Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Фидя чиқарадиган одам Фитр закотини ҳам чиқариши керакми?

Фидя чиқарадиган одам Фитр закотини ҳам чиқариши керакми?

Ассалому алайкум Нажот Кемаси Жамоаси. Бир саволим бор эди. Фидя чиқарадиган одам Фитрни ҳам чиқариши керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Ҳурмат билан

Насиба

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ.

Саволингизга тўлиқ жавоб бериш учун дастлаб «Фидя» қандай ҳолларда вожиб бўлиши хусусида тушунча берамиз ва кейин эса «Фидя» билан «Фитр закоти» чиқаришнинг ўртасидаги фарқни тушунтириб берамиз.

Қуйидаги ўринларда «Фидя» берилади:

  1. Кексалиги туфайли рўза тута олмайдиган одам ёки рўза тутиш унга ўта машаққатли бўлган одамлар учун рўза тутиш вожиб эмас. Аммо рўза тутиш унга машаққатли бўлган одам рўза тутмаган ҳар бир кун учун бир «Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан фақир ва муҳтож кишига фидя бериши зарур. (1725-масала)
  2. Кексалиги туфайли рўза тутмаган одам Рамазон ойидан кейин рўза тута олса, Рамазон ойида тута олмаган рўзаларининг қазосини (яъни бир кунига бир кун) тутиб бериши эҳтиёт вожибдир. (1726-масала)
  3. Туғруқ вақти яқинлашган ва рўза тутиш унинг ҳомиласига зарарли бўлган аёлга рўза тутиш вожиб эмас. Ҳар бир рўза тутмаган куни учун бир «Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан фақир ва эҳтиёжманд кишига фидя бериши шарт ва кейинчалик рўза тутмаган кунларининг қазосини ҳам тутиб бериши зарур.

Шунингдек, агар рўза ҳомиладор аёлнинг ўзига зарарли бўлса, у ҳолда ҳам унга рўза тутиш вожиб эмас. Ҳар бир кун тутмаган рўзаси учун эҳтиёт вожиб бир «Муд таом», яъни 750 грамм миқдорида буғдой ёки арпа ва шунга ўхшаш нарсадан камбағал ва эҳтиёжманд кишига фидя бериши лозим. Ҳар иккала ҳолатда ҳам тутмаган рўзаларининг қазосини тутиб бериши шарт.

Юқорида айтиб ўтилган ўринларда «Фидя» бериш вожиб қилинган. «Фидя» ҳам «Фитр закоти» каби эҳтиёжманд ва камбағал кишиларга берилади.

Демак, «Фидя» рўза тута олмаган кишилар томонидан рўза тутмаган ҳар бир куни учун чиқариладиган шаръий тўловдир. Аммо «Фитр закоти» эса рўза тутган ва тутмаганлар учун баробар ҳолда Рамазон ҳайити куни камбағал ва муҳтож бўлмаган мусулмонларга вожиб қилинган амалдир.

Бинобарин, рўза тутмаган инсон рўза тутмаган кунлари учун «Фидя» чиқаришдан ташқари Рамазон ҳайити куни «Фитр закоти»ни ҳам тўлаши вожибдир.

Бинобарин, рўза тутмаган инсон рўза тутмаган кунлари учун жарима сифатида «Фидя» чиқаришдан ташқари Рамазон ҳайити куни «Фитр закоти»ни ҳам тўлаши вожибдир.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.