 2-Муқоринот; 3-Мубтилот. Муқаддима деб шундай масалаларга айтиладики, бу масалалар намоз ўқиш учун муҳимдир. Бу масалаларга таҳорат ва поклик киради.

  Поклик деб нажосатдан пок бўлиш назарда тутилади. Намозхоннинг бадани ва либоси нажасатдан пок бўлиши шартдир. 

 ОЛАМДА 11 ХИЛ НАРСАДАН БОШҚА ҲАММА НАРСА ПОКДИР. ҚУЙИДАГИЛАР НАЖАС ҲИСОБЛАНАДИ:

  1.сийдик 2. ахлат Инсон ва қони отилиб чиқувчи ҳар қандай ҳаромгўшт ҳайвонники 3.маний 4. ўлик 5. қон Инсон ва қони отилиб чиқувчи ҳар қандай ҳайвонники 6. ит 7чўчқа Қуруқликда яшовчилари, сувда яшовчилари покдир 8. Маст қилувчи ҳар қандай суюқликлар; 9. Кофирлар;  (Кофирлар деб Аллоҳ ва ёки пайғамбарларнинг бирортасини инкор қилувчи, ёки Аллоҳга ширк келтирувчиларга айтилади.) 10. Перловка ёрмасидан олинадиган сув; 11. Нажас еювчи ҳайвонларнинг терлагани; Гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларнинг, шунингдек қони отилиб чиқмайдиган ҳайвонларнинг ахлат ва сийдиги пок ҳисобланади.

  Гўшти макруҳ бўлган ҳайвонларнинг ахлат ва сийдиги пок ҳисобланади. Гўшти ҳаром бўлган қушларнинг (масалан қарғанинг) чиқиндилари нажас ҳисобланади.

Ўликнинг ҳукми

  1. Инсон ( гарчи яқинда ўлиб ҳали совимаган бўлса ҳам)бутун бадани нажас ҳисобланади, (соч толалари, тирноқлари, тишларидан бошқа).

  2. Шаҳиднинг бадани покдир (агар жанг майдонида ўлган бўлса, жангдан ташқарида ҳалок бўлган бўлса, шаҳид ҳисобланса ҳам танаси нажас ҳисобланиб ғусл қилиш вожибдир);

  3. Бадани уч марта ғусл қилинган ўликнинг жасади пок ҳисобланади.

 Покловчи ашёлар

  1. Сув; 2. Ер; 3. Қуёш; 4. Истиҳола; 5. Интиқол; 6. Ислом; 7. Табаийят; 8. Нажаснинг бартараф бўлиши; 9. Нажас еювчи ҳайвонларнинг истиброси; 10. Мусулмоннинг ғойиблиги; Сувнинг турли хиллари.

  Аралашма Сув, ёки эритма Холис сув Мевалар суви Қудуқ суви Шарбатлар Оқава сув Ранг Ёмғир суви Ҳар қандай арашмаки сувлигини йўқотган бўлса Кўлмак сув Намоз ўқиш учун қандай таҳорат олинади?

  Вузу (Таҳорат) амаллари қуйидагилардан иборат:

1. Ният қилиш;

2. Юзни ювиш;

3. Икки қўлни тирсагидан бармоқ учларига қаратиб ювиш (аввал ўнг, сўнгра чап қол);

4. Бошга маш тортиш;

5. Оёқларнинг тўпиғигача маш тортиш (аввал ўнг, кейин чап оёқ)

 

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.