БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Юнус ибн Абдурраҳмон айтади: Мен Мусо ибн Жаъфар, яъни еттинчи пешвоимиз Имом Мусойи Козим (алайҳис салом)нинг ҳузурларига бордим ва ул ҳазратга: Эй Расулуллоҳнинг фарзанди, Сиз ал-Қоиму бил-Ҳақмисиз? [Ҳақиқатни барпо этувчимисиз?] деб сўрадим. Шунда ул ҳазрат дедилар:
الهمداني، عن علي، عن أبيه، عن صالح بن السندي، عن يونس ابن عبدالرحمان قال: دخلت على موسى بن جعفر عليهما السلام فقلت له: يابن رسول الله أنت القائم بالحق؟ فقال: أنا القائم بالحق ولكن القائم الذي يُطَهِّرُ الأرض من أعداء الله ويملأها عدلا كما ملئت جورا هو الخامس من ولدي، له غيبة يطول أمدها خوفا على نفسه يرتد فيها أقوام ويثبت فيها آخرون ثم قال عليه السلام: طوبى لشيعتنا المتمسكين بحُبِّنا في غيبة قائمنا الثابتين على موالاتنا والبراءة من أعدائنا أولئك منا ونحن منهم قد رضوا بنا أئمة ورضينا بهم شيعةً وطوبى لهم، هم والله معنا في درجتنا يوم القيامة.
«Мен ал-Қоиму бил-Ҳақдирман, яъни Ҳақиқатни барпо этувчиман, лекин Қоим [ҳақиқат ва адолатни барпо этувчи] ерни Аллоҳ душманларидан тозалаб, уни ноҳақлик ва зулму ёвузлик билан тўлиб-тошгани каби ҳақиқат ва адолатга тўлдирадиган кишидир. У (Имом Маҳдий) менинг фарзандларимдан бешинчисидир. У ўз жонидан қўрққани учун узоқ вақт кўзларга кўринмай ғойиб бўлгайдир. Унинг ғойиблик даврида баъзи одамлар муртад бўладилар, яъни диндан қайтадилар ва бошқалар эса динда собитқадам қоладилар».
Сўнгра ул ҳазрат дедилар:
«Бизнинг Қоимимиз кўзлардан ғойиб бўлган вақтда бизнинг муҳаббатимизни маҳкам тутган, бизни дўст тутиб пешволигимизни қабул қилишда ҳамда душманларимиздан безор эканликда собитқадам ва мустаҳкам тура олган шиаларимизга тубо (жаннат) бўлсин. Улар биздан ва биз уларданмиз. Улар бизнинг имом ва пешво эканлигимизга рози бўлганлар ва биз ҳам уларнинг шиа эканликларига розимиз ва уларга тубо (жаннат) бўлсин. Улар Аллоҳга қасамки, қиёмат кунида бизнинг даражамизда биз билан биргадирлар».
📖 Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 51-жилд, 151-бет, Дору иҳёит-турос чопи.