Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ислом уммати ўзи учун пайғамбардан кейинги раҳбарни тайинлашга қодир эдими?

Ислом уммати ўзи учун пайғамбардан кейинги раҳбарни тайинлашга қодир эдими?

images9875321

Ушбу саволга жавоб бериш учун шуни таъкидлаш керакки, агар имом ва халифа деганда, одатда жамиятга зоҳирий ва ташқи нуқтаи назардан раҳбарлик қилувчи шахсни назарда тутадиган бўлсак, унда овоз бериш йўли билан бирор бир кишини имом ва раҳбар этиб тайинлаш мумкин. Лекин имомат ва раҳбарликни Қуръонда айтилган маъно ва тушунча асосида кўриб чиқадиган бўлсак, у ҳолда Худодан бошқа ҳеч ким бу мансабга бирор шахсни тайинлай олиш қобилиятига эга эмас. Зероки, мазкур маъно ва тушунчага асосан имом ва халифа илм ва маърифат, зуҳд ва тақвода тенги бўлмаган зот бўлмоғи даркор. Ушбу маънодаги имом ва халифа Аллоҳ томонидан ато этилган самовий-илоҳий илмларнинг соҳиби ва шариати исломияни турли хил бидъат ва офатлардан қўриқлай олиш қувватига эга бўлган шахсдир.

> Яна бир бошқа шарти шундан иборатки, мазкур имом ва халифа бутун гуноҳ ва хатолардан пок бўлган маъсум бўлиши лозим. Зероки, Ислом умматига сиёсий, иқтисодий, диний раҳбарлик қиладиган инсон ҳар қандай хато ва гуноҳдан йироқ бўлиши зарур. Акс ҳолда Ислом умматига ҳидоят йўлини кўрсатиб, уларни дунё ва охират саодати сари етаклай олмайди. Мазкур хусусиятлар кимда бор ёки йўқлиги фақат Аллоҳ таологагина аён. Шунинг учун Тангрининг Ўзи раҳбарликка (имом ва халифаликка ) лойиқ инсонни бизга йўллаган элчиси ва пайғамбари орқали билдириши лозим. Кимда ким имом ва халифани умматнинг ўзи тайинлаши керак, дейдиган бўлса, демак, Қуръонда келган имомат тушунчасини тўғри англай олмабди. Бундай шахс фақат дунёвий раҳбарлик қилувчи ҳокимни имом ва халифа деб атаган кўринади. Акс ҳолда фақат Аллоҳ таологина имомни тайинлаши зарурлигини тушуниб етган бўлар эди. Имомни танлаш ҳам пайғамбарни танлаш каби инсонлар ихтиёридан ташқарида бўлиб ёлғиз Тангрининг Ўзигина танлаши шарт.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.