Home / қолган сарлавҳалар / Дуолар /  Рамазон ойида барча фарз намозлардан кейин ўқиладиган дуолар:

 Рамазон ойида барча фарз намозлардан кейин ўқиладиган дуолар:

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

يا عَلِيُّ يَا عَظِيمُ، يَا غَفُورُ يَا رَحِيمُ أَنْتَ الرَّبُّ العَظِيمُ، آلَّذِي لَيْسَ کَمِثْلِهِ شَيْءٌ، وَ هُوَ السَّميعُ الْبَصِيرُ، وَ هَذَا شَهْرٌ عَظَّمْتَهُ وَکَرَّمْتَهُ، وَ شَرَّفْتَهُ وَ فَضَّلْتَهُ عَلَی الشُّهُورِ وَ هُوَ شَهْرُ الَّذِي فَرَضْتَ صِيَامَهُ عَلَيَّ، وَهُوَ شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أَنْزَلْتَ فِيهِ الْقُرآنَ، هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَىٰ وَالْفُرْقَانِ وَجَعَلْتَ فِيهِ لَيْلَةَ القَدْرِ، وَجَعَلْتَهَا خَيْراً مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ، فَيَاذَا الْمَنِّ وَ لَا يُمَنُّ عَلَيْكَ، مُنَّ عَلَيَّ بِفَكَاكِ رَقَبَتِي مِنَ النَّارِ، فِي مَنْ تَمُنُّ عَلَيْهِ، وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ، بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Ўқилиши:

✍️ «Ё алийю ё азийм, ё ғафуру ё раҳийм антар раббул азийм, аллазий лайса камислиҳи шайъун, ва ҳувас самийъул басийр, ва ҳозо шаҳрун аззамтаҳу ва каррамтаҳ, ва шаррафтаҳу ва фаззалтаҳу алаш шуҳур ва ҳува шаҳруллазий фаразта сиёмаҳу алайй, ва шаҳру рамазоналлазий анзалта фийҳил қуръон,ҳудан линноси ва баййнотин минал ҳудо вал фурқон ва жаъалтаҳу фийҳи лайлатал қадр, ва жаъалтаҳу хайран мин алфи шаҳр, фаёзал манни ва ло юманну алайк, мунна алайя бифакоки рақабати минан нор, фий ман тамунну алайҳ, ва адхилнил жаннаҳ, бираҳматика ё арҳамар роҳимийн».

Таржимаси:

🔸 «Эй Юксак, эй Буюк, эй Кечиримли, эй Раҳмли Зот. Сен ҳеч бир нарса унга ўхшаш бўлмаган буюк Парвардигорсан. Ва У Эшитувчи ва Кўрувчи Зотдир. Бу [Рамазон] Сен юксаклаган, улуғлаган ва шарафлаган ҳамда уни барча ойлардан устун қўйган ойдир. Ва у шундай ойки, Сен унинг рўзасини менга фарз қилдинг. Ва у Рамазон ойи шундай ойдирки, унда Қуръонни нозил қилдинг. У [Қуръон] ҳидоятнинг очиқ-равшан далиллари ва ҳақни ботилдан ажратувчи восита билан одамларни тўғри йўлга бошловчи китобдир. Қадр кечасини Рамазон ойида қарор топдирдинг ва уни минг ойдан яхшироқ қилдинг. Эй буюк инъом Соҳиби бўлган ва Унга инъом қилинмайдиган Зот, Сен инъом қиладиган кишилар орасида менинг бўйнимни дўзах оловидан озод этиш билан менга инъом қилгин ва Ўз Раҳматинг билан мени жаннатга киргизгин, эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони бўлган Зот».

Шайх Кафъамий ўзнинг «Мисбоҳ» ва «Баладул Амин» китобида ҳамда Шайх Шаҳид ўзининг тўпламида пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

«Кимда-ким Рамазон ойида бу дуони ҳар бир вожиб намоздан кейин ўқиса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини қиёмат кунига қадар кечиргайдир».

Қуйида Дуони келтирамиз:

بسم الله الرحمن الرحيم

أَللَّهُمَّ أَدْخِلْ عَلَی أَهْلِ الْقُبُورِ السُّرُورَ، أَللَّهُمَّ أَغْنِ کُلَّ فَقِيرٍ، أَللَّهُمَّ أَشْبِعْ کُلَّ جَائِعٍ، أَللَّهُمَّ اکْسُ کُلَّ عُرْيَانٍ، أَللَّهُمَّ اقْضِ دَيْنَ کُلِّ مَدِينٍ، أَللَّهُمَّ فَرِّجْ عَنْ کُلِّ مَکْرُوبٍ، أَللَّهُمَّ رُدَّ کُلَّ غَرِيبٍ، أَللَّهُمَّ فُكَّ کُلَّ أَسِيرٍ، أَللَّهُمَّ أَصْلِحْ کُلَّ فَاسِدٍ مِنْ أُمُورِ الْمُسْلِمِينَ، أَللَّهُمَّ اشْفِ کُلَّ مَرِيضٍ، أَللَّهُمَّ سُدَّ فَقْرَنَا بِغِنَاكَ، أَللَّهُمَّ غَيِّرْ سُوءَ حَالِنَا بِحُسْنِ حَالِكَ، أَللَّهُمَّ اقْضِ عَنَّا الدَّينَ وَ أَغْنِنَا مِنَ الْفَقْرِ، إِنَّكَ عَلَی کُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Ўқилиши:

✍️ «Аллоҳумма адхил ало аҳлил қубурис сурур, Аллоҳумма ағни кулли фақир, Аллоҳумма ашбиъ кулла жоъиъ, Аллоҳуммаксу кулла урён, Аллоҳуммақзи дайна кулли мадийн, Аллоҳумма фарриж ан кулли макруб, Аллоҳумма рудда кулла ғарийб, Аллоҳумма фукка кулла асир, Аллоуҳумма аслиҳ кулла фосидин мин умурил муслимийн, Аллоуҳммашфи кулла марийз, Аллоҳумма судда фақрано биғинок, Аллоуҳмма ғаййир ҳолино биҳусни ҳолик, Аллоҳуммақзи аннад дайна ва ағнино минал фақр, иннака ало кулли шайъин қадийр».

Таржимаси:

🔸 «Эй Аллоҳим, қабристон аҳлига сурур-шодлик киргизгин! Эй Аллоҳим, ҳар бир камбағални беҳожат қилгин! Эй Аллоҳим, ҳар бир оч-ночорни туйғизгин! Эй Аллоҳим, ҳар бир яланғочни кийдиргин! Эй Аллоҳим, ҳар бир қарздорнинг қарзини адо этгин! Эй Аллоҳим, ҳар бир қайғули кишининг ғам-ғуссасини бартараф қилгин! Эй Аллоҳим, ҳар бир ғарибни ватанига қайтаргин! Эй Аллоҳим, ҳар бир асирни озод этгин! Эй Аллоҳим, мусулмонлар ишидаги барча бузуқликни тузатгин! Эй Аллоҳим, ҳар бир беморга шифо бергин! Эй Аллоҳим, бизнинг қашшоқлигимизни Ўз бойлигинг билан тўлдиргин! Эй Аллоҳим, бизнинг ёмон аҳволимизни Ўзингнинг яхши ҳолатинг билан ўзгартиргин! Эй Аллоҳим, биздан қарзни адо этгин! Ва бизни камбағалликдан беҳожат [бой] қилгин! Зероки, Сен ҳар бир нарсага қодирсан».

Кимки Рамазон ойида ҳар кеча қуйидаги дуони ўқиса, унинг 40 йиллик гуноҳлари кечирилади:

أَللَّهُمَّ رَبَّ شَهْرِ رَمَضَانَ الَّذِي أَنْزَلْتَ فِيهِ الْقُرْآنَ، وَافْتَرَضْتَ عَلَی عِبَادِكَ فِيهِ الصِّيَامَ، صَلِّ عَلَی مُحَمَّدٍ وَ آلِ مُحَمَّدٍ، وَارْزُقْنِي حَجَّ بَيْتِكَ الْحَرَامِ فِي عَامِ هَذَا وَفِي کُلِّ عَامٍ، وَاغْفِرْ لِي تِلْكَ الذُّنُوبَ الْعِظَامَ، فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُهَا غَيْرُكَ يَا رَحْمَانُ، يَا عَلَّامُ، يَا ذَالْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ

Ўқилиши:

✍️ «Аллаҳумма рабби шаҳри Рамазон аллазий анзалта фийҳил Қуръон, вафтаразта ало ибодика фийҳис сиём, салли ало Муҳаммадин ва оли Муҳаммад, варзуқни ҳажжа байтикал ҳаром фий оми ҳозо ва фий кулли ом, вағфирли тилказ зунубал изом, фаиннаҳу ла яғфируҳо ғайрука ё раҳмон, ё аллом, ё залжалоли вал икром».

Таржимаси:

🔸 «Эй Аллоҳим, эй Рамазон ойининг Парвардигори! Рамазон ойи шундай ойки, унда Қуръонни нозил қилдинг ва унда бандаларингга рўза тутишни фарз этдинг. Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг хонадонига дуруд-салавот йўллагин! Шу йилда ва ҳар йили Байтуллоҳил-ҳаром Уйингни зиёрат қилиб ҳаж қилишни менга ризқ қилиб бергин! Ва у катта гуноҳларимни мағфират қилгин! Зеро, бу гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечирмайди эй Раҳмон [борлиқ ато этувчи Зот], эй ўта билгувчи Зот, эй буюклик ва улуғворлик Соҳиби!»

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди. 

Share

Check Also

ХАТМИ ҚУРЪОН ДУОСИНИНГ МАТНИ ВА ТАРЖИМАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ صَدَقَ اللهُ الْعَلِیُّ الْعَظِیمِ Содақоллоҳул Алиййул ЪАзийм Олий мартабали Буюк Аллоҳ тўғри …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.