Ўлим нима?

Picture1Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Ўлим дегани нима ўзи? Ўлим деганда йўқ ва нобуд бўлишни тушуниш керакми, ёки ўлим бу бир ҳолатдан бошқа ҳолатга, бир оламдан бошқа оламга кўчиб ўтиш деганими? Бу саволлар азалдан инсонларни қизиқтириб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бизлар мусулмон бўлганлигимиз учун ҳам Қуръонга мурожаат қиламиз ва унда бу борада нима дейилган бўлса, унга иймон келтирамиз. Қуръони Каримда ўлим ҳақида бундай дейилган:

﴿وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ وَيُرْسِلُ عَلَيْكُمْ حَفَظَةً حَتَّىَ إِذَا جَآءَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ تَوَفَّتْهُ رُسُلُنَا وَهُمْ لَا يُفَرِّطُونَ﴾

«У бандалари устидан (барча ишда) ғолибдир. Устингизга (савоб ва гуноҳларингизни битиб) сақловчи (фаришталар)ни юборади. Токи, бирорталарингизга ўлим келган пайтда, уни элчи (фаришта)ларимиз сустлик қилмай (ўз вақтида) вафот эттирурлар» (Анъом сураси, 61-оят)

Юқоридаги оятда ўлим сўзи вафот маъносида келтирилган бўлиб, вафот дегани йўқ ва нобуд бўлиш эмас, балки инсон жони тўлиқ ҳолда олиниб бир оламдан бошқасига кўчириб ўтказиш демакдир.

“Вафот” сўзи гоҳида уйқу маъносида ҳам ишлатилади:

﴿وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُم بِاللَّيْلِ وَيَعْلَمُ مَا جَرَحْتُم بِالنَّهَارِ ثُمَّ يَبْعَثُكُمْ فِيهِ لِيُقْضَى أَجَلٌ مُّسَمًّى ثُمَّ إِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ ثُمَّ يُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ﴾

«У тунда сизларни вафот эттирадиган (ухлатиб руҳингиз ихтиёрини оладиган), кундузи қилган ишларингизни биладиган зотдир. Сўнгра белгиланган муҳлат адо этилиши учун унда (кундузида) сизларни яна тирилтирур (ўйғотур). Кейин эса қайтишлик фақат Унгагина бўлур. Сўнгра сизларни қилиб юрган ишларингиздан хабардор этур.» (Анъом сураси, 60-оят)

Юқоридаги оятда ўлим билан уйқу бир-бирига ўхшатилгани каби бу дунё билан охират олами ўзаро солиштирилади. Одам ўлганида, руҳи бу дунёни тарк этгани каби уйқу пайтида ҳам одамнинг руҳи бошқа бир оламга сайр қилади. Бошқача айтадиган бўлсак, уйқу чоғида руҳ билан бадан ўртасидаги алоқа вақтинчалик узиладиган бўлса, ўлим пайтида эса руҳ билан бадан ўртасидаги алоқа буткул узилиб, руҳ бу дунёни ҳамишалик тарк этади. Шунинг учун баъзан уйқуга “кичик ўлим” дейилса, гоҳида эса ўлимга “қаттиқ уйқу” деб ҳам айтилади.

Кўпгина ҳадиси шарифларда ҳам уйқу ва ўлимнинг бир-бирига ўхшашлиги ҳақида сўз юритилган. Бу ўринда ушбу мавзуга оид айрим ҳадисларни кўздан кечирамиз.

Имом Зайнулобидин (алайҳис салом) айтадилар: «Ўлимни инкор этадиганлардан таажубланмай иложим йўқ. Нега деганда, ҳар куни (ухлаган чоғида) ўлганини кўра туриб қандайига ўлимни инкор этадилар?!»

Манба: Шайх Кулайний, Фуруъи Кофий, 3-жилд, 258-бет, Илмийя Исломий нашриёти.

Ҳазрат имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом)дан “Ўлим нима?” – деб сўралганида, ул зот шундай деб жавоб берадилар: «Ўлим бу ҳар куни ўзингиз бошингиздан ўтказадиган ҳолат, яъни уйқудир. Фақат ўлим бу узоқ муддатли уйқудир.»

Манба: Маонил-ахбор, Шайх Садуқ, 289-бет, муассасатун-нашрил исломий нашриёти.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.