Home / Шариат қонунлари / Намоз / Учинчи ва тўртинчи ракъатда айтиладиган Тасбеҳоти арбаъанинг ҳукми

Учинчи ва тўртинчи ракъатда айтиладиган Тасбеҳоти арбаъанинг ҳукми

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят. Сизларга саволим шуки,  Тасбеҳоти арбаъа зикри, яъни «Субҳaаналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни намознинг учинчи ва тўртинчи ракъатида уч марта айтиш вожибми ёки бир марта айтса ҳам кифоями?

Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Ушбу саволингизга тўлиқ жавоб бериш учун Мужтаҳидларимизнинг бу борадаги фатволарини ўрганиб чиқишимиз лозим. Шунда ушбу масаланинг ҳукми маълум бўлади;

Имом Хумайний фатволарига кўра:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини уч марта айтиш мумкин ва агар Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта ҳам айтса кифоядир. (Имом Хумайнийнинг Тавзиҳул масоил китоблари, 136 – бет, 1005 – масала)

Оятуллоҳ Хоманаий фатволарига кўра:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айтиш кифоядир. Гарчи ушбу зикрни уч марта айтиш эҳтиёт саналади. (Оятуллоҳ Хоманаийнинг Ажвибатул-Истифтоъот китоблари, 105 – бет, 483 – масала)

Оятуллоҳ Муҳаммад Тақий Баҳжат фатволарига кўра:

Агар учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айтса, эҳтиёти вожибга биноан шунинг ўзи кифоядир, аммо ушбу зикрни уч марта айтиш эҳтиётга мувофиқ бўлиб унинг фазилат ва савоби кўпроқ. (Оятуллоҳ Баҳжатнинг Тавзиҳул масоил китоблари, 163 – бет, 282 – масала)

Оятуллоҳ Систонийнинг устозлари Оятуллоҳ Хуий фатволарига кўра:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айтиш кифоядир ва ушбу зикрни уч марта айтиш эҳтиёти мустаҳаб саналади. (Оятуллоҳ Хуийнинг Минҳожус-Солиҳин китоблари, 1 – жилд, 165 – бет, 625 – масала)

Оятуллоҳ Систонийнинг фатволарига кўра:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айтиш кифоядир ва ушбу зикрни уч марта айтиш эҳтиёти мустаҳаб саналади. (Оятуллоҳ Систонийнинг Минҳожус-Солиҳин китоблари, 1 – жилд, 211 – бет, 625 – масала)

Оятуллоҳ Макорим Шерозийнинг фатволарига кўра:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини уч марта айта олади. Гарчи бир марта айтиш ҳам кифоядир. (Оятуллоҳ Макорим Шерозийнинг Тавзиҳул масоил китоблари, 173 – бет, 918 – масала)

Оятуллоҳ Софий Гулпойигонийнинг фатволарига кўра:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айтиш кифоядир ва ушбу зикрни уч марта айтиш эҳтиёти мустаҳаб саналади. (Оятуллоҳ Софий Гулпойигонийнинг Тавзиҳул масоил китоблари, 202 – бет, 1014 – масала)

Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийнинг фатволарига кўра:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айтиш мумкин, аммо ушбу зикрни уч марта айтиш эҳтиёти мустаҳаб саналади. (Оятуллоҳ Ваҳид Хуросонийнинг Тавзиҳул масоил китоблари, 382 – бет, 1014 – масала)

Оятуллоҳ Нурий Ҳамадонийнинг фатволарига кўра:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айтиш кифоядир. Гарчи ушбу зикрни уч марта айтиш эҳтиёти мустаҳаб саналади. (Оятуллоҳ Нурий Ҳамадонийнинг Тавзиҳул масоил китоблари, 207 – бет, 1006 – масала)

Оятуллоҳ Шубайрий Занжонийнинг фатволарига биноан:

Учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айта олади ва ушбу зикрни уч марта айтиш эҳтиёти мустаҳаб саналади. (Оятуллоҳ Шубайрий Занжонийнинг Тавзиҳул масоил китоблари, 240 – бет, 1014 – масала)

Сўзимиз ниҳоясида ушбу масалани таъкидламоғимиз лозимки, тақрийбан барча мужтаҳидлар фатволарига биноан, учинчи ва тўртинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикри ўрнига ёлғиз ҳамд сурасини ўқиш жоиздир ва шунингдек, учинчи ракъатда Тасбеҳоти арбаъа зикрини айтиб, тўртинчи ракъатда эса ёлғиз ҳамд сурасини ўқиш мумкин ёки шунинг аксини бажариш ҳам жоиз. Аммо ҳар иккисида ҳам Тасбеҳоти арбаъа зикрини айтиш яхшироқдир.

Яна шу масалани таъкидламоқ лозимки, вақт танқислигида Тасбеҳоти арбаъа зикрини бир марта айтиш керак ва агар бир марта айтиш миқдорича ҳам вақт қолмаган бўлса, бир марта «Субҳааналлоҳ» зикрини айтса кифоядир.

Охирги масаланинг манбаи: Оятуллоҳ Систонийнинг Тавзиҳул масоил китоблари, 992-масала

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.