Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Лаззатпарастлик оқибатида Ғарб Маданиятининг таназзули

Лаззатпарастлик оқибатида Ғарб Маданиятининг таназзули

 Ушбу дастуримизда «Лаззатпарастлик оқибатида ғарб Маданиятининг таназзули» мавзусида сиз билан суҳбатлашамиз.

Ушбу дастуримизда ўтмишда Ғарб мамлакатларида ҳаддан ташқари лаззатпарастликка ружу қўйиш орқасидан келиб чиққан салбий оқибатларни ўрганиб чиқамиз.

 Лаззатга, кўнгилхушликка ҳамда роҳат-фароғатга мойиллик инсоннинг асл табиатидандир. Инсон қийинчилигу меҳнатдан, дарду аламлардан ва ғам-қайғулардан ўзини олиб қочади.

Аммо, лаззатланишнинг меъёри ва ҳалол йўлини эмас, балки ортиқча даражада лаззатга ружу қўйиш пайига тушиб диний ва ижтимоий ва ахлоқий ҳамда маданий-маънавий чегаралардан четга чиқиш натижасида инсон ўзига ҳам жамиятга ҳам катта зарар етказувчи бўлиб қолмоқда.

Афсуслар бўлсинким, инсоният тарихида лаззатпарасликка ҳаддан ташқари ружу қўйиш ҳатто фикрий ва фалсафий ғояларда ҳам ушбу мавзуда ортиқча даражада берилиб кетишган.

Ҳозирга келиб Ғарб мамлакатларида лаззатпарастликка ружу қўйиш маданият даражасига айланиб қолди ва бу ишларини мақтаб кўкларга кўтаришмоқда.

 Ғарбда оила ҳурмати ва оиланинг ҳаловати ва тинчлиги аллақочон заволга юз тутган. Ғарбда бундай айш-ишратпарастликка муккасидан кетиш оқибатида жиловини тийиб бўлмайдиган ҳолга келди, ёшлар ичкиликбозликка, наркотик моддаларни истеъмол қилишга ва жинсий лаззатпарасликка ҳаддан ортиқ даража берилиб кетишди.

Баъзи ахлоқ ва одобга зид ҳатти-ҳаракатлар, шунингдек ҳамжинсларнинг бир-бирига мойиллиги ва ношаръий алоқалари онда-сонда кўриниб турарди. Эндиликка келиб, бундай ишлар оддий ҳаётий бўлиб қолди ҳатто бундай ишларни маъқулашмоқда ҳамда тарғиб-ташвиқ қилишмоқда.

Аммо бундай бузуқликлар оқибатида, Ғарбда хусусан Америкада аёллар лаззатпарастлик маданиятининг қурбонига айланиб қолишди.

Маданиятнинг ўзгаришида, жамиятнинг маънавияти, ахлоқий ҳатти-ҳаракатлари, одатлари, санъатлари ва қонун қоидалари ҳамда ҳаётнинг маъно моҳияти ҳам ўзгаради.

XV – асрда Ғарбнинг уйғониш даврида янги фикрий ғоялар юзага келди. Бу фикрий ғоялар ғарб мамлакатлари халқларининг фикр-мулоҳазалари ва ишонч- эътиқодларини ўз таъсири остига олди ва Ғарб маданиятининг ўзгариш даври бошланди.

XV – асрда Ғарбнинг Ренессанс даврида аста-секинлик билан инсонга эътибор бериш аҳамиятли ўрин топди. Аммо черков ҳокимияти даврида ва мазҳабий тафаккурларнинг қаттиққўллиги натижасида инсон дунёдан ажралиб тарки дунёчиликка юз тутди.

Ўша асрнинг машҳур донишмандларидан бири бўлган Голилей янги фиклар билан чиқиб табиат илмига кўпроқ эътибор қаратди ва черковнинг таълимотларини тутуриқсиз деб билди.

Голилейнинг фикрича, табиат воқеликлари доимо бизнинг кўз ўнгимизда бўлиб, бу ҳақиқат фақат Бани исроил пайғамбарларига ёки ҳазрати Масиҳга тушган ҳақиқат эмас.

Унинг фикрича табиат воқелиги доимо бизнинг кўз ўнгимиздадир. Аммо бу ҳақиқатни тушуниш учун математик усуллардан фойдаланиш кераклигини айтарди. Бу ҳақиқатни билиш воситаси гиометрик шакллар, яъни учбурчак, тухумсимон узунчоқ шакл ва бошқа шунга ўхшашлардан деб биларди ҳатто булар ҳақида муқаддас китобларда ҳам бирор сўз айтилмаган эди.

Унинг бу сўзлари муқаддас китобларнинг шаъни ва қадрини, уларнинг таълимотларини камситди. Ҳатто инсоннинг шаъни ва қадр-қийматини бошқа мавжудотлар билан тенглаштириб инсоннинг шаънини ерга урди.

Польшалик астроном Николай Коперник ҳам ернинг марказийлашган назариясини рад этиб, унинг ўрнига қуёшни марказ деб эътироф этди. Ҳамда инсонни бошқа мавжудотлар сингари чексиз дунёнинг бир мавжудоти деб баҳолади.

У ўзининг бу назарияси билан ер дунёнинг маркази эмас, инсон эса мавжудотларнинг шарафлиси эмас деб эътироф этди.

Учинчи ақлий инқилобни Франциялик математик Рена Декарт вужудга келтирди. Декарт инсоният ақлини муқаддас китоб ва поп ҳамда черков таълимотлари билан тенглаштирди. У мавжуд эътиқодларни рад этиб, эътиқодий баҳсларга шак келтириб халқнинг иймонини заифлаштирди.

Албатта, Инжил ва Тавротнинг ўзгартирилиши ҳам бундай шикоятларга асос бўлди. Декарт ҳатто Худонинг борлигини ҳам савол остига қўйиб, иймон- эътиқод ҳамда инсониятнинг Худога бўлган муҳаббатига катта зарба берди.

Шу йўсинда инсонпарастлик ва инсонмеҳварлик (барча нарсалар инсон учун ва унинг атроф-теварагида ҳаракатланиши) тўлақонли тарзда Ғарбни қамраб олди. Ундан кейин Гуманизм, яъни инсонпарварлик ғояси пайдо бўлди ва инсонларнинг қараши ва эътиқодларига катта таъсир кўрсатди ҳамда Ғарбдаги инсоният маданиятининг ўзгаришига сабаб бўлди.

Гуманизм ғояси, инсонни табиий мавжудот ва ҳайвонотга ўхшаш деб баҳолади. Инсониятга бериладиган бундай баҳолар натижасида ахлоқ, инсоннинг юқори фазилатлари, маънавий камолоти ва абадий саодати қадрсиз бўлиб қолди. Гуманизм тафаккури инсоннинг фақат лаззатланиши ва мансабпарастликка ружу қўйиши, бундан ташқари Худодан қўрқишга ва Худога бўлган муҳаббатга, Унинг розилиги учун қилинадиган амаллар ва ибодатларга ҳамда эртанги охират ҳаёти ҳақидаги ўй-фикрларга жой қолмади.

Ҳақиқатдан ҳам гуманистлар инсоннинг фақатгина ҳайвоний томонларига эътибор берардилар. Руҳ ва унинг юксак хоҳиш-истакларига кўз юмдилар ҳамда саодатни моддий лаззатгагина боғлиқ деб билдилар. Ҳолбуки, инсон илоҳий фазилатлар, зулмга қарши курашиш каби амаллардан ҳам юқори даражада лаззатланади.

Шу тариқа инкониятнинг камолот ва унинг ахлоқий тамойилларига зарба берилди ва ичкилибозлик, кўнгилхушлик ва шаҳвоний лаззатланишга кўпроқ аҳамият бериладиган бўлди. Саодатсизлик эса умидсизликка учраб қолди. Бугунги кунларда бу хабарлар Ғарбнинг асарлари, фильмлари, роман ва повестьларида такрорланмоқда. Ғарбда телевидения ва бошқа алоқа воситалари орқали лаззатланиш авж олди ва натижада Ғарбнинг маданияти инқирозга юз тутди.

Бир қарашдан айтиш мумкинки, Ғарбда инсоний маданиятнинг тубанлашиши, асосан уларнинг Худодан узоқлашганлари сабаблидир. Чунки, маданият ўрнини лаззатпарастлик, сархушликнинг турлари эгаллаб олди. Вақтичоғлик ва ўйин-кулги дастурлари таъсири остида қолган жамиятда жиддий фикрларга жой қолмайди. Бундай жамиятда донишмад ва мутафаккирларнинг сўзларини танглайдиган инсон қолмайди.

Бундай жамиятларда дин ва бошқа жиддий мавзулар ҳақида гапирилмайди ва ушбу мавзулар аҳамиятсиз ҳисобланади. Шунчаки, ахлоқий ва насиҳат воситаси деб қабул қилишади. Дин учун ва диннинг таълимотларини кенгайтириш учун жой қолмайди. Фақат ўйин-кулги, вақтичоғликка асосланиб тузилган жамиятда билимсиз инсонлар сони кўпаяди.

Америкалик жамиятшунос ва мутафаккир Доктор Нел Пўстман ўзининг «Ишқда яшаш, фароғатда ўлиш» китобида шундай ёзади: «Ўйин-кулги, ҳазил ва вақтичоғликдан иборат бўлган маданият Америка миллатини емирган…. Америка халқи қаерда бўлсалар ҳам бир-бирлари билан суҳбатлашмайдилар, балки кўнгилхушлик қиладилар.»

Илоҳий динлар хусусан, ислом дини инсонларга кўрсатган йўл-йўриқларига биноан, моддий лаззатланиш Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган қонун-қоидалари доирасида бўлмоғи зарур, токи бирор нохуш ва кўнгилсизликлар юзага келмасин.

Инсон кўплаб нопок лаззатланишлар ва ҳаром нарсалардан йироқда туриши лозим, акс ҳолда бундай жамият охир-оқибат инқирозга учраб ҳалок бўлади.

 Ҳозирга келиб лаззатланишга мойиллик ва кўнгилхушликка ружу қўйиш ва ҳаддан ташқари жинсий лаззатланишга берилган Ғарб жамияти кўп қийинчиликларга дуч келмоқда. Ғарбда инсон гўё фақатгина лаззат учун яшайди ва ундан ташқари ҳеч қандай мақсадга эга эмас деган тушунча уларни қамраб олган.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.