Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан
Жавоб: Барча мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, ҳомиладор ёки ҳомиладор бўлмаган аёл даволаниш учун биринчи навбатда аёл шифокорга мурожаат қилмоғи шарт ва лозимдир. Бир шаҳарда аёлнинг даволаниши учун аёл шифокор бўла туриб, эркак шифокорга мурожаат қилиши жоиз эмас, ҳатто ўша эркак шифокорнинг мутахассислик даражаси аёл шифокорга қараганда, анча юқори бўлса ҳам. Албатта, ушбу ҳукм даволаниш пайти аёл кишининг баданига тегиниш ёки баданининг қарамоқ ҳаром бўлган қисмига қарашлик шифокор томонидан амалга ошадиган тақдирдагина ўз кучига эгадир. Акс ҳолда, яъни тегиниш ва қараш бўлмаган тақдирда, шариати исломия қонуни нуқтаи назаридан аёл киши эркак шифокорнинг олдига даволаниш учун бора олади.