Home / Долзарб мавзулар / Вилояти фақиҳ / Ислом инқилоби олий мақом раҳбарнинг баёнотлари

Ислом инқилоби олий мақом раҳбарнинг баёнотлари

  Ислом Инқилоби  Олий Мақом Раҳбарнинг ҳаж зиёрати масъуллари билан дийдорлашганда изҳор этган баёнотлари.

  Ислом Инқилобининг  Олий Мақом Раҳбари Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратлари бугун Ҳаж зиёрати масъуллари билан ўтказилган учрашувларида

Расули Акрам (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг муқаддас шаънлари ва буюк шаҳсиятларини таҳқир қилишганидан бутун дунёда ул ҳазратнинг дўстлари ва ҳатто душманларининг нафрат-ғазаблари аланга олганига ишора этиб, бу йилги ҳаж мусулмонларнинг мустабид ва зўравон оламга қарши қаратилган шиддатли эътирозлари билан аввалгиларидан фарқланишини таъкидладилар.
 Оятуллуҳил-узмо Хоманайи ҳазратлари Қодир Парвардигоримиз раҳмат элчиси бўлмиш Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг қудсий даргоҳларини таҳқирлашганини империалист оламнинг буюк ислом пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга бўлган гина-адоватини белгиси эканлигига ишора этиб, шундай дедилар:
 «‍‍‍‍Ғарб сиёсий арбобларининг бу йирик таҳқирга нисбатан ишғол этган мавқелари душманлик мавқесидан ҳеч қанақа фарқ қилмайди.»
  Ул ҳазрат эслатдилар: «Империалист дунёнинг Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг муқаддас шаънлари ва буюк шаҳсиятларини таҳқир қилишганига нисбаттан ишғол этган мавқелари уларнинг ҳақ ва ботил ўртасидаги жангда асл башараларини ошкор этди ва империалистлар душманчиликларининг асосий сабаби ислом ва Хотамуланбиё салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг муқаддас вужудларидан келиб чиқаётгани аниқ бўлди.»
 Ислом Инқилобининг Йирик Раҳбари шунингдек, душманларнинг ислом олами орасида нифоқ ва душманлик уруғини сепишга қаратилган хатарли фитна-найрангларидан огоҳ ва ҳушёр бўлишга даъват этиб, шундай дедилар:

  «Дин душманлари ва зўравонлар турли мазҳаб ва айрим назарий ва ақидавий ихтилофга эга бўлишларига қарамасдан мусулмонлар умумий душманларига қарши ҳамжиҳат эканликларини билишлари керак!»

Share

Check Also

Вилояти фақиҳ назариясига Қуръоний, ҳадисий ва ақлий далиллар

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Маъсум имомларимиз ўзларининг кўпгина ҳадисларида биз шиаларни ҳамма шарт-шароитларга тўлиқ эга бўлган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.