Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Барча ғоя ва идеологиялар Нажоткор келиши ҳақида қатъий тарзда хабар беришганини биласизми? …

Барча ғоя ва идеологиялар Нажоткор келиши ҳақида қатъий тарзда хабар беришганини биласизми? …

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Барча динларнинг, ҳаттоки Иброҳимий бўлмаган, яъни тавҳид ва яккахудоликка асосланмаган динларнинг эътиқодига кўра, ниҳоят инсониятни зулмат ва зулмдан, гумроҳлик ва гуноҳ ишлардан қутқарадиган ҳамда ер ва ер аҳли учун бахт-саодат ва яхшилик олиб келадиган илоҳий бир киши келади.

Зардушт динида Нажоткорнинг исми: Сушийонис

Яъни, Наф берувчи; Нажоткорнинг фойдаси бутун олам аҳлига етади.

«Маккада охирги Пайғамбарнинг авлодларидан бир киши пайдо бўлади. У ўша Пайғамбарнинг вориси бўлиб, ўз бобосининг динига эргашади. Унинг адолатидан бўри қўй билан бирга сув ичади ва бутун дунё аҳли Меҳр Озмо (Муҳаммад)нинг динига иймон келтиради».

📙 Манба: Жомосб бин Лаҳросиб, «Жомосб нома», Бомбай, Ҳижрий 1313-йил, 121 ва 122 бетлар.

Насроний динида Нажоткорнинг исми: Инсон Ўғли

«Белларингиз белбоғлиқ, чироқларингиз ёниб турсин! Сизлар хўжайин қайтиб келишини кутиб турган, у келиб эшикни тақиллатиши билан очиб беришга тайёр турган одамлардек бўлинглар. Хўжайин келганида ҳушёр ҳолда кўрган хизматкорлар нақадар бахтлидир! Хоҳ ярим кечада, хоҳ тонготарда хўжайин келиб қолса-ю хизматкорларини шундай ҳолда учратса, улар қандай бахтлидирлар! Шунингдек, сизлар ҳам тайёр бўлиб туринглар, чунки Инсон Ўғли сиз ўйламаган соатда келиб қолади».

📙 Манба: Луқо Инжили: 12-боб, 35 ва 36-оятлар.

«Инсон Ўғли» сўзи 80 марта Библияда ва Янги Аҳдда такрорланган.

Яҳудий динида Нажоткорнинг исми: Мошийҳ

«Агарда кеч бўлса ҳам, уни кутинглар, чунки у албатта, келади ва тўхталиб қолмайди».

Манба: «Дониёл пайғамбар китоби», 12 боб, 1-5 ва 10-13 оятлар/ «Ҳайқуқ пайғамбар китоби», 2-боб, 3 ва 5-оятлар.

Ҳиндуизмда Нажоткорнинг исми: Кокули

«Бузғунчилик ва вайронагарчилик бутун дунёни қамраб олганида, Нажоткор оқ отга минган ҳолда инсон қиёфасида намоён бўлади».

Буддизмда Нажоткорнинг исми: Митрийя

«Сўнгги Будда Митрийя – бешинчи Будда – дунёнинг охирида пайдо бўлади ва барча мавжудотларни «Нийрвона» [Тинчлик ва Осудалик ёки Бахтиёрлик ва Саодатлилик]га етказмагунча, ўзи «Буюк Нийрвона»га кирмайди».

Ислом динида (Шиа ва Сунний мазҳабларида) Нажоткорнинг исми: Имом Маҳдий (а.ж)

وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ 

«Чиндан ҳам, Биз Зикрдан [Тавротдан] сўнг Забурда ҳам: «Албатта, Менинг солиҳ бандаларим ернинг [унда ҳукумат қилишлари учун] меросхўри бўлурлар», деб ёзганмиз». (Анбиё сураси, 105-оят)

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.