Home / Ислом тарихи / Хандақ жангидаги фидокорлик

Хандақ жангидаги фидокорлик

فَقَتَلْتَ عَمْرَهُمْ، وَهَزَمْتَ جَمْعَهُمْ، ﴿وَرَدَّ اللَّهُ الَّذِينَ كَفَرُوا بِغَيْظِهِمْ لَمْ يَنالُوا خَيْراً وَكَفَى اللَّهُ الْمُؤْمِنِينَ الْقِتالَ وَكانَ اللَّهُ قَوِيَّاً عَزِيزاً﴾

Кейин сиз улардан Амр бин Абдувадни ўлдирдингиз, уларнинг жамиятини (яъни: Макка мушрикларининг қўшинларини) мағлуб этдингиз. «Ва Аллоҳ кофирларни дарғазаб ҳолларида ортларига қайтарди. Улар бирор яхшилик-фойдага эришмадилар. Аллоҳнинг Ўзи мўъминлар учун урушда етарли бўлди. Ва Аллоҳ Қудратли, Енгилмас Зотдир.»

Изоҳ:
Исломнинг дастлабки кунлари (ҳижратнинг бешинчи йили)да юз берган «Хандақ жанги» хусусида юқорида зикр этилган оятлар нозил қилинган бўлиб, шу жангда мусулмонлар мушриклар билан уришмай туриб, Аллоҳнинг инояти ва муъжизаси биланоқ, ғолиб бўлишлари баён қилинади.
Ислом ва мусулмонларни ер юзидан бутунлай йўқотиш мақсадида қўшин тортиб келган ва Мадинадаги мусулмонларни қуршовга олган Макка мушриклари, ҳеч нарсага эриша олмай, маъюсланган ҳолда ортга чекиниб, ўз қабилалари томон йўлга тушдилар.
Аллоҳнинг Хандақ жангидаги ғоибдан бўлган мадади борасида қуйидагича ёзиб қолдирилган: Бир томондан шиддатли тўфон ва совуқ шамол эсиши мушрик-кофирларни оғир аҳволга қўйди ва иккинчи томондан эса Аллоҳнинг кўринмас қўшинлари мушрик-кофирларнинг қалбига қўрқув-ваҳшат солди. Ва учинчи томондан эса имом Али(алайҳис салом) уларнинг энг кучли ва қудратли қаҳрамони Амр бин Абдувадни қатл этишлари билан мушрик-кофирлар ноумид бўлган ҳолда Мадинаи мунавварани тарк этишди.
Имом Али (алайҳис  салом)нинг Хандақ жангидаги қилган фидокорликлари шу даражада эдики, Пайғамбаримиз Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) Амр бин Абдувадни ҳалок қилиш учун урган зарбалари барча инсон ва жинларнинг Қиёмат кунигача қиладиган ибодатларидан афзал ва устундир, деб марҳамат қилдилар.

قالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ ضَرْبَةُ عَلِىٍّ يَوْمَ الخَنْدَقِ أَفْضَلُ مِنْ عِبَادَةِ ثَقَلَيْنِ.

«Алининг Хандақ жанги кунидаги Амр бин Абдувадни қатл этиш учун урган зарбаси, инсон ва жинларнинг қиладиган ибодатидан афзал ва устундир».
Пайғамбармиз(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)дан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда шундай буюрганлар:

قَالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: لَمُبَارَزَةُ عَلِىِّ بْنِ أَبِى طَالِبٍ لِعَمْرِوبْنِ عَبْدِوَدٍّ يَوْمَ الْخَنْدَقِ أَفْضَلُ مِنْ أَعْمَالِ أُمَّتِى إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ.

«Али бин Абу Толиб Хандақ кунида Амр бин Абдувад билан курашганлиги, умматимнинг Қиёмат кунигача қиладиган амалларидан афзал ва устундир».
Юқорида зикр қилинган ояти кариманинг тафсири борасида пайғамбаримиз Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг саҳобаларидан қуйидагича ривоят қилинган:

عَنْ عَبْدِاللهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ: لَمَّا قَتَلَ عَلِىٌّ عَمْرَوبْنَ عَبْدِوَدٍّ يَوْمَ الْخَنْدَقِ، أَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى: ﴿وَكَفَى اللهُ المُؤمِنِينَ الْقِتَالَ﴾ بِعَلِىٍّ.

«Абдуллоҳ бин Масъуддан ривоят қилингандирки, бу воқеа хусусида шундай деди: Имом Али(алайҳис салом) Амр бин Абдувадни Хандақ жанги куни ҳалок этгач, Аллоҳ таоло ушбу ояти шарифани нозил қилди: Аллоҳ мўъминларга жанг борасида етарли Зотдир. Аллоҳ мўъминларни имом Али(алайҳис салом) орқали жангсиз ғолиб қилди».

Share

Check Also

Ислом тариxининг қора саҳифалардан бири-1

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим Ўттиз иккинчи ҳижрий сана. Қудратли Ислом давлатининг пойтахти Мадинаи Мунаввара шаҳри. Ўша …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.