Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ғайриисломий давлатларда ишлаш ва бу мамлакатларнинг илмий тараққиёти йўлида ҳисса қўшишнинг айби борми?

Ғайриисломий давлатларда ишлаш ва бу мамлакатларнинг илмий тараққиёти йўлида ҳисса қўшишнинг айби борми?

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят. Мен бир неча йиллардан бери Ғарб давлатларининг бирида яшайман. Мени ҳар доим бир савол қизиқтириб келяпти ва гоҳида тинчимни ҳам бузади! Ислом дини нуқтаи назаридан Ғарб давлатларида ишлашим, илм-фан жиҳатидан ўша жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссам ва ёрдамимни қўшишим қандай ҳукмга эга? Умуман олганда агар бирор ким ўз динининг қонун-қоидаларига содиқ ва вафодор қолиб ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмол қилса, Ғарбда яшашнинг шариат нуқтаи назаридан қандай муаммоси бўлиши мумкин?

Ҳурмат билан

Ўктам

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом. Мужтаҳидларимизнинг фатволаридан келиб чиқиб шуни айтишимиз лозимки, дунёнинг исталган нуқтасида илм-фан тараққиёти йўлида ишлаш ва фаолият кўрсатишнинг ўз-ўзидан ҳеч бир муаммоси йўқ. Аммо қуйидаги ҳолатларда Ғарб давлатларида ишлаш жоиз эмас:

1. Танлаган иши гуноҳнинг содир бўлишига ёки фисқ-фужур ва бузуқликларни ривожлантиришга ҳамда ёлғон нарсаларни тарғиб қилишга ёрдам берадиган бўлса;

2. Қиладиган иши мусулмонларнинг заифланишига олиб келадиган бўлса;

3. Бу ишнинг фойдаси сионистик ширкатлар каби ҳарбий кофирларга (мусулмонлар билан уруш ҳолда бўлган кофирларга) тегадиган бўлса.

Айтиб ўтилган ўринларда Ғарб давлатларига бориб ишлаш шариати исломия нуқтаи назаридан жоиз ва мумкин эмас.

Шунга қарамай, баъзи мужтаҳидларимиз (Оятуллоҳ ал-Узмо Нурий Ҳамадоний)нинг назарларига биноан, исломий бўлмаган мамлакатларда яшаш модомики урф нигоҳидан зарур бўлмаса, шаръий рухсатга эга бўлмагай.

Буюк мужтаҳидларимизнинг ушбу саволга берган жавоблари қуйидагича:

Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Хоманаий:

Агар танлаган иши гуноҳ ва маъсиятга кўмаклашиш ҳисобланса ёки ёлғонни ёйиш ва фисқ-фасодни тарқатиш каби бузғунчиликка етаклайдиган бўлса ёки гуноҳ қилишнинг хафви бўлса ёки Ислом ва мусулмонлар душманларининг кучайишига сабаб бўлса ёхуд ишидан ҳосил бўладиган фойдалар сионистик корпорацияларининг ҳисобига ёки ишғолчи Исроил давлатига ёрдам берадиган компаниялар ҳисобига тушадиган бўлса, ҳаромдир. Агар ишининг фойдасидан сионистиклар манфаатдор эканлиги ёхуд Ислом ва мусулмонларга қарши душманлик қилиш йўлида сарфланиши аниқланмаса, бундай ишнинг айби йўқдир.

Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Систоний: Ғарб давлатларида ишлаш ва фаолият кўрсатишнинг ўз-ўзидан (бирор бир фасод ва бузғунликка сабаб бўлмаган тақдирда) ҳеч бир муаммоси йўқ.

Оятуллоҳ ал-Узмо Софий Гулпойигоний: Умуман олганда, мусулмон бўлмаганлар учун ишламоқликнинг айби йўқдир, илло ҳарбий кофирлар (мусулмонлар билан уруш ҳолда бўлган кофирлар) фойдасига ишласа ёки мусулмонларнинг заифланишига ва кофирларнинг кучайишига сабаб бўладиган бирор махсус иш қилган тақдирдагина жоиз эмас.

Оятуллоҳ ал-Узмо Нурий Ҳамадоний: Кофир ўлкаларда яшаш модомики урф нигоҳидан зарур бўлмаса, шаръий рухсатга эга бўлмагай.

Буюк Оятуллоҳ ва Мужтаҳидлар: Хоманаий, Систоний, Софий Гулпойигоний, Нурий Ҳамадонийларнинг муассасаларидан сўралган фатво асосида; «Ислом Квест» сайтидан олинди.

Бир мусулмон киши кофирнинг қўли остида ишлаб ундан ойлик ва иш ҳақи олса бўладими? деб сўралган саволга Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Хоманаий шундай деб жавоб берганлар:

Қўли остида деганда ғайримусулмоннинг ҳукмронлиги остида бўлса, бундай иш жоиз эмас. Аммо агар мусулмон киши ишчи бўлиб унинг иш берувчиси кофир бўлса ва унга бу ишни қилгин деганда, у ҳам ишни бажарса ва ҳеч бир хору залилликни ҳам қабул қилмаса, кофирга ишлаб маошини оладиган бўлса, қиладиган иши ҳам шариатга зид ва мухолиф бўлмаса ҳамда мусулмоннинг иззат-икромига қарама-қарши бўлмаса, бундай ишлашнинг айби бўлмай, унинг олган маоши ҳам ҳалолдир.

http://farsi.khamenei.ir/news-content?id=28592

Яҳудий, насроний ва бошқа тоифа кофирлар билан ишлаб улардан ойлик ва иш ҳақи олишнинг ҳукми нима? деб сўралган саволга Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Хоманаий шундай деб жавоб берганлар:

Кофирлар билан ишлашнинг ўз-ўзидан (бирор бир фасод ва бузғунликка сабаб бўлмаган тақдирда) ҳеч бир айби йўқдир, фақат шарти шуки, ўша иш ҳаром ишлардан ҳамда Ислом ва мусулмонларнинг умумий манфаатларига зид келадиган бўлмасин.

http://farsi.khamenei.ir/treatise-content?id=23#325

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.