Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Хилма-хил рангли, ёзда киядиган усти очиқ аёллар пойафзалини ишлаб чиқаришнинг ҳукми нима?

Хилма-хил рангли, ёзда киядиган усти очиқ аёллар пойафзалини ишлаб чиқаришнинг ҳукми нима?

Ассалому алайкум Нажот Кемаси жамоаси, бир савол бор эди. Бир оғамиз пойафзал фабрикасини очмоқчилар. У ерда баланд пошнали ва ҳар хил рангли, ёзда киядиган усти очиқ аёллар пойафзалини ишлаб чиқармоқчилар. Бунинг ҳукми қандай? Бундай пойафзални ишлаб чиқариш мумкинми?

Ҳурман билан

Ғулом

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ ҳурматли укамиз.

Мужтаҳидларимизнинг фатволарига биноан, юқоридаги масаланинг ҳукми қуйидагича:

Бундай пойафзалларни ишлаб чиқаришнинг айби йўқдир, яъни жоиз ва мумкиндир. Зероки, ундан фойдаланиш фақат ҳаром ҳолда кийиш билан чекланилмайди, балки ҳалол ва жоиз кийиш ҳолатлари ҳам бор. Шунинг учун хилма-хил рангли, ёзда киядиган усти очиқ аёлларнинг пойафзалини ишлаб чиқариш жоиздир. Шариати исломияда фақатгина ҳаром йўлда ишлатиладиган нарсани ва молни ишлаб чиқариш жоиз эмасдир.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.