Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Американинг Террористик Гуруҳларни Ҳимоя Этиши

Американинг Террористик Гуруҳларни Ҳимоя Этиши

 Марказий Осиёда террористик гуруҳлардан Америка абзал сифатида фойдаланмоқда
Марказий Осиёга, жумладан Қирғизистонга Афғонистон ҳудудларидан террористик гуруҳларнинг кириши Марказий Осиёнинг тинчлик асосий мавзусидан бирига айланди.

  Америка бу гуруҳлардан абзал сифатида фойдаланиб, минтақада хавф ва хатар солмоқда. Қирғизистон сиёсий мутахассислардан бири Мурод Суюмбоев «Марказий Осиёнинг ўз махсус йўлини топиши» мавзусида Бишкекда уюштирилган сўҳбатда Афғонистонда мавжуд булган террористик гуруҳларнинг фаолиятлари ҳақида сўз очди. Афғонистондаги толибон гуруҳлари одатда махсус ҳарбий мактабларни тамомланган ҳарбийлар бўлиб, уларга буткул таниш бўлган жойларни қисқа вақтда қулга киритишлари мумкин.

  Сиёсий мутахассис ва Қирғизистон «Истиқбол» ахборот маркази раиси Валентин Багатирёв бу мудаввар йиғилишда мазкур мавзу бўйича шундай деди:

 «Америка ўз мақсадларини амалга ошириш учун Марказий Осиё минтақасида таҳдид солмоқ йўлларидан фойдаланмоқда. Ҳақиқат шундан иборатки, террористик ва экстримистик гуруҳларнинг Марказий Осиё минтақасида фаолияти пайдо бўлиши бу Вашингтон ва Масква сиёсатларининг амалга ошиши учун режалаштирилган.»

  Бу террористик, экстримистик, мазҳабий ва сепарастик гуруҳлардан абзалий сифатида фойдаланишнинг энг олий чуққиси, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Жумҳурияти президенти Ислом Каримовга нисбатан 1999-йилда уюштирилган суиқасд ҳисобланади.
  Бу террористик суиқасдда бир нечта портлаш амалга оширилди ва бунинг натижасида одамлар қурбон бўлдилар ва жароҳат олдилар. Ўзбекситон президенти жонига суиқасд қилинган вақтдан 3 йил ўтгач, яъни 2002-йили Туркманистон Жумҳуриятининг ўша вақтдаги президенти Сафармурод Ниёзов жонига ҳам суиқасд уюштирилди. Ва бу террористик амал ҳам натижа бермади. Аммо бундай амаллар вужудга келиши Россия ва Американинг мазкур гуруҳларга нисбатан қарашларини ўзгартириб, бу минтақада ўз сиёсатларини амалга оширишларига имконият яратди. Бу даврда Ўзбекистон ислом ҳаракат ҳизби ва террористик гуруҳ кучлари бу сценарияни амалда бажариш учун Фарғона водийсида фаолият олиб борарди.
  Мазкур гуруҳлар раҳбарлари ўз ҳаёт ва боқийликларини Вашингтон ва Масква давлатлари билан ҳамкорликда билишарди. Ҳақиқатда ҳам минтақада бу террористик гуруҳларнинг ҳаёти Америка ва Россия давлатлари ҳимоясининг остида эди. Ҳозирги пайтда ҳам минтақадаги давлатлар раҳбарларининг хорижий сиёсатларини ўзгартириш мақсадида Америка давлати ўзининг қадимий услубларига юз тутиши мумкин. Хусусан, минтақада вужудга келган ҳозирги шароитда террористик ва экстримистик гуруҳлар ўзларининг боқий қолиш тақдирини хорижий қудратлар билан ҳамкорликда билишади. Америка бу гуруҳлардан фойдаланиш масаласида олдинги сафда ҳаракат қилмоқда.
  Минтақада нотинчлик ҳавосини юзага келтириш ва террористик гуруҳлар фаолиятини кўрмасликка олиш ва ҳатто Марказий Осиё минтақасидаги расмий давлатларга қарши бу гуруҳларни жиҳозлантириш ва уларнинг фаолият кўрсатишларини қўллаб-қувватламоқдалар. Бу хат-ҳаракатларнинг ҳозирдаги фарқи, агар ўтмишда бу гуруҳлардан абзалий сифатда фойдаланиш, Америка сиёсий ва ҳарбий нуфузини минтақада ошириш ва Россиянинг минтақада ҳукмронлигини муҳофаза этиш бўлса, ҳозирги кунда минтақадаги террористик гуруҳлар билан ҳамкорлик этиш хорижийларнинг ҳарбий базаларини муҳофаза этиш ва Марказий Осиёда ҳарбий ҳузурни давом эттириш мақсадида олиб борилмоқда. Ўтган ва ҳозирги вақтда олиб борилаётган бу иккала хат-ҳаракат аслида Россия ва Америка ўртасидаги рақобатни ошкор этмоқда.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.