Home / Аҳли-Байт / Фотимаи Заҳро (с.а) / Ҳазрати Фотимаи Заҳро (с) нинг шаҳодатларидан лавҳалар

Ҳазрати Фотимаи Заҳро (с) нинг шаҳодатларидан лавҳалар

  Жумодиюс соний ойининг учинчи куни пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг ёдгорликлари, Амиралмўъминин Али (алайҳис салом) нинг фидокор рафиқалари, имом Ҳасан ва имом Ҳусейн лайҳимас салом) ларнинг меҳрибон оналари ҳазрати Заҳрои Марзия

аломуллоҳи алайҳо) нинг шаҳид бўлган саналари ҳисобланади. Ул буюк аёл ўзларининг қисқагина умрлари давомида Ислом ва мусулмонлар учун фаровон баракотлар келтирганлар. Ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) га ўхшаган шахсиятларнинг ҳаётини ўрганган кишилар ушбу йўл орқали ўзлари учун катта ижобий таъсир ва ибратларни касб этишлари мумкин. Ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) нинг шаҳодат кунлари муносабати билан барчангизга чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, ул зоти покнинг ҳаётларига таалуқли айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  Фотима Аллоҳнинг расули ва ҳабиби бўлмиш Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг энг кенжа ва суюкли қизлари эдилар ва Пайғамбаримизнинг фақат ушбу қизларидан тоҳир ва маъсум авлодлар қолган. Фотимаи Заҳро аломуллоҳи алайҳо) нубувват ва рисолат масканида вояга етганлар. Ул ҳазрат Қуръон тиловатини Пайғамбаримиз тилларидан эшитиб ёдлаганлар. Ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) ўзларининг руҳ ва жонларини ушбу илоҳий китоб мафҳумлари билан поклаб, ҳаётларини мазкур таълимотлар асосида ўтказганлар.َ

  Ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) нинг фазилатлари, фақат ул ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг қизлари эканликлариклари билан изоҳланмайди. Ул ҳазратни ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ этган нарса, баркамол руҳий ва ахлоқий хусусиятларидир. Ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) шахсиятларининг шаклланишида, Қуръони Каримнинг юксак маорифи ва қиблагоҳлари ҳазрати Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг таълимотлари, асосий рол ўйнаган. Ушбу ролга батафсилроқ тўхталиб ўтишдан олдин, Қуръони Каримда бу оқила аёл ва ул ҳазратнинг хонадонлари тўғрисида оятлар нозил бўлганлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Мисол учун, ҳазрат Фотима аломуллоҳи алайҳо) дунёга келганларида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га нозил бўлган Кавсар сурасининг оятларида, Парвардигор ушбу таваллудни Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) учун, «чексиз хайр» сифатида баҳолаган. Шунингдек, Аҳзоб сурасининг 33 ояти каримасида, Парвардигори карим Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Аҳли- Байтлари барча гуноҳ ва ифлосликлардан пок эканлиги баён этилади. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ушбу оят нозил бўлганлигидан кейин, анча вақт давомида намоз учун масжидга отланганларида, Фотима аломуллоҳи алайҳо) нинг уйи олдига бориб: «Эй Аҳли- Байт намоз вақти бўлди» деб, хитоб қилар ва сўнгра эса, Аҳзоб сурасининг 33 оятини тиловат қилардилар.

  Қуръонга яқин бўлганликлари, ҳазрат Фотима аломуллоҳи алайҳо) нинг муҳим хусусиятларидан бири эди. Фотима аломуллоҳи алайҳо) Қуръони Каримнинг маърифат денгизидан бебаҳо дурдоналарни олиб, улар билан ўз руҳу жонларини безагандилар. Ул ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) реҳлатларидан сўнг, масжидда ўқиган илк хутбаларида, Қуръони Карим Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг мерослари ва халқ билан Парвардигор ўртасидаги ҳужжат эканлигини айтиб шундай буюрадилар: «Парвардигор сизларга Ўз аҳдини қолдирган.» Ҳазрат Фотима аломуллоҳи алайҳо) яна бир жойда Қуръони Каримда бирор бир ботил ва ҳақиқатга хилоф нарса йўқлигини таъкидлайдилар. Қуръон нури барча маконларга етади ва ёруғлик бағишлайди. Бу китобдаги ҳужжатлар ва далиллардан ҳамма фойдаланиши мумкин. Ҳар инсон ўз тушунчасига яраша ундан озиқа олади. Ул ҳазрат Қуръони Карим азамати ва юксаклиги тўғрисида шундай буюрганлар: «Бу китоб шу даражада улуғ ва юксакки, агар инсон ҳақиқий маънода унга эргашса, унинг кўрсатмаларига амал қилса, шу даражадаги юксакликка эришади ва бошқалар эса, унга ҳавас қиладилар.» Ҳазрат Фотима аломуллоҳи алайҳо) яна бир жойда Қуръони Каримни илоҳий маърифат ва аҳкомлар сарчашмаси деб, билганлар.

  Ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) нинг шаънлари, фазилатлари ва камолотлари борасида кўплаб китоблар ёзилган ва ривоятлар нақл қилинган. Саҳобалар ва Ислом донишмандлари учун ҳазрати Садиқаи Кубро Фотимаи Заҳро аломуллоҳи алайҳо) юксак мартаба ва мавқега эга шахсият ҳисобланадилар.

  Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Исмоил Бухорийнинг аҳли суннат учун энг муҳим бўлган китоби «Саҳиҳи Бухорий»да Пайғамбаримиздан иқтибосан шундай нақл қиладилар: «Фотима танимнинг бир парчасидир. Уни ғазаблантирган ҳар бир киши мени ҳам ғазаблантирган бўлади.» Исмоил Бухорий, жумладан, ушбу китобда таъкидлаганлар: «Фотима жаннатий аёлларнинг сарваридир.»

  Пайғамбаримизнинг умр йўлдошлари Биби Ойшадан шундай ривоят қилинган: «Ҳеч кимни сўзга усталикда Фотимадек кўрмадим. У Пайғамбаримиздек сўзларди. Ҳар вақт отасини кўргани келганида, отаси ўринларидан туриб, уни қўлини ўпиб, кутиб олардилар.Отаси уникига борсалар, у ҳам айнан шундай қилар эди.»

  Ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) нинг ҳаётлари тўғрисида бошқа дин, мазҳаб ва миллатларга тааллуқли донишмандлар, шарқшунослар, ёзувчи ва шоирлар кўплаб китоблар ёзишган. Франциялик машҳур шарқшунос Луий Мосиниюн ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) ҳаётларига оид бир қатор тадқиқотлар ўтказган.

  Насроний бўлган ёзувчи, шоир ва тадқиқотчи Сулаймон Катоний ҳам ул ҳазрат борасида китоб ва мақолалар ёзган.

  У «Фотимаи Заҳро охирги занжир» номли китобида шундай ёзади: «Ҳазрати Фотима (с) тарихий ҳужжат ва ривоятларда келтирилган нақллардан ҳам анча юқори мақомга эгадир.»

  Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси имом Хумайний аҳматуллоҳи алайҳ) ҳам ҳазрати Фотима аломуллоҳи алайҳо) нинг юксак шахсиятлари борасида буюрганлар: «Муслима аёллар ўзларининг шахсий, ижтимоий ва уйдаги ҳаётлари давомида донолик, ақл ва маърифатни Фотимаи Заҳро аломуллоҳи алайҳо) дан ўрганишлари лозим. Йирик ижтимоий масалаларда қарор қабул қилиш, уй ишлари, умр йўлдошга ғамхўр бўлиш ва солиҳ фарзандларни тарбиялашда Заҳрои Атҳар аломуллоҳи алайҳо) га эргашишлари зарур. Зеро, исломнинг буюк бекаси ҳаёти кўрсатмоқдаки, ул ҳазратга эргашган муслима аёллар таҳсил олиш, ибодат қилиш, эрга ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялаш билан бирга, сиёсат саҳнасига кириб, улкан ишларни жамиятда фаол тарзда амалга оширмоқдалар. Аллоҳнинг буюк пайғамбарининг суюкли қизлари уларга ёрқин намуна бўлиши даркор.»

  Ривоятларга кўра, ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг қизлари ва Али ибн Абу Толиб (алайҳиc салом) нинг турмуш уртоқлари бир қисқа умр кўришдан сўнг, аммо маънавий ва ахлоқий жиҳатдан ўрнак ва намунага эга бўлган Фотимаи Заҳро аломуллоҳи алайҳо) айрим мунофиқлар томонидан шаҳид этиладилар. Ҳазрат Фотимаи Заҳро аломуллоҳи алайҳо)исломнинг илк давриданоқ турли саҳналарда Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва Али (алайҳиc салом) билан бирга эдилар. Ва ул ҳазратнинг фарзандлари имом Ҳасан ва имом Ҳусейн (алайҳимас салом) ларни тарбияладилар. Донишмандлар ҳазрат Фотимаи Заҳро аломуллоҳи алайҳо) ҳақида кўп сўзлар баён этишган. Ва ул ҳазратни бир комил нумуна деб, билишган. Ҳазрати Фотиманинг илм-маърифат, огоҳлик, садоқат, поклик эгаси ва иймонли бўлишлари ул ҳазратни аёлларнинг намунаси бўлишлари учун имкон яратган. Шунинг учун, Сарвари олам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Фотимаи Заҳро аломуллоҳи алайҳо) ни аёлларнинг cаййидаси ва сарвари деб, билганлар.

  Қадрли ўқувчилар, ҳазрати Фотимаи Заҳро аломуллоҳи алайҳо) нинг шаҳид бўлган айёмлари муносабати билан, яна бир маротаба барчангизга чуқур ҳамдардлик билдириб, суҳбатимизни ул ҳазратнинг қуйдаги сўзлари билан якунламоқчимиз. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: «Парвардигорга ҳар ким қанчалик холис ибодат қилса, Аллоҳ ҳам унга шунчалик афзал маслаҳатларни насиб этажак.»                                                                   2014-03-19. 22:50:54

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.