Home / Шариат қонунлари / Намоз / Қандай Намоз Ўқиймиз?

Қандай Намоз Ўқиймиз?

 Қибла томонига юзланиб, Аллоҳдан қўрққан ҳолда қуйидагача намоз ўқишни бошлаймиз.

  Ният: Мисол учун эрталабки субҳ намозини ўқимоқчи бўлсак, Аллоҳнинг ризолигини назарга олган ҳолда субҳ намозини қурбатан илаллоҳ яъни: Аллоҳга яқин бўлиш учун, деб ният қиламиз. Намозни ўқиш учун ният қилинганда, ниятни тилга олиш, яъни: тўрт ракъат намозни Аллоҳнинг фармонини бажариш учун ўқийман дейиш ва ҳатто ниятни қалбдан ўтказиш лозим эмас. Балки, агар намоз ўқиётганда қайси амални бажаришлигини билиб турса ва ундан сўраганларида нима амални бажараётганлигини айта олса, ўқиётган намозида ниятга эга эканлиги маълум бўлади.

 Қиём (Туриш) Такбиратул иҳром айтилаётгандаги турганлик ҳолати ва шунингдек, рукуъ қилишдан олдинги турганлик ҳолати Қиём деб аталади ва намознинг рукни яъни: устуни ҳисобланади. Рукуъдан олдинги турган ҳолатга рукуга боғланган Қиём деб айтилади. Намознинг рукни бошқа вожиб амаллардан фарқланиб, агар инсон намознинг рукни бўлган амалларни бажармаса, хоҳ билиб туриб ёки адашиб ва унутгани сабабли бажармаса ва шунингдек, ўша амалларни ортиқча бажарса, ўқиган намози ботил (бекор) бўлади ва қайтадан ўқиши лозим. Лекин Ҳамд ва бироp бир сура ўқилаётган вақтдаги турган ҳол Қиём ва рукуъдан кейинги турган ҳол Қиём, намознинг рукни ҳисобланмай, агар билмаган ҳолда у тарк этилса, намозга зиён етказмайди.

  Такбиратул иҳром: (Барча нарсалардан узилиб, Аллоҳни Буюк деб билган ҳолда Унга юзланиш) Икки қўлни қулоқларгача кўтариб, Аллоҳy Aкбар деб, сўнгра қўллар пастга туширилади. (суратда кўрсатилган).

  Такбиратул иҳром

أَللهُ أَكْبَرُ

«Аллоҳу Aкбар» (Аллоҳ Буюкдир!)

  Фотиҳа Такбиратул иҳромдан сўнг ҳамд сурасини ўқиймиз, ундан кейин ихлос сурасини ва ёки шунга ўхшаш сура ўқиймиз.

 بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. (Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан.)

الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبّ‏ِ الْعَالَمِين

  Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн. (Барча ҳамд-мақтов, оламлар мураббийси ]бўлмиш[ Аллоҳга хос.)

الرَّحْمَنِ الرَّحِيم

   Ар-Роҳманир Роҳийм . (У Аллоҳ) Меҳрибон ва Раҳимли Зотдир.)

مَلِكِ يَوْمِ الدِّينِ

  Малики явмиддийн. (У Аллоҳ) Жазо кунининг Эгасидир.)

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ

  Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн. (Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.)

اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيم

  Иҳдинас сиротол мустақийм. (Ўзинг бизни Тўғри Йўлга ҳидоят қилгин.)

صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ

  Сиротол лазийна анъамта алайҳим (Бизларни шундай кишиларнинг йўлига бошлагинки, Сен Ўзинг уларга неъмат бергансан.)

غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ

  ғойрил мағзууби алайҳим валаззоолийн. (Улар ғазабга дучор бўлмаганлар ва залолатга учрамаган- адашмаганлар.)

Ихлос сураси

بسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ‏

  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. (Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан )

 قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ

Қул ҳувал Лоҳу Аҳад. (“Эй Пайғамбар с.а.о” айтинг: У Аллоҳ Ёлғиз Зотдир.)

 اللَّهُ الصَّمَدُ

Аллоҳус Сомад. (Аллоҳ Беҳожатдир.)

لَمْ يَلِدْ وَ لَمْ يُولَدْ

Лам ялид валам йувлад.  (У туғмаган ва туғилмагандир.)

وَ لَمْ يَكُن لَّهُ كُفُواً أَحَدُ

Валам якун лаҳу куфуван Аҳад. (Ва ҳеч ким У Зотга тенг бўла олмас.)  

 

  Рукуъ Суратда кўрсатилгандек, икки қўлни тиззалар ўстига қўйиб, ушбу зикрни айтамиз:

سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ وَ بِحَمْدِهِ «Субҳаана роббийал азийми ва биҳамдиҳ» (Буюк парвардигорим (ҳар қандай айбу-нуқсондан) Покдир ва мен Унга ҳамду санолар айтаман). Ёки 3 марта ушбу سُبْحَانَ اللهِ «субҳааналлоҳ» Аллоҳ Покдир зикрни такрорлаймиз.  

   Рукуъдан тургандан сўнг, бадан ором бўлган ҳолда дейилади:  سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ «самиъаллоҳу лиман ҳамида» Аллоҳ Унга ҳамду-сано айтган кимсани эшитур.

  Шундан кейин Аллоҳy Aкбар деб саждага борамиз.

  

  Сажда Суратда кўрсатилганидек Аллоҳ таоло учун сажда қилиб бундай деймиз:  سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى وَبِحَمْدِهِ «Субҳана рoббийял аълаа ва биҳамдиҳи» (Олий мақом ва Юксак парвардигорим (ҳар қандай айбу-нуқсондан) Покдир ва мен Унга ҳамду санолар айтаман). Ёки 3 мартаِ سُبْحَانَ الله «субҳааналлоҳ» (Аллоҳ Покдир)  такрорлаймиз.

  

   Сажда қилган вақтда баданнинг етти аъзоси ерга тегиши лозим: пешана, қўлнинг икки кафи, икки тизза, икки оёқнинг бош бармоқлари. Саждадан бошни кўтариб, ўтирган ҳолда бундай деймиз. أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّي وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳа рoббий ва атуубу илайҳ» (Парвардигорим бўлмиш Аллоҳдан мағфират ва кечиришини сурайман ва У томонга қайтаман).

  

   Сўнгра яна бир марта саждага бориб, юқоридаги зикрни айтамиз:  سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى وَبِحَمْدِهِ «Субҳаaна рoббийял аълаа ва биҳамдиҳи» (Олий мақом ва Юксак Парвардигорим (ҳар қандай айбу-нуқсондан) Покдир ва мен Унга ҳамду санолар айтаман). Ёки 3 мартаِ سُبْحَانَ الله «субҳааналлоҳ» (Аллоҳ Покдир)  такрорлаймиз. (Сажда пайтида пок ва нажас бўлмаган тупроққа ёки тупроқдан ясалган муҳрга бош қўйилади.)

  Шунинг билан биринчи ракъат тугайди. Иккинчи ракъат учун тураётганда, бундай деймиз:  بِحَوْلِ للهِ وَ قُوَّتِهِ أَقُومُ وَأَقْعُدُ  «Биҳавлиллааҳи ва қувватиҳии ақууму ва ақъуд» (Аллоҳнинг берган куч-қуввати билан тураман ва ўтираман). Иккинчи ракъатда ҳам биринчи ракъат амалларини такрорлаймиз. Фотиҳа ва ихлос сураларини ўқиймиз ва икки сурадан сўнг қунут дуосини ўқиймиз.  

  

 

  Қунут Қунутда икки қўлни юқорига кўтариб, деймиз: اَللّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ «Аллоҳумма сoлли алаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммад» (Худоё! Муҳаммад ва унинг Аҳли байти-хонадонига салавот ва салом йўллагин). Сўнгра деймиз: رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ «Роббана аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахирати ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар» (Парвардигоро бизга дунёда яхшилик ва охиратда яхшилик ато қилгин ва бизни жаҳаннам оловининг азобидан сақлагин!).  

   Ташаҳҳуд (гувоҳлик бермoқ) Қунутдан сўнг, рукуъ ва икки саждани бажариб, ўтирган ҳолда ташаҳҳуд ўқиймиз. Суратда ташаҳҳуддаги ҳолат кўрсатилган.  Ташаҳҳудда бундай деймиз:

أَلْحَمْدُ لِلَّهِ أَشْهَدُ أنْ لاَ إِلَهَ اِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ

«Алҳамду лиллааҳи ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу.» (Ҳамду сано махсус Аллоҳ учундир, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У тенги бўлмаган Ягона Зотдир).

 وَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳуу ва расулуҳ» (Ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) Унинг Бандаси ва Пайғамбаридир).

 اَللّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَ آلِ مُحَمَّدٍ «Аллоҳумма сoлли алaа Муҳаммадин ва аали Муҳаммад.» (Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) ва унинг аҳли байти-хонадонига салом ва салавотлар юбор).

 Салом

Ташаҳҳуддан сўнг, қyйидагача салом берилади:

أَلسَّلاَم عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ

«Ассалааму алайка аййуҳан-набиййу ва рoҳматул-лоҳи ва барoкаатуҳ» (Салом сизга эй Пайғамбар! ва Аллоҳнинг раҳмати ва Унинг баракотлари сизга бўлсин!).

أَلسَّلاَمُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ

«Ассалааму алайнаа ва алаа ибаадиллааҳис   солиҳийн» (Салом бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига бўлсин!).

أَلسَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ

«Ассалааму алайкум ва рoҳматуллоҳи ва барoкаатуҳ» (Салом сизларга ва Аллоҳнинг раҳмати ва Унинг баракотлари (сизларга) бўлсин!).

  Салом тугагач, 3 марта أَللهُ أَكْبَرُ (Aллоҳy Aкбар) дейиш билан намоз тугайди. Ҳар бор  Аллоҳy Aкбар деганда икки қўл қулоқларгача кутарилади.

   Ҳар бир мусулмон учун бир кеча-кундузда вожиб бўлган намозлар 17 ракъат бўлиб, 2 ракъат субҳ (бомдод) намози уфқ кўтарилгач, 4 ракъат зуҳр намози тушги вақтида ва ундан сўнг 4 ракъат аср намози ва 3 ракъат мағриб намози қуёш ботгандан сўнг ва ундан кейин 4 ракъат ишо (хуфтан) намози ўқилади.  Ёқорида атиб ўтилган намозлар ўз вақтида ўқилиши лозим. Агар мағриб намозини ўқимоқчи бўлсак, иккинчи ракъатнинг ташаҳҳудидан кейин, салом бермай ўрнимиздан туриб, қyйидаги зикрни 3 марта такрорлаймиз: سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلاَ إِلَهَ إلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ «Субҳaаналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу вал-лоҳу акбар» (Аллоҳ Покдир ва ҳамд-мақтов махсус Аллоҳ учун ва Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ Буюк Зот). Ёки 3 марта سُبْحَانَ اللهِ «субҳааналлоҳи» (Аллоҳ Покдир) ни такрорлаймиз. Бундан кейин рукуъга бориб, сўнг икки сажда қилиб, ундан кейин эса ташаҳҳуд айтиб, салом берилади. Шу билан 3 ракъатли мағриб намози тугайди. Аммо, агар 4 ракъат (зуҳр, аср, ишо намозларини) ўқимоқчи бўлсак, 3- ракъат тугагач, ташаҳҳуд ва салом бермай икки саждадан кейин ўрнимиздан туриб, 3-ракъатдаги зикрни такрорлаб рукуга бориб, икки сажда қилиб, ташаҳҳуд айтилади ва ундан сўнг салом бериб намоз тугатилади.

Share

Check Also

Жамоат намозида Аҳли суннат мазҳабидаги имомга иқтидо қилиш жоизми?

Ассалому алайкум. Мен Истанбулда яшайман. Уйим ва иш жойимнинг ёнида суннийларнинг бир масжиди бор. Мен …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.