Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Нима учун Имом Маҳдий (а.ж) зуҳурларининг олди билан балолар юз бериши керак?

Нима учун Имом Маҳдий (а.ж) зуҳурларининг олди билан балолар юз бериши керак?

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ 

Бу балоларнинг ҳикмати шуки, одамлар дунёни Аллоҳ таолонинг Валийси ва Ҳужжати бошқариши зарур эканлигини тушуниб етишлари керак.

🔻Охириззамонда рўй бераётган дунёдаги бало-мусибатларнинг маъно-моҳияти ҳақида

🔸Қуръони Каримнинг:

«وَ لَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْ‏ءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَ الْجُوعِ وَ نَقْصٍ مِنَ الْأَمْوالِ وَ الْأَنْفُسِ وَ الثَّمَراتِ»

«Ва албатта, Биз сизларни бир оз қўрқиш ва очлик билан ҳамда молмулкларни, жонларни, меваларни [дарахтлар меваларини ёки аёл ва фарзанддан иборат ҳаёт меваларини] озайтириш билан синагаймиз». (Бақара сураси, 155-оят) ушбу оятнинг тафсирида келган ҳадиси шарифларда айтилишича, аслида бу ояти карима охириззамон ва Имом Маҳдий зуҳурларидан олдин рўй берадиган балолар ва ҳодисалар ҳақидадир. Яъни кўплаб ўлимлар, қонли тўқнашувлар ва аёвсиз урушлар, турли касаллик ва инфекциялар, кенг тарқалган иқтисодий муаммолар, сил ва сув тошқинлари, вайронагарчиликлар ва ҳоказолар каби қўрқувни кенг тарқатадиган бало ва ҳодисалар кўзда тутилган.

Манба: Шайх Садуқ, «Камолиддин ва Тамомун-Неъмаҳ», 2-жилд, 649-бет.

🔸Биз қирқ йилдирки Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) зуҳурининг замин ва шароити яратилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз ва олдинга кетган сари бу шароит ва тайёргарликлар янада кучлироқ ҳолда кенг ривожланиб бормоқда. Яқинда биз КОРОНОВИРУС пандемияси каби жуда кенг тарқалган балоларга гувоҳ бўлдик. Умид қиламизки, бу воқеа-ҳодисаларнинг барчаси Имом Маҳдий (а.ж)нинг ғойиблик пардаси ортидан чиқиб зуҳур қилишларига замин ва шароит яртади.

🔸 Аммо нега бу балолар Имом Маҳдий (а.ж) зуҳуридан олдин бунча кенг тарқалиши керак? Асосан, нима учун ул ҳазрат зуҳурининг олди билан бундай бало ва мусибатлар рўй бериши керак?

🔸 Энг муҳим ва асосий ҳикматларидан бири шуки, дунё халқлари оламнинг бошқаруви Аллоҳ таолонинг Валийси ва Ҳужжати қўлида бўлиши зарурлигини англаб етишлари керак ва инсонларда Худо Валийсининг ҳокимияти ва бошқарувини қабул қилиш учун тайёргарлик ҳолати пайдо бўлиши керак. Зеро, Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) дунёда адолатли ҳокимият яратганларида бутун дунёнинг моҳияти зулмат ва қоронғуликдан нур ва ёруғлик томон ўзгаради. Шунинг учун зулмат ва қоронғуликда яшаб келаётган дунё халқлари нур ва ёруғликни қабул қилишга тайёр ва шай бўлишлари керак!

🔸 Биз дунёда кўплаб зулму адолатсизликларга гувоҳ бўлмоқдамиз; Яманда, Ироқда, Сурияда, Хитойда, Ҳиндистонда ва бошқаларда… Ушбу кенг кўламда тарқалган ва амалга ошаётган зулму зўравонликларга барҳам бериш учун нима қилмоқ керак?

🔸 Жавоб: Бунинг учун Аллоҳ таолонинг буюк Валийси ва сўнгги Ҳужжати ер юзини бошқариши керак. Шундагина ер юзидан зулму адолатсизлик ва ёвузликлар таг-томири билан ўртадан йўқолади. Кўпгина халқлар учун Аллоҳнинг буюк Валийси бўлмиш Имом Маҳдий (Аллоҳ ул зотнинг зуҳурларини тезлаштирсин)нинг ҳокимият тузиши ва ер юзини бошқариши зарур эканлигини англаб етиш осон эмас. Фақат бу бало ва мусибатларнинг кенг тарқалиши билангина дунё халқлари Аллоҳнинг буюк Валийси ҳокимият барпо этиши ва ер юзини бошқариши зарур эканини тушуниб етгайлар.

🔸 Биз дунёда амалга ошаётган бу зулмлар, бало ва мусибатларнинг озроқ миқдори билан-да Аллоҳнинг буюк Валийси ҳокимиятининг зарурлигини англашимиз керак, яъни одамларга етказиш ва таълим бериш билан уларнинг бу ҳақда билим ва маърифат касб этишлари бу балоларнинг ўрнини эгаллаши зарур. Қанчаки биз Аллоҳнинг буюк Валийси ҳокимиятининг зарурлиги хусусида билим ва маърифат тарқатишни камайтирсак, шунчалик бу балолар кучайиб бораверади.

🔸 Ушбу бало ва мусибатларнинг ягона фалсафа ва ҳикмати шундаки, дунё халқлари бу бузуқ ва бузғинчи шахслар билан дунёни бошқариш мумкин эмаслигини тушунишлари зарур. Сўнгги кунларда кенг тарқалган КОРОНОВИРУС ҳақида ёйинланган айрим хабарларда айтилишича, бундай ҳалокатли вирусни кенг тарқатиш бутун инсониятга қарши ҳамда дунёнинг зўравон ҳукмронлик тизимига қаршилик кўрсатаётган кучларга нисбатан уюштирилган биологик урушдир. Зўравон ҳукмронлик тизими дунёни бошқариш учун дунё халқларини КОРОНОВИРУС сингари ҳалокатли вируслар билан юқтиришдан бошқа ҳеч қандай йўл йўқлигини тушуниб етган. Агар ушбу мавзу янада кўпроқ ойдинлашса, одамлар бу касаллик инсон томонидан яратилганига ва ўз ҳукмронлигини давом эттиришни истаган золим ва зўравонлар томонидан ишлаб чиқарилганига ишонч ҳосил қиладилар.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.