Home / Шариат қонунлари / Ҳаж / Инсон бирор кимдан қарз олиб Ҳажга борса бўладими?

Инсон бирор кимдан қарз олиб Ҳажга борса бўладими?

images12Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا ۚ وَمَن كَفَرَ‌ فَإِنَّ اللَّـهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ

«Одамлардан йўлини топганларига (имкон топганларга) Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ бутун оламлардан беҳожатдир.» (Оли Имрон сураси, 97-оят)

Юқорида келтирилган ояти каримага биноан, ҳаж амали фақатгина имкон топганларга фарз қилинганлиги ошкора баён қилинган. Ҳаж амалини бажаришга имкон топганларга шариати исломияда «мустатийъ» деб айтилади. Мустатийъ бўлган инсон ҳаётидаги сарф-харажатлардан орттира олиб, муқаддас ҳаж амалини бажариб, ўз юртига қайтиб келганидан кейин ҳам бировларга қарзи бўлмаслиги ёки ҳаж амалини бажарганлиги сабабли қайтиб келганидан сўнг камбағал бўлиб қолмаслиги шарт. Акс ҳолда «мустатийъ» ҳисобланмай, ҳаж амали унга вожиб бўлмаган бўлади. Шу ҳолда, «мустатийъ» бўлмай туриб, яъни ҳаж амали унга вожиб бўлмай туриб, ҳажга борса ва у ерда ҳаж амалларини бажарса, унинг қилган ҳажи саҳиҳ ва тўғри ҳисобланади.

Шунга кўра, ҳажга бориш учун маблағи етмай қолса ва бунинг учун бировдан қарз олмоқчи бўлса, бундай мусулмонга ҳали ҳаж вожиб бўлмаган бўлади. Келгуси йилгача ўзига тўқ бўлиб ҳажга бориш учун кеч кимдан қарз олмаслик вақтигача кутиб турса, яхшироқдир. Агарчи бировдан қарз олиб ҳажга борса ҳам унинг бажарган ҳаж амали саҳиҳ ва тўғри бўлса-да, лекин унинг бўйнида фарз бўлган ҳаж амали ўз ўрнида қолади. Ва ўзига тўқ бўлиб имкон топганда эса, яна ҳажга бориш унга вожиб бўлади. Негаки, унга ҳаж вожиб бўлмай туриб, ҳажга борган бўлган.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.