Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Бир неча диний савол-жавоблар (4)

Бир неча диний савол-жавоблар (4)

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят ходимлари.

1. Менинг саволим қабр олдига борганда нимани ўқиш керак ва қандай дуо қилинади? Биласизми мени синглим 17 ёшларида вафот этган. Онамлар қабристонга унинг ёнига бориб турадилар. Айтингчи қўлларини қабр устига қўйиб дуо ва Қурон ўқиса афзаллиги борми, яъни яхши томони борми?

2. Спирт қўшилган атирларни ишлатса бўладими ва ундан кейин намоз ўқиса бўладими?

3. Кумайл дуоси қандай дуодир ва қайси пайт ўқилади ва нима учун? Илтимос, шу дуони маъноси билан жўнатинг.

Оллоҳ ҳидоятингизни зиёда қилсин!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

1.  Қабристонга мўъминларнинг зиёратига бориш жуда савобли амаллардандир. Савоби ҳар иккала тарафга тегишли, ҳам борганга ва ҳам ўлган одамга. Зиёратга борганда қуйидаги амалларни қилиш мустаҳабдир:

Таҳоратли ҳолда бўлиш, қабрларга қараб ибрат олиш ва умрни ғанимат билиш, зиёрат қилаётган одамининг қабрига қўлини қўйиб туриб Қуръон сураларидан бирини тиловат қилиш, бу ҳолда одам қиблага қараб ўтирса яхшироқ бўлади. Шунингдек амирал-мўминин ҳазрати Али (алайҳис салом)дан қуйидаги зиёратнома ҳам нақл қилинган бўлиб, уни ўқишда жуда кўп савоб бор:

«Ассалому ало аҳли диёрин минал мўъминийна вал муслимийн, антум лано фаратун ва наҳну иншо Аллоҳу бикум лоҳиқун. Аллоҳумма робба ҳозиҳил арвоҳил фония вал-ажсодил болия, вал ъизомин нахира, аллатий харажат минад-дунё ва ҳия бика мўмина. Адхил алайҳим ровҳан минка ва саломун минно»

2. Аксари уламолар атир ва одеколонлар таркибида спирти бўлса ҳам уларни ишлатишнинг айби йўқ, яъни жоиз дейишади, чунки атир ва одеколонлар таркибидаги спирт сунъийдир, маст қилувчи ҳаром ичимликлардан эмас.

3. Кумайл дуоси ҳақидаги маълумотлар ҳамда унинг тўлиқ матни ва таржимаси сайтимизнинг «Дуолар тўплами» бўлимида келтирилган, ўша ерга мурожаат қилишингиз мумкин.

Сўраган ҳамма саволларингизга қониқарли жавоб олиндингиз, деб умид қиламиз.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.