Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Қудс бутун Ислом олами куни

Қудс бутун Ислом олами куни

  Имом Хумайни Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси, мазлумлар ва жабрдийда миллатларнинг ҳимоячиси эди. Ул ҳазрат ҳатто Эроннинг исломий инқилобининг ғалабасидан олдин ҳам дунё мусулмонларини Фаластиннинг халқини зулмдан ҳимоялашга чорлар эдилар.  Исломий инқилоб ғалабасидан кейин ҳам Имом Хумайни таъкиди билан Фаластин халқини ҳимоялаш, Эрон Ислом Жумҳурияти сиёсатининг асосий поғоналаридан жой олди.

  Жумладан Имом Хумайнийнинг Фаластинликларни ҳимоялаш йўлида, таъсирли ва узоқни ўйлаб қилинган иқдомлари, рамазон ойининг охирги жума кунини “Умумжаҳон Қудс куни” деб номланишида намоён бўлди. Имом Хумайний дунё мусулмонларидан бу кунда Фаластин халқини ҳимоялаш учун сиёнистик режими ва бу режимнинг ҳомийларига қарши чиқишларини таклиф қилди.  Ул ҳазрат бу борада шундай деб ёзгандилар: “Мен дунёнинг барча мусулмонларидан муқаддас Рамазон ойининг охирги жума кунида, яъни бу қадр айёмида Фаластиннинг мусулмон халқини зулмдан озод қилинишларига интилишларини даъват қиламан”.

  Ислом дини мазлумларни ҳимоялаш ва зулмга қарши курашиш учун асосий восита ҳисобланади. Бу буюк динда бировга ҳеч қандай зулм ва ситам етказиш тушунчаси мавжуд эмас ва мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда зулмга қарши  курашишга ҳақлилар.  Имом Али бу борада шундай деганлар: “Мазлумнмнг мададкори ва золимнинг душмани булинг.

    Қуръони Каримнинг оятларида ҳам золимлар ва дин душманларига қарши курашиш таъкидланган. Жумладан Нисо сурасининг 75- оятида ўқиймиз: “Нега Оллоҳ йўлида, ситамга чалинган аёллар ва болаларнинг ҳимоясига интилмаймиз? Ўшал кишиларким, айтадилар: Оллоҳим!, Бизни бу золимлар шаҳридан йироқда тут, ва ўзинг биз учун сарпаноҳ ато эт, ва ўзинг томонингдан бизга ёр ва мададгор тайинла”.

  Бу кунларда мазкур оятга тааллуқли қавм Фаластин халқидирким,  уларнинг ўлкалари ўнлаб йиллар олдин сиёнистлар томонидан ишғол қилинган. Бугунга қадар ўнлаб минг нафар фаластинликлар шаҳид ва мажруҳ ва миллионлаб кишилар сарсон саргардон бўлиб минглаб кишилар сиёнистик режимнинг зиндонларида маҳкум қилинганлар.  Шу тариқа Фаластинликларни қатл ва маҳкум этиш ҳалигача тугамаган ва сиёнистик режим томонидан қанчалар фаластинликлар бўйнига янгича жиноят ва айбловлар юкланилмоқда.

    Фаластинликларнинг Ғаззадаги вазъияти мазлумликнинг бир намунасидир.  Олдинги 4 йил ичида 1,5 миллион Ғаззада яшовчи фаластинликлар сиёнистик режим зулмидан озуқа ва дори дармон жиҳатидан танқисликка дуч келдилар ва азоб чекмоқдалар.  Сиёнистик режимнинг ваҳшийларча Ғаззага қилган ҳужумлари 2009-йилнинг аввалги кунларидан 1500 танни шаҳид 5500 кишини мажруҳ қилиб Ғазза аҳлининг  аҳволини жуда ёмонлаштирди. Бу бузғунчи ҳамла Ғаззага тақрибан 3 миллиард доллар зарар етказди. Ғаззанинг мазлум халқи ўз ҳуқуқларини  қўлга киритиш ва давлатларини ҳимоялаш йўлида ғайриинсоний ва ниҳоятда шадид маҳдудиятга дуч келдилар. Улар на .фақат озуқа жиҳатидан, балки доридармон танқислигидан ҳам қаттиқ азоб чекмоқдалар.

    Фаластин халқига етказилаётган тазйиқ фақат Ғаззада эмас, балки йордан дарёсининг ғарбий соҳилида ҳам фаластинликлар сиёнистлар зулмига гирифтор булганлар.  Бу минтақадаги муҳим масалалардан бири сиёнистлар яшайдиган шаҳрлар барпо этишдир. Сиёнистлар бу йўл орқали ишғол қилган минтақаларида  жамият сонини ўзларининг фойдаларига ўзгартирмоқчилар. Бу режим умумжаҳон тазйиқлар натижасида шаҳар барпо этишни 26 сентябргача туҳтатишга қарор қилдилар.

   Фаластин халқи ҳар куни сионистлар томонидан бир қанча жиноятларга маҳкум бўлаётган бир пайтда, уларга бутун дунё мусулмонлари масъулдирлар. Пайғамбаримиз (с) таъкидлаганлар: “Бошқа мусулмонларнинг мушкулига бефарқ қарайдиган мусулмонни мусулмон деб атамаслик керак”.

   Шунинг учун фаластинлик мусулмонларга ҳар қандай ёрдам бериш мусулмонларнинг бурчидир. Умумжаҳон Қудс куни муносиб бир фурсат бўлиб, бу кунда ҳар бир мусулмон ва озодлик тарафдори бўлган ҳар бир инсон синистлар ва уларнинг ҳомийларига қарши чиқишга ҳақли.

   Энди жаҳон аҳли сиёнистик режимнинг жиноятларидан кўпроқ огоҳ бўлдилар  ва бу жиноятга нисбаттан билдираётган умумий фикрлар кўпроқ эҳсос қилинмоқда. Шу тариқа умумжаҳон Қудс кунининг шукўҳ ва шаҳомати бир томондан Фаластин халқининг  ҳимояланиши ва бошқа томондан Ислом дунёсининг сиёнистик режим ва унинг ҳомийларига қаршилигини кўрсотади.

 

 

 

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.