Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Шиалар витр намозини ўқишни вожиб деб билишадими?

Шиалар витр намозини ўқишни вожиб деб билишадими?

Жавоб: «Витр» намози кечқурун ўқиладиган нофила ва суннат намозларидан бўлиб, уни ўқимоқлик Расулуллоҳ оллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг издошлари бўлган мусулмонларга мустаҳабдир. Бироқ шиа уламолари Қуръони Карим ва Суннати Набавийя таълимоти асосида бир неча масалани «пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ оллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га xос бўлган амаллардан» деб билганлар, жумладан «витр» намозини ўқиш ул зотга вожиб қилинган амал деб айтганлар.

Аллома Ҳиллий ўзининг «Тазкиратул фуқаҳо» номли китобида таxминан етмишта нарсани пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ оллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га xос бўлган xусусиятлардан деб билади. У сўзининг аввалида шундай дейди:

«فأمّا الواجبات عليه دون غيره من أمّته أمور: «الف – السِّواك، ب – الوتر، ج – الأُضحية. روي عنه (صلى الله عليه وآله وسلَّم) أنّه قال: ثلاثٌ کتب عليّ ولم تکتب عليکم: السِّواك والوتر والأضحية…»

«Фақат Расулуллоҳ оллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га вожиб бўлиб, ул зотнинг умматларига эса вожиб бўлмаган бир неча амаллар бордир:

  1. Тишларни тозалаш [мисвок қилиш]
  2. Витр намозини ўқиш
  3. Қурбонлик қилиш. Расулуллоҳ оллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ривоят қилинган ҳадисда ул ҳазрат шундай марҳамат қилганлар: Уч нарса менга вожиб қилинди, сизларга эмас: Мисвок билан тиш ювиш; Витр намозини ўқиш; Қурбонлик қилиш».[1]

Юқорида келтирилган далилга кўра, шиалар эътиқодича, «Витр» намозини ўқиш пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо оллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га вожиб бўлган, аммо биз мусулмонларга уни ўқиш мустаҳабдир.

Витр намози ҳақида шуни таъкидлаш лозимки, мустаҳаб бўлган «Витр» ёки «Вутайра» намози хуфтон намозининг нофиласи ва суннати ҳисобланиб, хуфтон намозидан кейин турган ҳолда бир ракъат ўқилади, аммо ўтирган ҳолда эса икки ракъат ўқилади. Бироқ диний таълимотларда айтилишича, ушбу намозни ўтирган ҳолда икки ракъат қилиб ўқимоқ афзалдир.

Яна шуни ҳам қўшимча қилмоқлик керакки, Солатул-лайл, яъни кечаси ўқиладиган ўн бир ракъатли таҳажжуд намозининг охирги бир ракъатига ҳам «Витр» намози дейилади ва ушбу «Витр» намози фақат турган ҳолда бир ракъат қилиб ўқилади. Энди тунда ўқиладиган бир ракъатли «Витр» намози билан хуфтон намозининг нофиласи ва суннатини бир-биридан ажратиш учун хуфтон намозининг нофиласига «Вутайра» деб айтилади.

Кечаси ўқиладиган ўн бир ракъатли таҳажжуд намозининг тартиби қуйидагича:

Саккиз ракъат шаб намози. Тўртта икки ракъат қилиб ўқилади. Сўнгра икки ракъат шафъ намози ва ниҳоят бир ракъат «Витр» намози.

Демак, ушбу саволга жавоб тариқасида айтадиган якуний сўзимиз шундан иборатки, шиалар наздида хуфтон намозининг нофиласи ва суннати бўлган «Вутайра» намози ҳам, кечаси таҳажжуд намозида ўқиладиган бир ракъатли «Витр» намози ҳам мустаҳаби муаккад, яъни таъкидланган мустаҳаб амал саналади.

Фойдаланилган манба:

[1]. Аллома Ҳиллий, «Тaзкирaтул фуқaҳo», 2-жилд, Никoҳ китoби, тўртинчи муқaддимa. 

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.