Home / Шариат қонунлари / Никоҳ / Вақтинчалик никоҳ (3)

Вақтинчалик никоҳ (3)

  Ҳозирги даврда ҳар тарафдан фитна-фасод ва бузуқлик тарқатувчи омилларнинг ҳужуми ёшларнинг ахлоқига жуда ёмон ва салбий таъсир кўрсатмоқда. Порнoграфик нашрлар, расмлар, кинолар, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва шулар каби жинсий ҳаётни қўпол-яланғоч ҳолда, беҳаёларча тасвирлаб,

намойиш этувчи воситалар ҳар лаҳзада ёш авлод маънавияти ва ахлоқининг таназзулига сабаб бўлиб, уларни таҳдид қилмоқда. Бундай шароитда пок, холис ва мўъмин ёшлар ўта оғир ва хавфли сиқувлар ва босимлар қаршисида боши берк кўчага кириб қоладилар. Демак, бу вазиятда «муваққат никоҳ» қонунига ёмон кўз билан қарайдиган, ислом қонун-қоидаларидан тўғри хабари бўлмаган, номаъқул ва ноўрин шовқин кўтарадиган маълумотсиз шахслар ушбу муаммо ва мушкулни ҳал қилиш учун қандай чора-тадбир кўрсатадилар?

  Ҳамма ёшлар ўз нафсларини тийиб, ўзларини тута билиш қобилиятига эгами? Улар ёшликнинг залварли даврида инсоннинг жинсий ҳавасини қўзғатадиган манзараларни кўрганда жинсий майлнинг шиддатли ва машаққатли тазйиқ ва босими остида қай даражада сабр ва чидамлилик йўлини тута оладилар?

  Фаразан, шундай машаққатли бир иш амалга оширилиб, ҳамма ёшлар жинсий майл баробарида бир хил қаршилик кўрсатиб, мустаҳкам ва чидамли бўлсалар, бунинг ўзи жинсий майлнинг инсон вужудида яратилишидан кўзланган мақсаднинг нобуд бўлишига сабаб бўлиб, наслнинг қирилишига ва ҳаётий сувнинг йўқолишига олиб келади ва бу эса, қаттиққўллик ва сиқув бўлиб, ислом динининг амалий ва содда таълимотларига мутлақо тўғри келмайди. Зеро, Аллоҳ Ўзининг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони Каримда очиқ шаклда шундай буюради:

<هُوَ اجْتَبَاكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ>

  «У Аллоҳ Ўзи сизларни [шу муқаддас ислом дини учун] танлади ва бу динда сизларнинг зиммангизга ҳеч бир қийинчилик-танглик қилиб қўймади.» (Ҳаж сураси, 78-оят)

  Бу ҳақиқатни тушуниб етгач, агар шариати исломияда қабул қилинган бу йўл ёпиладиган бўлса, унда фисқ-фасод ва ахлоқий бузғунликлар учун йўл очиб бериш керак бўладими?! Бугунги кунда дунё аҳлини бахти қароликка дучор қилган фасод ва бузғунлик буткул ҳаёсизлик шаклида бемалол рухсат этилиши лозим бўладими?! Токи, бунинг натижасида инсоният шаҳватпарастлик гирдобига дучор бўлиб, ҳайвонлар оламининг тартибсизлигига чалиниб, эркин тарздаги шаҳватпарастликлар денгизига ғарқ бўлсинми? Қуръон бу борада шундай дейди:

<أَتَسْتَبْدِلُونَ الَّذِي هُوَ أَدْنَى بِالَّذِي هُوَ خَيْرٌ>

  «Яхши нарсани тубан ва паст нарсага алмаштиришни истайсизларми?» (Бақара сураси, 61-оят)

  «Муваққат никоҳ» қонунига амал қилиш билан, энг чиройли услубда ҳаётнинг сарф-харажатларини таъминлаш учун оғир шароитда яшаётган миллионлаб талоқ қилинган, буйдоқ, бева ва қаровчисиз аёлларни қўтқазиб, уларнинг турмушини қайта тиклаш мумкин-ку?

  Фараз қилайлик, ушбу аёллар ишлаш билан ўзларининг моддий эҳтиёжларини таъминлашга қодир бўлсалар ҳам, аммо ҳаётларининг фақат моддий таъминланиши уларнинг ботиний ва руҳий ҳис-туйғуларини қондира оладими? Уларнинг эркак кишига бўлган қалбидаги мойиллигини тўла-тўкис рўёбга чиқара оладими? Агар аёл кишининг фитрий ҳис-туйғулари ва жинсий эҳтиёжлари бостирилса ва унинг ички майл-иштиёғига тўғри жавоб берилмаса, ушбу шиддатли майл-иштиёқ ва ҳис-туйғу бузуқ шаклда аёл кишида намоён бўлиб, уни фасод, бузғунлик ва ахлоқсизлик томон олиб боради. «Муваққат никоҳ» эса, ғайриқонуний ва ахлоқсиз амалларнинг олдини олиш учун энг яxши йўлдир.

  Эндиликда Ғарб ўлкаларида эркак ва аёлларнинг ноқонуний муносабатлари жуда кенг ёйилиб, «муваққат никоҳ»нинг ўрнини эгаллаган ва бу жамиятнинг жинсий ҳаётида тартибсизлик ҳукм сурмоқда. Ҳатто Ғарб мутафаккирлари бу аянчли вазиятни ва фасод-бузғунликларнинг ривожланганлигини кўриб, бундай қонуннинг жамиятда жорий этилишига эҳтиёж сезганлар. Улар «муваққат никоҳ» ва вақтинчалик уйланишни инсонлар жамиятига зарур бўлган бир йўл-йўриқ деб, биладилар.

  Инглиз файласуфи БертрондРоссел ёзади:

  «Ҳозирги дунёда ижтимоий ва иқтисодий муаммолар бизнинг чора-тадбирларимиз ва истакларимизга зид ўлароқ, ёшларнинг уйланиши ва турмуш қуришини кечиктирмоқда. Зеро, бир аср ёки икки аср бундан бурун бир талаба ўн саккиз ёхуд йигирма ёшларида ўқиш ва билим олишни тугатарди, улар балоғат ёшининг илк чоғларида ва жинсий майл сиқуви бошланганида уйланиш ва оила қуриш учун тайёр эди. Ўттиз ва қирқ ёшга қадар, илмий ва ихтисосий соҳаларда таълим олиб, уйланиш ва оила қуришга имконият топа олмаган шахсларнинг сони жуда оз эди.

  Бироқ ҳозирги асрда талабалар йигирма ёшдан сўнг, илм ва саноат соҳасида ихтисос касб этиш учун ўқишни давом эттирадилар. Ўқишни битиргач, бир муддатиш топиш учун изланадилар, шу боис, ўттиз беш ёшдан кейин, уйланиш ва оила қуришга қодир бўладилар. Шунга биноан, бугунги ёшлар балоғат ёшига етиш билан уйланиш вақтига қадар, ўта қалтис вазиятни, яъни жинсий майл-иштиёқлар қайнаб-тошаётгани ҳамда ҳою ҳаваслар ва ҳаётнинг чалғитувчи кўринишлари баробарида қаршилик кўрсатиш машаққатли бўлиб, ночор қолгани боис, ҳар қандай йўллар билан ўз жинсий майлларини таъмин этишга киришадилар. Бу эса, ҳеч вақт яxши натижаларга олиб келмайди.

  Биз ҳаётнинг бу қалтис даврини инсон умридан ёки башариятнинг ижтимоий ҳаётидан четга сура олмаймиз. Агар биз инсоният умрининг бу қалтис ва узоқ давом этадиган даври учун хос бир чора-тадбир кўрмасак, жамиятдаги ёшлар орасида фасод ва бузғунликнинг тарқалиши ҳамда жинсий гегиенага, насл ва зурриёт қолдиришга ва иффат-ҳаёга нисбатан эътиборсиз қилиниши турган гап. Демак, нима қилмоқ даркор?

  Ушбу муаммо ва мушкулни ҳал қилиш учун тўғри йўл-йўриқ ва фикр-мулоҳаза шуки, маданий қонунда инсон умрининг ушбу қалтис даври учун, ёшларга «вақтинчалик никоҳ ва уйланиш»нинг бир турини қабул қилмоқ лозим. Зеро, «вақтинчалик никоҳ ва уйланиш»да оилавий ҳаётнинг оғир юки ва доимий никоҳдаги қийинчилик ёшларнинг зиммасига тушмайди, айни пайда уларни турли хил фасод ва бузғунликлардан, ноқонуний жинсий алоқалардан ва гуноҳларнинг оғир руҳий ҳолатларига дучор бўлишдан ҳамда турли-туман хасталиклардан муҳофазат этади.»

  Америка олий ўқув юртларининг профессoри Дилён Вон Лум шундай ёзади:

  «Психoлогия соҳаларидаги илмий тажрибалар ва текширишларнинг исботлашича, эркакларнинг оилавий ҳаёт кечиришларидан бир муддат ўтгач, уларда янги уйланган вақтлардаги ҳис-туйғулар заифлашади. Шунинг учун ҳам, уларда жинсий оғишликларга мойиллик пайдо бўлади.

  Мавжуд статистиканинг берган маълумотига кўра, уйланган эркакларнинг 65/3% ўз хотинларига хиёнат қиладилар. (Албатта, бу ерда Ғарб ўлкалари назарда тутилган) Бир тарафдан; бу оғишнинг олдини олиш ва бошқа тарафдан эса, эр-хотинлик муносабатларини енгиллаштириш учун давлат «муваққат никоҳ» борасида қонун қабул қилиши лозимдир. Ушбу никоҳда ҳар икки томон маълум шарт-шароитлар асосида ўз истаклари билан, хоҳлаган муддатларигача биргаликда ҳаёт кечира оладилар[1].»



[1]. «Уйланиш гигиенаси ислом нигоҳидан» китоби, 175-бет.

Share

Check Also

Вақтинчалик никоҳ (2)

  Муваққат шаклда никоҳга олинган аёл ҳам ҳақиқатан, эркак киши учун хотин ҳисобланиб, никоҳдаги ҳукмлар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.