Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Щука балиқни истеъмол қилиш ҳалолми ёки ҳаром?

Щука балиқни истеъмол қилиш ҳалолми ёки ҳаром?

Ассалому алайкум Нажот кемаси жамоаси. Соғ-саломат юрибсизларми? Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқдаман. Щука деб номланган балиқ ҳалолми ёки ҳаром? Лекин унинг тангаси бор ва йиртқич ҳамдир.

Ҳурмат билан

Азизбек

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар. Алҳамдулиллоҳ, Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин!

Саволингизга келсак, умуман шариати исломияда балиқ қандай ҳолда ҳалол ёки ҳаром бўлиши борасида мужтаҳидларимизнинг фатволари бир-бирига яқин бўлиб, у ҳам қуйидагича:

Агар тангаси бўлган балиқ сувдан тирик тутиб олинса ҳамда сувдан ташқарида жон берса, у ҳолда ўзи пок ва гўштини истеъмол қилиш ҳалолдир. Аммо агар сувдан чиқармай туриб ўлиб қолса, у ҳолда мазкур балиқнинг отилиб чиқадиган қони бўлмагани учун ўзи пок ҳисобланади, лекин гўштини ейиш ҳаромдир. Айрим фақиҳларнинг фатволарига кўра, агар тангали балиқ овлаш тўрига илиниб сувнинг ичида ўлиб қолса ҳам, унинг гўшти ҳалолдир.

Манба: “Тавзийҳул масоил” 2609 ва 2615-масалалар.

Балиқ овлаган одам мусулмон бўлиши шарт эмас ва уни тутган пайти Аллоҳ номини ҳам тилга олиши ҳам вожиб эмас, лекин ўша тангали балиқни истеъмол қилмоқчи бўлган мусулмон киши унинг сувдан тирик ушлаб олинганлигига ва балиқ сувдан ташқарида жон берганига ишонч ҳосилиши лозим.

Юқоридаги манба, 2617-масала.

Аммо ўша тангали балиқ йиртқич бўлиши ёки бўлмаслиги балиқнинг ҳалол ёки ҳаромлигида ҳеч қандай аҳамията эга эмас ва асосан на шариатда ва на мужтаҳидларимиз фатволарида бу тўғрида ҳеч нима дейилмаган.

Сўзимиз ниҳоясида таъкидлаб айтамизки, шариат аҳкомига биноан, тангаси бўлмаган балиқларни истеъмол қилиш ҳаромдир ва шунингдек, тангаси бўлган балиқни ҳам сувдан тирик ушлаб олинмаса, уни истеъмол қилиш ҳаромдир. Демак, Щука каби тангаси бўлган балиқлар сувдан тирик ҳолда ушлаб чиқарилса, у ҳолда унинг гўштини ейиш ҳалол бўлади.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.