Home / Қурони Карим / Қуръоний сабоқлар / Қуръонда ҳижоб ва ўраниш масаласи (1)

Қуръонда ҳижоб ва ўраниш масаласи (1)

^3E8size_distrБорлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Кириш

Қуръони Каримда ҳижоб сўзи етти марта келган бўлиб, бу етти ўринда унинг маъноси бир нарса иккинчи нарсанинг кўринишини тўсувчи ёки кўринишига тўсқинлик қилувчи дегани. Демак, ҳижоб «тўсувчи» ва «тўсқинлик қилувчи» маъноларини англатади ва тўсиқ ҳам икки хил бўлади: моддий ва маънавий. Ҳар икки тўсиқ оятларда келган бўлиб, биз уларни шу ўринда кўздан кечирамиз:

Моддий тўсиқ:

<فَقَالَ إِنِّي أَحْبَبْتُ حُبَّ الْخَيْرِ‌ عَن ذِكْرِ‌ رَ‌بِّي حَتَّيٰ تَوَارَ‌تْ بِالْحِجَابِ>

У: «Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто (қуёш) тўсиқ ила беркинибди-ку (Сод сураси, 32 – оят)

Луғатшунос олим Ибн Асир айтади: «Оятдаги ҳижобдан мурод уфқдир.»[1] Айрим тафсирчи олимлар: «Ҳижобдан мурод қуёшнинг беркинишидир», деб айтганлар.

<فَاتَّخَذَتْ مِن دُونِهِمْ حِجَابًا فَأَرْ‌سَلْنَا إِلَيْهَا رُ‌وحَنَا فَتَمَثَّلَ لَهَا بَشَرً‌ا سَوِيًّا>

«Ва улар билан ўзи орасида тўсиқ олганда, Биз унга Ўз руҳимизни (Жаброилни) юбордик. Шунда, у унга бус-бутун одам сиймосида намоён бўлди.» (Марям сураси, 17 – оят) Бу ўринда «тўсиқдан мурод девордир»[2] деб айтилган.

<وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعًا فَاسْأَلُوهُنَّ مِن وَرَ‌اءِ حِجَابٍ>

«Қачонки улардан (Пайғамбарнинг завжаларидан) бирор нарса сўрасангиз, тўсиқ (парда) ортидан сўранг.» (Аҳзоб сураси, 53 – оят)

Ушбу ояти карима сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг завжалари ҳақида айтилган бўлиб, оятдаги ҳижоб (тўсиқ)дан уларнинг номаҳрамларга кўриниб қолишларига моне бўладиган парда каби бир тўсиқ назарда тутилган.

<وَبَيْنَهُمَا حِجَابٌ ۚ وَعَلَى الْأَعْرَ‌افِ رِ‌جَالٌ يَعْرِ‌فُونَ كُلًّا بِسِيمَاهُمْۚ>

«Уларнинг ораларида тўсиқ бор, аъроф (номли макон)да кишилар бор бўлиб, ҳаммаларини сиймоларидан танирлар(Аъроф сураси, 46 – оят)

Ушбу ояти каримада ҳам ҳижоб (тўсиқ)ни кўришнинг олдини оладиган моддий тўсиқ деб тушиниш мумкин.

Маънавий тўсиқ:

<وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ‌ أَن يُكَلِّمَهُ اللَّـهُ إِلَّا وَحْيًا أَوْ مِن وَرَ‌اءِ حِجَابٍ أَوْ يُرْ‌سِلَ رَ‌سُولًا فَيُوحِيَ بِإِذْنِهِ مَا يَشَاءُ ۚ إِنَّهُ عَلِيٌّ حَكِيمٌ>

«Аллоҳ башар билан сўзлашмаган, магар ваҳий орқали, ёки тўсиқ ортидан ёхуд элчи юбориши билан сўзлашган. У зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир.» (Шўро сураси, 51 – оят)

Аллоҳ таолони моддий кўз билан кўриш мумкин бўлмагани учун мажозий таъбир билан ҳижоб (тўсиқ) ортидан сўзлашган деб баён қилинган.

<وَقَالُوا قُلُوبُنَا فِي أَكِنَّةٍ مِّمَّا تَدْعُونَا إِلَيْهِ وَفِي آذَانِنَا وَقْرٌ‌ وَمِن بَيْنِنَا وَبَيْنِكَ حِجَابٌ فَاعْمَلْ إِنَّنَا عَامِلُونَ>

Улар: «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда оғирлик бор, сен билан бизнинг орамизда эса, тўсиқ бор. Демак, сен амалингни қилавер, биз ҳам, албатта, ўз амалимизни қилгувчилармиз», дедилар. (Фуссилат сураси, 5 – оят)

Муфассирларнинг айтишларича, ояти каримадаги пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) билан кофирлар ўртасидаги ҳижоб (тўсиқ) бу – уларнинг ул зотга қарши чиққанликлари ёки уларнинг Исломни қабул қилишда Пайғамбарга мухолиф эканликларидир.

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

<وَإِذَا قَرَ‌أْتَ الْقُرْ‌آنَ جَعَلْنَا بَيْنَكَ وَبَيْنَ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَ‌ةِ حِجَابًا مَّسْتُورً‌ا>

«Қачон Қуръон қироат қилсанг, сен билан охиратга иймон келтирмайдиганлар ўртасида кўринмас тўсиқ қилурмиз.» (Исро сураси, 45 – оят)

 Ушбу ояти каримадаги ҳижоб (тўсиқ)дан мурод кофирларнинг Қуръон маъноларини англай олмасликларидир. Юқорида келтирилган ояти карималарда ҳижоб бирор нарсани кўришнинг олдини олувчи тўсиқ ёки парда маъносидадир. Аммо биз баён қилмоқчи бўлган аёллар ва хотин-қизларга фарз қилинган ҳижоб ва ўраниш ҳукми Қуръони Каримнинг бошқа оятларида ҳижобдан ўзга иборалар билан баён этилган. Ниҳоят бурро ва фасоҳатли иборалар билан ҳижоб ва ўраниш Қуръони Каримда аёлларга вожиб қилинган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳижоб кўришнинг олдини олувчи тўсиқ ёки парда демакдир. Аҳзоб сурасининг 53 – оятида мусулмонларга қарата: «Қачонки улардан (Пайғамбарнинг аёлларидан) бирор нарса сўрасангиз, тўсиқ (парда) ортидан сўранг» айтилган буйруқ асосида, улар Сарвари оламнинг завжаларини кўрмасликлари ва улар ҳар жиҳатдан кўзлардан узоқ ва беркинган ҳолда бўлишлари вожиб қилинган. Ҳолбуки, муслима аёлларга вожиб қилинган ҳижоб ва ўранишдан кўзланган ҳукм уларнинг бутун вужудини, жумладан баданининг ҳажмини беркитиш эмас. Балки ушбу мавзуга доир ояти карималарда баён этилган жойларни ёпишдан иборат.

Энди аёлларга ҳижоб ва ўранишни буюрган оятларни кўздан кечирамиз:

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِ‌هِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُ‌وجَهُمْ ۚ ذَٰلِكَ أَزْكَيٰ لَهُمْ ۗ إِنَّ اللَّـهَ خَبِيرٌ‌ بِمَا يَصْنَعُونَ ﴿٣٠ وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِ‌هِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُ‌وجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ‌ مِنْهَا ۖ وَلْيَضْرِ‌بْنَ بِخُمُرِ‌هِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّ ۖ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَآئِهِنَّ أَوْ آبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَآئِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ‌ أُولِي الْإِرْ‌بَةِ مِنَ الرِّ‌جَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُ‌وا عَلَىٰ عَوْرَ‌اتِ النِّسَآءِ ۖ وَلَا يَضْرِ‌بْنَ بِأَرْ‌جُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِن زِينَتِهِنَّ ۚ وَتُوبُوا إِلَى اللَّـهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ﴿٣١

«Мўминларга айт: кўзларини (номаҳрамларга қарашдан) тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу (иш) улар учун покроқдир. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларидан хабардордир.»

«Мўмина аёлларга айт: кўзларини (эркакларга бўлган шаҳватли нигоҳлардан) тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини ошкор этмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. (Токи, бўйин, кўксилари ва кўкраклари кўринмасин.) Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё диндош аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга (чўриларга) ёки аёлларга ҳожати бўлмаган эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (зийнатларини ошкор этсалар майли). Улар махфий зийнатлари билинсин деб юрганда оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилингиз, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар». (Нур сураси, 30 ва 31 – оятлар)

Фойдаланилган адабиётлар:

[1]. Ибн Асир, Ан-Ниҳоя фий ғарийбил ҳадиси вал асар, 7 – асар, 102 – бет.

[2]. Шайх Тусий, Ат-Тибён тафсири, 7 – асар, 102 – бет.

Share

Check Also

Пардоз-андознинг энг моҳир устаси

Бисмиллаҳир Роҳмонир Роҳим Дунёдаги энг моҳир пардоз устаси ким эканлигини ва унинг ишxонаси қаерда эканлигини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.