Home / Қурони Карим / Қуръоний сабоқлар / Яҳудийларнинг мусулмонларга қарши уюштирган фитнаси ҳақида

Яҳудийларнинг мусулмонларга қарши уюштирган фитнаси ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

يا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تُطِيعُوا فَرِيقًا مِّنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ يَرُدُّوكُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ كَافِرِينَ ﴿١٠٠

«Эй иймон келтирганлар, агар китоб берилганлар тоифасига итоат этсангиз, [улар] иймонингиздан кейин сизларни кофирликка қайтарурлар» (Оли Имрон сураси, 100-оят).

Қайс бин Шос исмли Яҳудийлардан бири Мадина мусулмонларини, махсусан икки қабила Авса ва Хазражларнинг ўзаро иноқ ва самимий эканликларини кўриб жуда ҳам жаҳли чиқиб кетди-да, ўзига шундай дейди:

– Бу икки қабила илгарилари бир-бирлари билан жанг ва низо қилиб келар эдилар, хозирда эса улар Мухаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг йўлбошчилик ва раҳнамолигида бир-бирлари билан аҳил-иноқ ва сулҳу сафо ҳолда ҳаёт кечирмоқдалар. Агар бу ҳолат шундай давом этаверса, унда яҳудийлар маркази хатар остида қолади. У ўзи билан бир гуруҳ (яҳудийлар)ни ҳамроҳ қилади ҳамда икки қабила ўртасида «بغاث» Биғос минтақасида бўлиб ўтган қонли тўқнашувларни эслатиш учун бир ёш йигитни мусулмонлар орасига юбориб уларни бир-бирларига зид қилиш учун режа тузади. Ўша йигит буюрилган ушбу ишни амалга ошириб икки қабиланинг салбий ҳис-туйғуларини бир-бирларига нисбатан қўзғади. Шунда улар ўртасида шиддатли низо ва тўқнашув алангаланишига оз қолади.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) уларни (мусулмонларни) тинчланишга чақириб, огоҳлантирдилар ва уларни душманнинг ҳийла-найрангидан хабардор қилдилар. Оқибат, улар қуролларини ерга қўйиб, бир-бирларини қучоқладилар ва ўз қилмишларидан пушаймон бўлдилар.

Манба: Оятуллоҳ Қироатий, Нур тафсири, 2-жилд, 121-бет.

Юқоридаги юз берган воқеадан маълум бўладики, Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлмиш яҳудий ва насронийлардан иборат китобий кофирлар ҳар доим мусулмонлар ўртасида хилма-хил ихтилоф, зиддият ва келишмовчиликлар келтириб чиқариш ҳамда мусулмонларнинг тинч-тотув ҳаётларига барҳам бериш учун турли стратегиялар ишлаб чиқишади ва турли нопок режаларни ўйлаб тузишади. Улар ўзларининг «тафриқа сол ва ҳукумат қил» сиёсатиларини амалга оширишдан ҳеч қачон толиқмайдилар ҳам!

Ҳаттоки улар бу ёвуз мақсадларини амалга ошириш учун баъзан Қуръон оятларию ҳадиси шарифларни тўлиқ ва тўғри тушунмай туриб ўзларига далил қилиб олишади ва оддий одамларни алдаш учун мана сизларга Қуръони Каримдан ва ҳадиси шарифлардан далиллар келтиряпмиз-ку! деб айтишади.

Ҳозирги кунда ҳам Аҳли суннат биродарларимиз орасидан экстремистик кайфиятдаги Ваҳҳобийлик оқимига мансуб Ал-Қоида, ИШИД (ИГЛ) ва Жабҳатун-Нусраҳ гуруҳларининг пайдо бўлиши ва биз Аҳли-Байт издошларининг орасида ҳам ИНГЛИЗЧА ШИАларнинг юзага келиши шак-шубҳасиз, Ислом душманларининг ишлаб чиққан стратегиясию тузган нопок режаларининг самарасидир.

Ҳозирги замонда басиратли, огоҳ, зийрак ва сергак бўлиш давр талабидир. Айрим оят ва ҳадислар тафсирсиз, изоҳсиз ҳолда келтирилиши билан баъзи фирқа ва оқимларнинг турига илиниш соддаликдан дарак беради.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни тўғри йўлдан адашиб қолишдан Ўзи сақласин ва ҳар доим Унинг Ўзидан паноҳ сўрайлик!

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Қуръон ўқиб ибрат оламиз

Бисмиллаҳир Роҳмонир Роҳим Синовларга сабаб бўлган раққоса; Ҳижратнинг саккизинчи йили буюк Бадр жангидан икки йил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.