Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ислом- озодлик ва адолат дини (4)

Ислом- озодлик ва адолат дини (4)

   Дoктoр «Густав Лебoн» бундай ёзади:

  «Мусулмонлар орасида баробарлик ва тенг ҳуқуқлилик ниҳоят юксак даражададир. Ушбу баробарлик Оврўпода ҳаяжон ва ҳарорат билан тилга олинади ва турли-туман табақалар орасида бу борада сўз юритилади, бироқ китоблардан ташқарида унданҳеч бир асар мушоҳада этилмайди.

Аммо мусулмонлар уни амалда татбиқ этганлар ва шарқий халқларнинг яшаш турига айланган. Оврўпода турли хил табақалар орасида инқилоблар келтириб чиқарган оғир ва шиддатли ихтилоф-низолар мусулмонлар орасида мавжуд эмас. Зеро, Ислом динида шаxсий, синфий ва оилавий имтиёз ва устунликлар мутлақо бекор қилинган ва Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) назарида бутун мусулмонлар биродар ва тенг ҳуқуқлидирлар.

  Араб дунёсида бундай бир азаматли шаxс юзагакелиб, турли хил миллат-элатлар ва қабилаларни «ягона калима» остида бирлаштирди ҳамда уларни мустаҳкам қонун-қоидалар ва хос тузумлар билан тобе ва муте қилди. Мусулмонлар ҳар қандай ўлка ва ирқдан бўлмасинлар, бир-бирларига ёт-ажнабий эмаслар. Масалан; бир хитойлик мусулмон, ислом жамиятида арабмусулмон билан айни ҳуқуққа моликдир. Гарчанд мусулмонлар миллат ва ирқ жиҳатиданхилма-хил бўлсалар-да, аммо дин воситаси ила уларнинг ўртасида хос бир маънавий робита мавжуд бўлиб, уларни осонлик билан бир байроқ остида тўплашмумкин.[1]»

  «Мисю Леплай» эса бундай ёзади:

  «Оврўпода юз берган ишчилар, меҳнаткашлар ва бой-бадавлат табақалар орасидаги тортишув-низолар ва меҳнаткаш ишчиларнинг вазиятини ислоҳ қилишга оид бўлгантузумлар оқибатида юзага келган ёмон натижалар мусулмон жамиятида ҳеч вақт юз бермаган. Ислом жамиятида шундай бир тузум яратилганки, унинг таъсири остида бой ва қашшоқ ўртасида сулҳ ва тенчлик барқарор этилган. Шу миқдорда айтиб ўтишим кифоядир:

  Оврўпо даъво қилган қавмга таълим ва тарбия бермоқ лозимдир. Оврўпо ислом мактабидан дарс олиши керакдир. Исломда юқори табақалар ва мерос қолган мансаб-лавозимлар мавжуд эмас. Исломдаги сиёсий тузум жуда содда бўлиб, ушбу тузумнинг назари остида идора қилинадиган барча инсонлар, хоҳ камбағал бўлсин ёки бой, қора танли бўлсин ёки оқ танли, бир-бирлари билан баробар ва тенг ҳуқуқлидирлар.[2]»

  «Геб» ўз асарларидан бирида бундай ёзади:

  «Ислом ҳануз ҳам инсон учун улкан ва юксак хизмат қила олади. Асосан бугунга қадар дунёда ҳеч бир ташкилот ва гуруҳислом каби турли хил миллат-элатлар ва ирқлар орасида ҳуқуқ баробарлигига асосланган ягона жабҳа яратиб, порлоқ ютуқларни қўлга кирита олмаган. Африкадаги, Ҳиндистондаги ва Индонезиядаги буюк исломий жамият, қолаверса, Хитойдаги ва Япониядаги кўзга кўринмас кичик исломий жамиятлар; буларнинг ҳаммаси бизга яққол кўрсатадики, ислом дини барча миллат-элатлар ва турли-туман табақаларга нуфуз қила олишга қодирдир. Шарқ ва ғарбнинг буюк давлатлари ўртасидаги ихтилоф ва келишмовчиликлар баҳолаш тарозисига қўйилса, мазкур ихтилофларни таг-томири билан йўқ қилиш учун исломга юзланишдан ўзга чора қолмаяжак.»

  Исломдаги баробарлик ва биродарлик ғоялари ҳаж маросими пайтида ўта ойдин шаклда назарга ташланади. Каъба уйи бутун мусулмонларни ўзгача бир жозиба ила ўзи томон тортади. Бу ерда турли хил миллат-элатлардан, ирқлардан ва мазҳаблардан бўлган мусулмонлар умумий Ислом қонунларига тобе ўлароқ, якдиллик билан ушбу ҳаж маросимини амалга оширадилар. Қора ва оқ, қизил ва сариқ танли мусулмонлар ҳеч бир имтиёз ва устунликни инобатга олмай, бир-бирлари билан ёнма-ён туриб, ибодатга машғул бўлган ҳолларида Исломнинг азамат ва шукуҳини ҳамда ҳақиқий баробарлик ва бародарлик ғоясига содиқ ва вафодор эканликларини намойиш этадилар.

  «Принистон» олигоҳининг прoфессoри Филип Ҳитти бундай ёзади:

  «Исломда вожиб бўлган ҳаж маросими асрлар давомида улкан бир диний-ижтимоий ҳодисага айланган ва турли миллат-элатлардан иборат бўлган мусулмонларнингуюшқоқлигини намойиш этади. Зеро, ҳар бир мусулмонга бутун умри давомида (қурби етган тақдирда) бир мартаҳажга бормоқ вожибдир. Дунёнинг ҳар ерларидан ҳаж амалларини бажариш учун Маккага тўпланган мўъмин ва мусулмонларнинг улкан йиғилиши ва ўзаро бир-бириларини биродар дея хитоб қилишлари инкор этиб бўлмас ўта кучли таъсирга эгадир.

  Ягона Парвардигор ҳузурида қора танли, оқ танли, барбар, хитойлик, эронлик, турк, ҳиндистонлик, араб, ажам, бой ва камбағал, юқори лавозимлими ёки оддий инсон, бир-бирларига биродарлик ва қардошлик қўлини узатадилар ва уларнинг ҳаммаси «шаҳодатайн» калимасини тилга оладилар. Дунёдаги бутун динлар орасида ислом ягона диндирки, ирқий, миллий,қавм-қабила ва ранг каби фарқ қўйишликларни тамоман ўртадан кўтариб, ислом оламида ягоналик ва бирлик яратган. Шунга биноан, ислом нигоҳида инсонларни фарқлантирган омил фақат куфр ва имон саналади. Шубҳасиз, ҳар йили ҳаж маросимидаги улкан йиғилиш, башариятга энг буюк хизмат кўрсатади ва турли минтақаларда яшайдиган миллионлаб инсонларга динни тарқатади.[3]»

  Афсуски, бугунги кунда диний бирдамлик айрим ислом ўлкаларида турли хил ирқий ва миллий таассубларнинг таъсири остида шикасланиб, миллий ва ирқий тарафларга ёндашиш юзага келмоқда. Бу эса исломнинг моҳиятига ва унинг мақсадига қатъий шаклда зиддир.

  Исломнинг маҳкама тузуми ҳам адолатни барпо қилишда ва инсонлар ҳуқуқини баробар ҳолда ҳимоя этишда бугунги ривожланган дунёнинг маҳкамаларида мисли кўрилмаган бир маҳкама тузумидир. Агарчи ҳамма инсонларнинг қонун баробарида тенглиги; ривожланган маданий дунёнинг ўз ижтимоий тузумида кўзлаган мақсадларидан бўлиб, унга етиш учун тиришаётган бўлса-да, аммо ундан анча узоқдир.

  Ҳатто ислом тарихининг энг қоронғи даврларида ҳам ислом маҳкамасининг мислсиз адолат намуналарини яратганининг шоҳиди бўламиз. Ушбу даврда ҳам исломнинг мусулмонлар ботини ва виждонида ёққан ёрқин шуълалари сўнмади ва дарҳақиқат, мусулмонларнинг ботиний сергаклиги ўта ингичка даражага етганди.

  «Ҳорун ар-Рашид» Аббосий xалифаси маълум бир можарога кўра, маҳкамада қозининг ёнида қасамёд қилиши керак бўлди. Ҳоруннинг вазири Фазл ибн Рабий унинг сўзларининг тўғрилигини тасдиқ этиб, унинг фойдасига гувоҳлик берган эди. Бироқ қози унинг гувоҳлигини қабул этмайди, халифа «Ҳорун» асабийлашиб дейди: «Нима учун унинг шоҳидлигини қабул этмайсан?»Қози унга жавобан: «Мен Фазл ўзини сизнинг қулингиз ва хизматкорингизман, деб айтаётганини эшитдим. Агар унинг айтган сўзи тўғри бўлса, қулнинг ўз хожаси фойдасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди. Агар ёлғон сўзлаётган бўлса, ёлғончининг шоҳидлигини қабул эта олмайман.» деди.

  Аббосийларнинг қудратли xалифаси «Мансур» ҳажга бориш учун бир неча туяни ижарага олганди. Бироқ ҳаждан қайтгандан сўнг, туяларнинг ижара ҳаққини тўлашдан бош тортди. Туяларнинг эгаси «Мансур» томонидан ўз ҳақ-ҳуқуқи поймол бўлганидан Мадина қозисига арз қилди. Қози зудлик билан «Мансур»ни расмий маҳкамага чақиртириб, уни туякашнинг ёнида ўтирган ҳолида муҳокама қилди. Халифа «Мансур» маҳкамада маҳкум этилгач, қози туякашнинг ҳаққини ундан ундириб олиб, ўша заҳотиёқ туякашга берди.



[1]. Ислом ва араб тамаддуни, 146, 516 ва 517-бетлар.
[2]. Ислом ва араб тамаддуни, 515 ва 516-бетлар.
[3]. «Ислом» ғарб олимларининг нигоҳидан, 239 ва 240-бетлар.

2014-01-23

20:48:29

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …