Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Имом Маҳдий (а.ж) ва ул ҳазратнинг келишлари учун энг яхши иш нима?!

Имом Маҳдий (а.ж) ва ул ҳазратнинг келишлари учун энг яхши иш нима?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Жавоб шуки, энг яхши иш деганда бунга икки томондан қараш мумкин;

1. Шахсий жиҳат

2. Ижтимоий жиҳат

Ижтимоий томондан қараганда, Имом Маҳдий (а.ж) учун қилинадиган энг яхши иш – бу одамларни у буюк зот томонга даъват этишдир. Имом Маҳдий (а.ж)ни одамларга таништириш учун даъват ва тарғиботлар қилиб, одамларни ул ҳазрат томонига йўналтиришдир.

Одамларни Имом Маҳдий (а.ж) томонига даъват қилган кишининг ажр-савоби нақадар улкан ва юқори экани хусусида ўн олтитагача чуқур маъно-мазмунли ҳадислар етишган.

Ва шахсий томондан эса Имом Маҳдий (а.ж) учун қилинадиган энг яхши иш – бу гуноҳ қилмаслик ва вожиб амалларни бажаришдир. Бир сўз билан айтганда, вожиб амалларни бажариб, ҳаром қилинган амалларни тарк этишдир.

Агар биз шахсий томондан шундай йўлни тутсак ва ижтимоий томондан ҳам одамларни Имом Маҳдий (а.ж) томонга чақирсак, у ҳолда биз у буюк зотнинг наздида азизмиз!

🖤Агар бир кишини ул зот сари йўналтирсанг🖤

🖤Ул ҳазратнинг ёри ҳамда қўшинига Сардорсан🖤

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.