Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Мол ёки қўй мояги шариатда ҳаром этилишининг сабаби нима?

Мол ёки қўй мояги шариатда ҳаром этилишининг сабаби нима?

Ассалому алейкум, хурматли тахририят. Силарга бир савол билан мурожаат қилвотидим. Мол ёки куйни моягини ейиш мумкинми ёки мумкин эмасми??? Конкретный далил борми шу хакида? Заранее рахмат!

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло ҳикматли ва доно зот эканлигини[1] ҳамда ҳаким зотдан беҳуда ва бефойда иш содир бўлмаслигини[2] инобатга олиб, ушбу ҳақиқатга ишониб айтамизки, шариати исломиядаги барча аҳкомлар, маслаҳатлар (инсоний манфаатлар) ва зарарлар асосида баён қилинган. Демак, юқорида зикр этганимиз ҳақиқатга аниқ ишонган ҳолда сўраган саволингизга қуйидагича жавоб берамиз:

Баъзи оят ва ҳадисларда мол ва қўйнинг моягини (уруғдонини) ейиш ҳаром эканлиги, яъни мумкин эмаслиги ҳамда ҳаром этилганлигининг сабаби ҳақида айтилган. Биз бу ерда ушбу оят ва ҳадислардан иккита қатъий далил келтирамиз:

1. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ

«Пайғамбар уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қилади» (Аъроф сураси, 157-оят)

Зоҳирдан англашилишича, ояти каримадаги нопок нарсалардан мурод ҳақиқатан нопок ва ифлос нарсалар бўлиб, қонун чиқарувчи бўлмиш Аллоҳ таоло уларни баён қилган, инсон таъби тортмаган ёки табиати ундан нафратланадиган нарсалар назарда тутилмаган. Чунки, инсон табиати замон, макон ва атроф-муҳитга қараб ўзгаради.[3]

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул ҳазратнинг Аҳли-Байтларидан бўлган маъсум имомларимиздан ривоят қилинган ҳадисларда мол ва қўйнинг мояги (уруғдони) нопок ва ифлос нарсалардан эканлиги айтилган.[4]

2. Шайх Садуқ (раҳимаҳуллоҳ) «Илалуш-Шаройиъ» номли китобининг уч юз эллик еттинчи бобида талоқ (қоражигар) ва мояк (уруғдон)ни истеъмол қилиш ҳаромлигининг сабаби ҳақида қуйидаги ҳадисни ривоят қилади: Муҳаммад Базантий, Абон бин Усмондан ривоят қилади ва у шундай айтади: Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)нинг ҳузурларига мушарраф бўлиб, ул ҳазратдан сўрадим: Ҳалол сўйилган ҳайвоннинг талоғи қандайига ҳаром қилинган? Шунда ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар:

Ҳазрат Иброҳим (алайҳис салом)га сўйишлари учун Маккадаги Субайр номли тоғда бир қўй туширилди. Ул ҳазрат қўйни сўйишлари биланоқ, Иблис у зотнинг ёнларига келиб: «бу қўйдан менинг улушимни бер», деди. Ҳазрат Иброҳим (алайҳис салом) унга: «Роббимга қурбонлик ва ўғлимга фидо қилиш учун сўйганим бу қўйда сенинг қандай насибанг бор?» дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ул ҳазратга ваҳий йўллаб деди: «Шайтоннинг бу қўйда насибаси бор. Унинг улуши қўйнинг талоғи ва моягидир. Чунки, талоқ қон йиғилишининг марказидир ва шунингдек, унинг мояги ҳам ҳаромдир. Зеро, унинг мояги қўшилиш ва жуфтлашиш жойи ҳамда маний (сперма) йўлидир.» Шундан сўнг, ҳазрат Иброҳим (алайҳис салом) қўйнинг талоқ ва моягини Иблисга бериб юбордилар.[5]

Фойдаланилган манбалар:

[1]. Қуръоннинг 97 оятида Худонинг ҳикматли зот эканлиги ошкора баён этилган.

[2]. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган:

أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثًا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُونَ

«Наҳотки, Биз сизларни беҳуда яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмассиз, деб гумон қилсангиз?!» (Мўминун сураси, 115-оят)

[3]. Аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий, Биҳорул анвор, 59-жилд, 84-бет, Байрут, Ливан, муассаса ал-вафо нашриёти, 1404 қамарий йил.

[4]. Шайх Садуқ, «Илалуш-Шаройиъ», 2-жилд, 562-бет, Қум, Мактабату аддаворий.

[5]. Шайх Садуқ, «Илалуш-Шаройиъ», 2-жилд, 562-бет.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.