Home / қолган сарлавҳалар / Дуолар / ҚАДР КЕЧАСИНИНГ АМАЛЛАРИ

ҚАДР КЕЧАСИНИНГ АМАЛЛАРИ

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМААНИР РОҲИМ    

Қадр кечаси шундай кечаки, йил давомида ҳеч бир тун унинг фазилати ва юксаклиги даражасида эмас. Бу кечада қилинган амал минг ой давомида бажарилган амалдан афзал ва яхшироқдир. Бир йил давомидаги ишларнинг тақдири шу кечада белгиланади. Фаришталар ва малоикаларнинг энг улуғи бўлган Руҳ бу кечада Аллоҳнинг изни билан ерга тушиб, замонамиз Валийси ва Пешвоси Имоми Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг ҳузурига келадилар ва ҳар бир киши учун тақдир қилиб белгиланган нарсани ул ҳазратга тақдим этадилар.

 Қадр кечаларининг амаллари икки қисмдан иборат:

Биринчи қисми ҳар уч кечада қилиниши керак бўлган амаллардир ва иккинчиси эса ҳар бир Қадр кечасига хос бўлган амаллардир.

Ҳар уч кечада бажарилиши керак бўлган амаллар қуйидагилардан иборат:

1. Қуёш ботишига яқин қолганда ғусл қилиш; Тавба қилиш ғусли ниятида – Қадр кечаси ғусли ниятида – Имом Ҳусайн (алайҳис салом)ни зиёрат қилиш ғусли ниятида ғусл қилинади. Ҳар учала ният ҳам тўғридир.

Аллома Мажлисий айтадилар: Қадр кечаларининг ғусли кун ботиш вақтида қилинса ва Шом намози ғусл билан ўқилса, яхшироқдир.

2. Икки ракъат намоз; Ҳар ракъатида Фотиҳа (Ҳамд) сурасидан кейин 7 маротаба Тавҳид (Қул ҳуваллоҳ) сураси ўқилади ва намозни тугатгандан кейин 70 марта «Астағфируллоҳа ва Атубу илайҳ» (“Астағфируллоҳа”дан кейин «Раббий» сўзи келмаган) зикри айтилади. Ундан сўнг ҳожатингизни Аллоҳ таолодан сўранг.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ривоят қилинган ҳадисда ул ҳазрат шундай марҳамат қилганлар:

«Ушбу намозни ўқиган киши ўрнидан туришидан олдин Аллоҳ таоло унинг ва ота-онасининг гуноҳларини кечиради».

3. Қуръони Каримни очиб, уни юзи томон кўтариб айтади:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِكِتَابِكَ الْمُنْزَلِ وَ مَا فِيهِ وَ فِيهِ اسْمُكَ الْأَكْبَرُ وَ أَسْمَاؤُكَ الْحُسْنَى وَ مَا يُخَافُ وَ يُرْجَى أَنْ تَجْعَلَنِي مِنْ عُتَقَائِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши:

«Аллоҳумма инний асъалука бикитаабикал мунзали ва маа фийҳи ва фийҳисмукал Акбару ва асмааукал ҳуснаа ва маа юхофу ва юржаа ан тажъаланий мин утаақоика минаннаар».

Таржимаси:

«Эй Аллоҳим, Сен нозил қилган Китобинг-ла Сенга илтижо қиламан ва унда келган гўзал ва яхши номларинг ила Сенга илтижо қиламан. Мени дўзах оловидан қутқарадиганларинг қаторида жой беришингни сўрайман».

Кейин инсоннинг нима ҳожати бўлса, уни Аллоҳ таолодан сўрайди. 

Сўнгра Қуръони Каримни бошига қўйиб қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ بِحَقِّ هَذَا الْقُرْآنِ وَ بِحَقِّ مَنْ أَرْسَلْتَهُ بِهِ وَ بِحَقِّ كُلِّ مُؤْمِنٍ مَدَحْتَهُ فِيهِ وَ بِحَقِّكَ عَلَيْهِمْ فَلا أَحَدَ أَعْرَفُ بِحَقِّكَ مِنْكَ

Ўқилиши:

«Аллоҳумма биҳаққи ҳаазал Қуръаан ва биҳаққи ман арсалтаҳу биҳи ва биҳаққи кулли мўъминин мадаҳтаҳу фийҳи ва биҳаққика ъалайҳим фалаа аҳада аърафу биҳаққика минка».

Таржимаси:

«Эй Аллоҳим, бу Қуръон ҳақ-ҳурмати ила, Қуръон билан юборган Пайғамбаринг ҳақ-ҳурмати-ла, Қуръонда Ўзинг мақтаган ҳар бир мўъмин ҳақ-ҳурмати-ла ва Сенинг мўминларга бўлган ҳақ-ҳурматинг ила! Сенинг ҳақ-ҳурматингни Сендан кўра танувчироқ ҳеч бир кимса йўқдир».

Сўнгра Аллоҳ таолонинг Ўзини ва 14 маъсум бўлган зотларни Аллоҳ даргоҳига восита қилиб айтамиз:

10 марта: بِكَ يَا اللَّهُ Бика Ё Аллоҳ

10 марта: بِمُحَمَّدٍ Би Муҳаммадин

10 марта: بِعَلِيٍّ Би Алиййин

10 марта: بِفَاطِمَةَ Би Фотимата

10 марта: بِالْحَسَنِ Бил Ҳасани

10 марта: بِالْحُسَيْنِ Бил Ҳусайни

10 марта: بِعَلِيِّ بْنِ الْحُسَيْنِ Би Алиййибнил Ҳусайн

10 марта: بِمُحَمَّدِ بْنِ عَلِيٍّ Би Муҳаммадибни Алиййин

10 марта: بِجَعْفَرِ بْنِ مُحَمَّدٍ Би Жаъфарибни Муҳаммадин

10 марта: بِمُوسَى بْنِ جَعْفَرٍ Би Мусабни Жаъфарин

10 марта: بِعَلِيِّ بْنِ مُوسَى Би Алиййибни Мусо

10 марта: بِمُحَمَّدِ بْنِ عَلِيٍّ Би Муҳаммадибни Алиййин

10 марта: بِعَلِيِّ بْنِ مُحَمَّدٍ Би Алиййибни Муҳаммадин

10 марта: بِالْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ Бил Ҳасанибни Алиййин

10 марта: بِالْحُجَّةِ Бил Ҳужжати

Кейин инсоннинг нима ҳожати бўлса, Аллоҳ таолодан сўрайди.

Қадр кечасида Қуръони Каримни бошга қўйиш амалидан кўзда тутилган ният инсонда Қуръон илмлари билан кишининг ақли ва донолигининг ошиши ҳамда Қуръон нури билан ақл-идрок нури унда жамланишидир.

4. Қадр кечасида Имом Ҳусайн (алайҳис салом)ни зиёрат қилиш етишган.

Ҳадисларга кўра, Қадр кечаси бўлганда нидо қилувчи Аршнинг ортидаги еттинчи осмондан нидо қилиб айтади:

«Кимки бу кеча Имом Ҳусайн (алайҳис салом) мазорини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло уни кечиргайдир».

Қадр кечаларида Имом Ҳусайн (алайҳис салом)ни қуйидаги дуо билан зиёрат қилиш айтилган:

السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا ابْنَ رَسُولِ اللَّهِ السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا ابْنَ أَمِيرِ الْمُؤْمِنِينَ السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا ابْنَ الصِّدِّيقَةِ الطَّاهِرَةِ فَاطِمَةَ سَيِّدَةِ نِسَاءِ الْعَالَمِينَ السَّلاَمُ عَلَيْكَ يَا مَوْلاَيَ يَا أَبَا عَبْدِ اللَّهِ وَ رَحْمَةُ اللَّهِ وَ بَرَكَاتُهُ أَشْهَدُ أَنَّكَ قَدْ أَقَمْتَ الصَّلاَةَ وَ آتَيْتَ الزَّكَاةَ وَ أَمَرْتَ بِالْمَعْرُوفِ وَ نَهَيْتَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَ تَلَوْتَ الْكِتَابَ حَقَّ تِلاَوَتِهِ وَ جَاهَدْتَ فِي اللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِ وَ صَبَرْتَ عَلَى الْأَذَى فِي جَنْبِهِ مُحْتَسِباً حَتَّى أَتَاكَ الْيَقِينُ أَشْهَدُ أَنَّ الَّذِينَ خَالَفُوكَ وَ حَارَبُوكَ وَ الَّذِينَ خَذَلُوكَ وَ الَّذِينَ قَتَلُوكَ مَلْعُونُونَ عَلَى لِسَانِ النَّبِيِّ الْأُمِّيِ وَقَدْ خَابَ مَنِ افْتَرَىٰ لَعَنَ اللَّهُ الظَّالِمِينَ لَكُمْ مِنَ الْأَوَّلِينَ وَ الْآخِرِينَ وَ ضَاعَفَ عَلَيْهِمُ الْعَذَابَ الْأَلِيمَ أَتَيْتُكَ يَا مَوْلاَيَ يَا ابْنَ رَسُولِ اللَّهِ زَائِراً عَارِفاً بِحَقِّكَ مُوَالِياً لِأَوْلِيَائِكَ مُعَادِياً لِأَعْدَائِكَ مُسْتَبْصِراً بِالْهُدَى الَّذِي أَنْتَ عَلَيْهِ عَارِفاً بِضَلاَلَةِ مَنْ خَالَفَكَ فَاشْفَعْ لِي عِنْدَ رَبِّكَ

Ўқилиши:

«Ассалааму ъалайка ябна Расулиллааҳ. Ассалааму ъалайка ябна Амийрил мўъминин. Ассалааму ъалайка ябнас-Сиддийқатит-Тоҳирати Фотимата Саййидатин-нисааъил ъааламийн. Ассалааму ъалайка йаа мавлаая йаа Абаа Абдиллаҳ ва Раҳматуллоҳи ва Баракаатуҳ.

Ашҳаду аннака қод ақомтассолаата ва аатайтаззакаата ва амарта бил маъруфи ва наҳайта ъанил мункари ва талавтал китааба ҳаққо тилааватиҳи ва жааҳатта филлааҳи ҳаққо жиҳаадиҳ ва собарта ъалал азаа фий жамбиҳи муҳтасибан ҳатта атаакал яқийн.

Ашҳаду анналлазийна холафуука ва ҳааробуука валлазийна хозалуука валлазийна қаталуука малъунууна ъалаа лисаанин-Набиййил Уммиййи ва қод хоба манифтаро. Лаъаналлоҳуз-золимийна лакум минал аввалийна вал аахирийна ва зоъафа ъалайҳимул ъазаабал алийм.

Атайтука йаа Мавлая ябна Расулиллааҳи зааиран ъаарифам биҳаққика муваалиян лиавлийааика муъаадиян лиаъдааика мустабсиран бил ҳудаллазий Анта ъалайҳи ъаарифан бизолаалати ман холафак, фашфаъ лий ъинда Раббик».

Таржимаси:

«Салом бўлсин сизга эй Расулуллоҳнинг ўғли. Салом бўлсин сизга эй амирулмўминнинг ўғли. Салом бўлсин сизга эй аёллар сарвари, Сиддиқаи Тоҳира Фотиманинг ўғли. Салом бўлсин сизга эй Мавлоим, эй Абу Абдуллоҳ. Аллоҳнинг раҳмати ва баракотлари сизга бўлсин.

Мен гувоҳлик бераманки, сиз намозни тўкис адо этдингиз, закот бердингиз ва яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтардингиз. Ва Аллоҳнинг Китоби Қуръонни ҳақ тиловати-ла ўқидингиз, Аллоҳнинг йўлида ҳақ жиҳод-ла жиҳод қилдингиз ва сизга ишонч (ўлим) етиб келгунига қадар Аллоҳ ёнида азият-озорларга сабр қилдингиз.

Гувоҳлик бераманки, сизга қаршилик қилганлар, сиз билан уришганлар, сизни ёрдамсиз қолдирганлар ва сизни ўлдирган кимсалар Уммий Пайғамбарнинг тили билан лаънатланганлардир. Дарҳақиқат, ким ёлғон тўқиса, ноумид ва зиёнкор бўлур. Аввалгилардан ва охиргилардан сизларга зулму ситам раво кўрган золимларни Аллоҳ лаънат қилсин ва аламли азобни уларга икки карра оширсин.

Эй Сарварим, эй Расулуллоҳнинг ўғли, сизнинг имомат ва пешволикдан иборат ҳақ-ҳурматингизни таниган, сизни зиёрат қилувчи бўлган, дўстларингизни дўст деб билган, душманларингизга душман кўзи билан қаровчи бўлган, сиз унинг узра бўлган ҳидоят ила огоҳ бўлувчи ва сизга қаршилик қилганларнинг гумроҳлигини танувчи бўлган ҳолда сизнинг ҳузурингизга келдим. Бас, мени Раббингиз ҳузурида шафоат қилинг».

5. Қадр кечаларида 100 ракъат намоз ҳам етишган; Бомдод намози сингари икки ракъат, икки ракъат қилиб ўқилади.

Албатта, Қазо намози бўйнида бўлган кишилар Қазо ниятида ўқишлари афзал ва нур устига аъло нур бўлади. Агарчи бўйнида қазо намози бўлганлар Нофила ва Шаб намозлари каби мустаҳаб намозларни ўқисалар ҳам, жоиз ва мумкин дейилган.

6. Рум, Анкабут ва Духон сураларини тиловат қилиш; Хусусан Рамазон ойининг 23 кечасида бу уч сурани ўқиш таъкидлаб айтилган.

7. Қадр кечаларида ухламасдан тоат-ибодатда бўлиб бедор қолиш; Ҳадисда айтилишича, кимда-ким Қадр кечасини бедор қолса, гуноҳлари кечирилади, агарчи унинг гуноҳлари осмондаги юлдузларнинг сонича, тоғларнинг оғирлигича ва денгизлар сувининг миқдорича бўлса ҳам.

✅ 8. «Жавшан Кабийр» дуосини ўқиш. 

✅ 9. «Мужийр» дуосини ўқиш. 

 Қадр кечаларидан бўлган Рамазон ойининг ўн тўққизинчи кечасига хос бўлган амаллар:

✅ 1. Қадр кечасидан Бомдод намозигача бўлган вақт оралиғида 100 маротаба «Астағфируллоҳа Раббий ва Атубу илайҳ» (“Астағфируллоҳа”дан кейин «Раббий» сўзи ҳам бор) зикри айтилади.

✅ 2. Қадр кечасидан Бомдод намозигача бўлган вақт оралиғида 100 маротаба «Аллоҳуммал-ъан қаталата Амирилмўъминин» (Эй Аллоҳим, мўъминлар Амири ҳазрат Али (алайҳис салом) қотилларини лаънат қилгин!) зикри айтилади.

✅ 3. Қуйидаги дуо ўқилади:

«يا ذَا الَّذِي كَانَ قَبْلَ كُلِّ شَيْءٍ ثُمَّ خَلَقَ كُلَّ شَيْءٍ ثُمَّ يَبْقَى وَ يَفْنَى كُلُّ شَيْءٍ يَا ذَا الَّذِي لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَ يَا ذَا الَّذِي لَيْسَ فِي السَّمَاوَاتِ الْعُلَى وَ لاَ فِي الْأَرَضِينَ السُّفْلَى وَ لاَ فَوْقَهُنَّ وَ لاَ تَحْتَهُنَّ وَ لاَ بَيْنَهُنَّ إِلَهٌ يُعْبَدُ غَيْرُهُ لَكَ الْحَمْدُ حَمْداً لاَ يَقْوَى عَلَى إِحْصَائِهِ إِلاَّ أَنْتَ فَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَ آلِ مُحَمَّدٍ صَلاَةً لاَ يَقْوَى عَلَى إِحْصَائِهَا إِلاَّ أَنْتَ»

Ўқилиши:

🔸 «Йаа заллазий каана қобла кулли шайъин, сумма холақо кулла шайъин, сумма ябқо ва яфнаа куллу шайъин. Йаа заллазий лайса камислиҳи шайъун ва йаа заллазий лайса фиссамааваатил ъуло ва лаа фил аразийнас суфлаа ва лаа фавқоҳунна ва лаа таҳтаҳунна ва лаа байнаҳунна илааҳун йуъбаду ғойруҳ. Лакал Ҳамду ҳамдан лаа йақваа ъалла иҳсоиҳи иллаа Анта фасолли ъалаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммадин солатан лаа йақваа ъалла иҳсоиҳаа иллаа Анта».

Таржимаси:

🔸 «Эй ҳар нарсадан олдин мавжуд бўлган, сўнг ҳар бир нарсани яратган Зот. Кейин эса Унинг Ўзи боқий қолур ва ҳамма нарса фоний бўлур. Эй ҳеч бир нарса Унга ўхшаш бўлмаган Зот. Эй на баланд осмонларда, на паст ерларда, на уларнинг юқорисида, на уларнинг остида ва на-да уларнинг ўртасида Ундан ўзга ибодат ва сиғинишга лойиқ илоҳ бўлмаган Зот. Сендан бошқа ҳеч ким ҳисоблай олмаган барча ҳамд-санолар Сенга бўлсин! Бас, Муҳаммад ва Муҳаммаднинг хонадонига Сендан ўзга ҳеч ким уни ҳисоблай олмайдиган дуруд-салавот йўллагин».

✅ 4. Қуйидаги дуо ўқилади:

اَللّهُمَّ اْجْعَلْ فیما تَقْضی وَ تُقَدِّرُ مِنَ الاْمْرِ الْمَحْتُومِ وَ فیما تَفْرُقُ مِنَ الاْمْرِ الحَکیمِ فی لَیْلَةِ الْقَدْرِ وَفِی الْقَضاءِ الَّذی لا یُرَدُّ وَلا یُبَدَّلُ اَنْ تَکْتُبَنی مِنْ حُجّاجِ بَیْتِکَ الْحَرامِ الْمَبْرُورِ حَجُّهُمُ الْمَشْکُورِ سَعْیُهُمُ الْمَغْفُورِ ذُنُوبُهُمُ الْمُکَفَّرِ عَنْهُمْ سَیِّئاتُهُمْ وَاجعل فیما تَقْضی وَتُقَدِّرُ اَنْ تُطیلَ عُمْری وَتُوَسِّعَ عَلَیَّ فی رِزْقی وَتَفْعَلَ بی کَذا وَ کَذا

Ўқилиши:

🔸 «Аллоҳуммажъал фиймаа тақзий ва туқаддиру минал амрил маҳтууми ва фиймаа тафруқу минал амрил ҳакийми фий лайлатил Қадр ва фил қазоиллазий лаа юрадду ва лаа юбаддалу ан тактубаний мин ҳужжаажи Байтикал Ҳаром, ал-мабруури ҳажжуҳум, ал-машкуури саъюҳум, ал-мағфури зунубуҳум, ал-мукаффари ъанҳум саййиаатуҳум. Важъал фиймаа тақзий ва туқаддиру ан тутийла ъумрий ва тувассиъа ъалаййа фий ризқий ва тафъала бий казаа ва казаа».

Казо ва казо сўзлари ўрнига ўз ҳожатини Аллоҳ таолодан сўрасин!

Таржимаси:

🔸 «Эй Аллоҳим, қатъий ишларда ҳукм қилганинг ва белгилаб қўйганинг нарсаларда ва Қадр кечасида қайтарилмайдиган ва ўзгармайдиган ҳукмда мени Байтуллоҳил-ҳаром Уйингни зиёрат қиладиган ҳожилардан қилгин, шундай ҳожиларданки, уларнинг ҳажлари мабрур (яхши бажарилган), саъй-амаллари машкур (шукр қилинган), гуноҳлари мағфур (кечирилган) ва уларнинг хато ва ёмон амалларининг усти ёпилган кишилардир. Сен ҳукм қиладиган ва тақдир этиб белгилайдиган нарсаларда умримни узоқ айла, ризқимни кенг-фароғ қилгин ва менга нисбатан фалон ва фалон ишларни амалга ошир!»

 Рамазон ойининг йигирма биринчи кечаси амаллари:

Ушбу кечанинг фазилати ўн тўққизинчи кечадан кўра зиёдроқдир.

Ушбу кечанинг амаллари қуйидагилардан иборат:

  1. Ғусл
  2. Тунни ибодат билан бедорликда ўтказиш
  3. Зиёрати Ошурони ўқиш
  4. Етти марта Ихлос сураси билан ўқиладиган намоз
  5. Қуръонни бошга қўйиш
  6. Юз ракъат намоз ўқиш
  7. Жавшани Кабийр дуосини ўқиш

Рамазон ойининг йигирма учинчи кечаси амаллари:

  1. Муборак Анкабут, Рум ва Духон сураларини ўқиш;

Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом)нинг асҳобларидан бўлган Абу Басир ул ҳазратдан Рамазон ойининг йигирма учинчи кечасида Анкабут ва Рум сураларини ўқишнинг ажр-савоби ҳақида қуйидаги ҳадисни ривоят қилади. Ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар:

بِهَذَا الْإِسْنَادِ عَنِ الْحَسَنِ عَنْ أَبِيهِ عَنْ أَبِي بَصِيرٍ عَنْ أَبِي عَبْدِ اللَّهِ (ع) قَالَ «مَنْ قَرَأَ سُورَةَ الْعَنْكَبُوتِ وَ الرُّومِ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ لَيْلَةَ ثَلَاثَةٍ وَ عِشْرِينَ فَهُوَ وَ اللَّهِ يَا أَبَا مُحَمَّدٍ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ لَا أَسْتَثْنِي فِيهِ أَبَداً وَ لَا أَخَافُ أَنْ يَكْتُبَ اللَّهُ عَلَيَّ فِي يَمِينِي إِثْماً وَ إِنَّ لِهَاتَيْنِ السُّورَتَيْنِ مِنَ اللَّهِ مَكَاناً»

🔸 «Кимда-ким Рамазон ойининг йигирма учинчи кечасида Анкабут ва Рум сураларини ўқиса, Аллоҳга қасамки, эй Абу Муҳаммад, у жаннат аҳлидан бўлур. Мен [ҳеч кимни бу ҳукмдан] асло истисно қилмайман ва Аллоҳ таоло бу қасамимда менинг бўйнимга бирор гуноҳ ёзади деб ҳам қўрқмайман. Бу икки сура Аллоҳнинг ҳузурида юқори мартабага эгадир».

 Манба: Шайх Садуқ, «Савобул аъмол ва Иқобул аъмол», 109-бет.

  1. Минг маротаба Қадр сурасини ўқиш;

Қадр сурасини ўқишнинг юқори фазилати ҳақида кўп ҳадислар ривоят қилинган. Биз бу ерда уларнинг айримларини келтирамиз:

🔹 Мағфират ва кечирилиш

«Намозларнинг бирида Қадр сурасини ўқиш гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади».

 Манба: «Савобул Аъмол», 267-бет.

🔹 Дуоларнинг ижобат бўлиши

«Ким бу сурани ўқиб дуо қилса, унинг дуоси «Лавҳул Маҳфуз»да мустажоб (ижобат бўлган) деб ёзилади».

 Манба: «Мустадракул Васоил», 4-жилд, 190-бет.

🔹 Омонлик ва Хотиржамлик

«Ким Қадр сурасини хуфтон намозидан кейин 15 маротаба ўқиса, у келгуси тунгача Аллоҳнинг омонида бўлади».

 Манба: «Тафсири ал-Бурҳон», 5-жилд, 699-бет.

🔹 Осуда ва тинч уйқу

«Ким ухлашдан олдин Қадр сурасини 7 маротаба ўқиса, эрталабгача Аллоҳнинг омонида бўлади».

 Манба: «Тафсири ал-Бурҳон», 5-жилд, 699-бет.

  1. Жашан Кабир, Макоримул Ахлоқ ва Ифтитоҳ дуоларини ўқиш
  2. Фараж дуосини ўқиш

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ اَللّهُمَّ كُنْ لِوَلِيِّكَ الْحُجَّةِ بْنِ الْحَسَنِ صَلَواتُكَ عَلَيْهِ وَعَلى آبائِهِ في هذِهِ السّاعَةِ وَ في كُلِّ ساعَةٍ وَلِيّاً وَحافِظاً وَقائِداً وَناصِراً وَدَليلاً وَعَيْناً حَتّى تُسْكِنَهُ أَرْضَكَ طَوْعاً وَتُمَتِّعَهُ فيها طَويلاً

Ўқилиши:

✍️ «Аллоҳумма кун ливалиййик ал-ҳужжат ибнил Ҳасан, салавотука алайҳи ва алаа абааиҳи, фий ҳаазиҳис саати, ва фий кулли саати, валийян ва ҳаафизан ва қоидан ва наасиран, ва далилан ва айнан, ҳатто тускинаҳу арзака тавъан, ва туматтиъаҳу фийҳаа тавилаа».

Таржимаси:

🔸 «Раҳмон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Эй Аллоҳим, Сенинг ҳужжатинг бўлмиш Ибн Ал-Ҳасан (имом Ҳасан Аскарий (а.с) ўғли)нинг бу лаҳзада ва кейинги келаётган ҳар бир лаҳзаларда, (ул зотга ва оталарига дуруд-салавотларинг бўлсин) йўлбошчиси, асровчиси, раҳнамоси, мададкори, йўл кўрсатувчиси ва кузатувчиси бўлгин. Токи, ул ҳазратга ер юзида муносиб шаклда жой бериб, ул зотни узоқ муддат давомида унда баҳраманд қилгин».

  1. Саккиз ракъат намоз ўқиш етишган ва кейин эса Аллоҳ таолодан мағфират сўраб Аллоҳ бандалари ҳақига дуо қилиш.

Манба: «Мафотиҳул Жинон».

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi. 

Share

Check Also

ШАНБА КУНИ ДУОСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  دُعاءُ يَوْمِ السَّبْتِ بِسْمِ اللهِ كَلِمَةُ الْمُعْتَصِمينَ وَمَقالَةُ الْمُتَحَرِّزينَ وَأَعُوذُ بِاللهِ تَعَالَى …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.