Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Пайғамбар Шаънларини Таҳқирловчи Америка Филми Қораланди

Пайғамбар Шаънларини Таҳқирловчи Америка Филми Қораланди

Халқаро исломий ўйғониш асамблеяси муқаддас ислом динининг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шаънларини таҳқирловчи Америка филмини маҳкум этди.

Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Халқаро исломий ўйғониш асамблеяси бош котиби Али Акбар Вилоятий нашр этган баённомаси (манифести)да; «исломий ўйғониш саҳнасида буюк ўзгаришлар ва ривожланиш, мустабид ва зўравон қудратлар, хусусан халқаро сионизмнинг қаршисида мусулмонларнинг кун сайин огоҳ бўлишлари, уларни асабийлашишга олиб келмоқда. Шу боис, улар қабиҳ ва ножўя ишларни бажариб, инсон ҳуқуқларини поймол этадиган ноқонуний ҳаракатларга қул ўришмоқда», – деб айтди.
  У, «меҳр ва раҳмат пайғамбарининг нуроний шаъни, комил инсон тажассуми ҳазрат Муҳаммад саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу гал империалистик ва сионистик душманлар томонидан таҳқирланди ва дунёдаги мусулмонларнинг қалбларини бутун жаҳонда ларзага келтирди», – деб таъкидлади.
 Ушбу баённомада айтилишича, Салмон Рушдий, Даниялик карикатурист ва Америкада таълиф этилган инсониятга зид филмлар инсониятга қарши бўлган бир филмнинг қисмларидир.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.