Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Замонамиз пешвоси ва раҳнамоси Имом Маҳдий (а.с)ни таниб олиш учун бир неча дақиқа

Замонамиз пешвоси ва раҳнамоси Имом Маҳдий (а.с)ни таниб олиш учун бир неча дақиқа

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Сиз Имом Маҳдий (а.ж)нинг зуҳур қилишлари, яъни ғойиблик пардаси ортидан чиқишлари асрида яшаётганлигингизни биласизми???

Сиз Имом Маҳдий (а.ж) зуҳур қилишларини кўра олишингизни биласизми???

Юзлаб йиллар давомида одамлар туғилиб, яшаб ва бу дунёдан ўтиб кетдилар, лекин дунё бўйлаб адолат ўрнатадиган зотнинг келишини кўрмадилар. Аммо сиз меҳр-мурувват ва хайрихоҳлик пешвоси ва раҳнамоси бўлган Имом Маҳдий (а.ж)нинг ғойиблик пардаси ортидан чиқиб келган пайтни кўришингиз мумкин.

Ҳадиси шарифларда Имом Маҳдий (а.ж)нинг зуҳур қилишлари, яъни ғойиблик пардаси ортидан чиқишлари борасида айтилган 1200 белги-нишоналардан фақатгина 5 та белги қолган, яъни ул ҳазрат келишлари учун фақат 5 та белги ва аломатгина қолган, холос.

Ўрта Шарқ ҳудудида содир бўлган тўқнашувлар шуни кўрсатадики, ҳар лаҳзада ушбу бешта белгидан бири амалга ошиши мумкин. Албатта, бу белгилар бир-бири билан ўзаро боғлиқдир.

Ушбу бешта белги қуйидаги тартибда амалга ошади:

1. «Суфёний» исмли бир золим кимса Иорданиянинг Ёбис водийсида дунёга келиб, Ўрта Шарқ минтақасидаги давлатларга қарши қўзғалон кўтариб юриш қилиши

2. Яман диёридан Саййид Ямонийнинг чиқиши ва Суфёнийга қарши қонли тўқнашувлар юз бериши

3. Самовий нидо ва чақириқ; Имом Маҳдий (а.ж) келганликлари ҳақида осмондан ҳаммага эшитиладиган нидо ва чақириқ

4. Суфёний қўшинини Макка ва Мадина ўртасидаги «Байдо» заминида ер ютиши

5. Нафси Закийя, яъни пок бир инсоннинг Аллоҳ таоло Уйида (Каъбаи Муаззамада) ўлдирилиши.

1. Суфёнийнинг қўзғолон кўтариши нима маънони англатади?

Мўътабар ҳадиси шарифларда айтилишича, Шом ҳудудида, яъни ҳозирги Сурияда икки гуруҳ ҳокимият устида ўзаро қонли урушлар қиладилар. Баъзан биринчи гуруҳ ғолиб келса ва гоҳида эса иккинчи гуруҳ ғалаба қозонади. Аммо иккаласидан ҳеч бири бошқасини енгиб чиқа олмайди. Ушбу уруш узоқ вақт давом этади, токи ҳадисларда «Суфёний» деб айтилган бир шахс чиқиб, иккала гуруҳни ҳам енгади. Ҳадиси шарифларда айтилишича, у бутун Шом ҳудудларини эгаллаб ўз назорати остига олиш учун 6 ой уришади.

Мўътабар ҳадисларда Суфёний Имом Маҳдий (алайҳис салом)нинг душмани деб таништирилган ҳамда ёмон ниятли гуруҳни уюштириши ҳақида хабар берилган. Суфёний Шомда ҳукумат яратганидан сўнг Ироқ томон йўл олади ва у ерда қўлидан келгунича шиаларни ўлдиради.

Энди саволимиз шуки, ҳозир кунда Сурияда ҳокимиятни эгаллаш учун содир бўлаётган қонли тўқнашув ва урушлар сиз учун ажабланарли эмасми?

Шу вақтгача бирор бир мамлакатда бундай қаттиқ фуқаролик уруши бўлганми?

Ўрта Шарқдаги энг обод ва фаровон мамлакат ҳозир харобага айланган, барча инфратузилмалар йўқ қилинган. Миллионлаб одамлар дарбадар ва саргардон, юз минглаб одамлар ўлдирилган. Очлик, қаҳатчилик, қўрқув ҳамма жойни қамраб олган.

Суриядаги ҳокимият учун олиб борилаётган ички уруш ва низолар ўша Суфёний чиқишидан олдин бўладиган уруш эмасми? Суфёнийнинг чиқиши Имом Маҳдий (алайҳис салом) келишларидан атиги бир неча ой олдин юз беради.

2. Яман диёридан Саййид Ямонийнинг чиқиши;

Ҳадиларда Саййид Ямоний исмли кишининг чиқиши ҳақида хабар берилган бўлиб, у Суфёнийга қарши курашиш ниятида оёққа туриб юриш қилади. Ўшанда ҳақ томонга йўналтирувчи ҳидоят байроғи фақат Саййид Ямонийнинг қўлида бўлади. Ҳадиси шарифларда шиалар унга ёрдам беришга чақирилган.

3. Самовий нидо ва чақириқ;

Имом Маҳдий (алайҳис салом) келишларининг энг ўзига хос ва аниқ белгиларидан бири ҳазрати Жаброилнинг самовий нидо ва чақириғи бўлиб, дунёдаги барча одамларга ваъда қилинган Имом Маҳдий (а.ж)нинг келгани ҳақида хушхабар беради. Бу ҳодиса Суфёний қўзғалонидан кейин ва Рамазон ойининг йигирма учинчи кунида содир бўлади.

4. Суфёний қўшинини Макка ва Мадина ўртасидаги «Байдо» заминида ер ўз қаърига тортиши;

Осмондан келган нидо-чақириқни ҳамма эшитгач, яхшилик ва ёмонлик қўшини бир-бирига юзма-юз туришга тайёр бўлади. Шунда Ироққа кириб келгач, Имом Маҳдий (а.ж)ни излаш учун Маккага йўл олган Суфёний лашкарини Макка ва Мадина ўртасида жойлашган «Байдо» деган жойда ер ютади.

Мўътабар манбаларда Суфёний қўшининг сони 12 минг киши деб айтилган.

5. Нафси Закийянинг ўлдирилиши;

Бугунги кунда ваҳобийлар ўзларининг шайтоний макр-ҳийлалари билан Оятуллоҳ Систонийга «Нафси Закийя» унвонини бериб, у кишига қарши суиқасд уюштириш ниятида бўлишларига рад жавоб сифатида шуни айтиш керакки, Имом Маҳдий (а.ж) келишларининг сўнгги белги-аломати – бу пок бир инсоннинг Аллоҳ таоло Ҳарамида, яъни Каъбаи Муаззамада ўлдирилишидир. Албатта, ушбу белги юқорида айтиб ўтилган 4 та белгидан кейин амалга ошади.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.