Home / Аҳли-Байт / Фотимаи Заҳро (с.а) / Ҳазрат Фотимаи маъсума (с) нинг вафотлари

Ҳазрат Фотимаи маъсума (с) нинг вафотлари

  Аллоҳнинг ҳабиби, ислом дини пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг пок руҳларига салому саловот йўллаб, ҳазрат Фотимаи маъсума (саломуллоҳи алайҳо) нинг вафот кунларига бағишланган махсус мақоламизни сиз азизларга тақдим этамиз.

   Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг пок хонадонида нуроний маъсум бир фарзанднинг туғилишини интизорлик билан кутар эдилар. Баҳор гулларидан кўра, тароватли ва жаннат ҳурларидан кўра, дилкаш бир фарзанд эди.

  Бу интизорлик лаҳзалари 173- ҳижрий-қамарий йили, зил-қаъда ойининг биринчи куни ниҳоя топди ва еттинчи имом Мусо Козим (алайҳиссалом) хонадони шодлик, қувонч ва фараҳ маконига айланди. Ҳақиқат ва камолот йўлининг йўлчилари бўлган минглаб эркак-аёллар учун йўлчи юлдуз бўлган ҳазрат Фотимаи маъсума (саломуллоҳи алайҳо) дунёга келдилар. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) хонадонининг гул ва райҳонларидан бири ҳазрат Фотимаи маъсума таваллуд кунлари муносабати билан бизларга поклик ва нур келтирган Аллоҳнинг ҳабиби ва ул зоти покнинг Аҳли-Байтларига салому салавотлар йўллаймиз.

  Фотимаи маъсума (саломуллоҳи алайҳо) туғилган пайти имом Козим (алайҳиссалом), айниқса, қизалоқнинг онаси Нажма хотун шодлигининг чегараси йўқ эди. Зеро, биринчи фарзандлари Али ибн Мусо Ар-Ризо (алайҳиссалом) туғилганидан 25 йил ўтса-да, бошқа фарзанд кўришмади.

  Бу нарса Нажма хотунга тун-кун ором бермас, фарзанд орзусида дуою илтижо қилар эди. Ва ниҳоят, орзиқиб кутилган фарзанд дунёга келди. Қизиғи шундаки, бу муборак фарзанднинг дунёга келиш муддати ва ҳатто дафн этиладиган жойи ҳақида туғилишидан 45 йил олдин имом Содиқ (алайҳиссалом) хабар бериб, буюрган эдилар: «Ҳақ таолонинг ҳарамиМаккаи Мукаррама, Аллоҳнинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳарамиМадинаи Мунаввара, Амирал мўъминин Али (алайҳиссалом) ҳарами – Кўфа, Аҳлиайтнинг ҳарами эса, менинг авлодимдан Фотима исмли жаннатий аёл дафн этилажак Қум шаҳридир.»

  Ҳазрат Фотимаи маъсума (саломуллоҳи алайҳо) падари бузрукворлари имом Козим (алайҳиссалом) ва донишманд акалари имом Ризо (алайҳиссалом)лар тарбиясини олади, замонасининг кўпгина илмларини эгаллайди. Аммо кўп ўтмай, меҳрибон оталари Аббосийлар сулоласидан бўлган халифа Ҳорун ар-Рашид зиндонида шаҳид бўладилар. Бунинг сабаби имом Козим (алайҳиссалом) зулмкор ва ситамкор халифанинг исломга қилган хиёнати, элга раво кўрган жабр-зулми қаршисида тил тишлаб ўтиролмасликлари эдилар.

  Ул ҳазрат золим ҳукуматга қарши турли услубларда курашардилар. Ҳорун ҳам Имом ҳазратларини турли ҳийла-найранглар билан назорат остига ололмагач, зиндонга ташлади-да, охир-оқибат заҳарлаб шаҳид этди.

  Падари бузрукворларининг файзли вужудларидан бебаҳра қолган ҳазрат Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) фозил ва донишманд акалари имом Ризо (алайҳис салом)га суяниб униб-ўсадилар.

  Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) нинг хасталаниб, тезда вафот топишлари ҳақида шундай ривоят бор: «Сова шаҳрида бир аёл ул ҳазратга заҳар ичиради. Ғам-ғуссага ғарқ бўлган карвон Қум шаҳрига етиб келади. Қум шаҳрида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳли-Байтларидан бўлган бу мукаррама аёл бор-йўғи 17 кун яшаб, фоний оламни тарк этадилар.»

  Ҳазрат Маъсума бор-йўғи 19 йил яшадилар. Ана шу 19 йиллик қисқа умр бу фозила ва оқила аёлнинг ўз исмини ислом тарихи зарварақларига муҳрлаб қўйишига кифоя қилди. 17 кунлик Қум шаҳрида яшаганликлари эса, географик нуқтаи назардан ноқулай маконда жойлашган бу шаҳарни Аҳли-Байт муҳиб ва мухлисларининг марказига айлантирди.

  Ҳазрат Фотимаи Маъсума (саломуллоҳи алайҳо) нинг баракотидан Қум шаҳрида буюк илмий даргоҳ ташкил этилган бўлиб, бу маърифат даргоҳидан минглаб олим ва донишмандлар етишиб чиққан. Улар бутун оламга ислом маърифати ва Аҳли-Байт зиёсини таратмоқдалар. 2014-02-08 09:39:00

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.