Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Имом Маҳдий (а.ж)нинг келишларини яқин деб билиш қалбларни нуронийлаштиради

Имом Маҳдий (а.ж)нинг келишларини яқин деб билиш қалбларни нуронийлаштиради

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

🌀 Табиий бало ва офатлар биз томон юзланганда ушбу биргаликда амалга оширилаётган жамоавий ҳаракат ва фаолиятлар Имом Маҳий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) келишлари учун тайёргарлик кўришнинг бир туридир.

🔹 Дунёда юзага келган ушбу вазият бизни кундан кунга Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг келишларидан олдин содир бўладиган воқеаларга яқинлаштиради. Албатта, биз Имом Маҳдий (а.ж)нинг келишлари бизга қанчалик яқинлашганини билмаймиз, лекин табиий ҳолда бугунги дунёмизнинг вазиятига назар ташлаганимизда, ўзимизни ҳар он ўша инсоният тарихида юз берадиган буюк ҳақиқатга яқинроқ эканимизни ҳис этамиз.

🔹 Биз Корона вирус касаллиги ва бошқалар каби ушбу офат ва балоларда биргаликда жамоавий ҳаракат ва фаолиятларни амалга оширганимизда, биз қандайдир тарзда Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг йўлбошчилигини қабул қилишга тайёр бўламиз ва Худо хоҳласа, бу ишлар ва бу тайёргарликлар бизни ул ҳазратнинг келишига муҳайё ва лойиқ қилади.

🔹 Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) келишларининг тезлашиши учун дуо қилишдан ва барча мўъминлар ул ҳазрат келишлари учун тайёргарлик кўришлари кераклигини эътиборга олишдан ташқари Имом Маҳдий (а.ж)нинг ғойиблик пардаси ортидан чиқишлари яқинлашганини ҳис қилишга эътибор қаратиш жуда муҳим бир мавзудир. Асосан, агар биз Имом Маҳдий (а.ж)нинг келишларини яқин деб билсак, қалбларимиз нуронийлашади ва ибодатларимиз яхшиланади, ҳаттоки биз бало ва мусибатлардан кўпроқ омонда бўламиз. Имом Маҳдий (а.ж) келишларининг яқин қолганлик ҳисси ҳақиқатан ҳам одамларнинг имонини мустаҳкамлашга ва уларнинг қалбларини Худога яқинлаштиришга катта таъсир кўрсатади.

Шуни ҳам айтиш жоизки, Имом Маҳдий (а.ж) келишларининг олди билан жуда кўп бало ва мусибатлар ҳамда қонли уруш ва тўқнашувлар дунё халқларининг бошига келади. Вазият шу даражага етиб борадики, ер юзидаги одамларнинг учдан икки қисми нобуд бўлади ва фақат бир қисмигина қолади. Бу борада Муҳаммад ибн Муслим ва Абу Басир олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом)дан ривоят қилган ҳадисга эътиборингизни қаратамиз.

Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

286 – وروى محمد بن جعفر الاسدي، عن أبي سعيد الادمي، عن محمد بن الحسين، عن محمد بن أبي عمير، عن أبي أيوب، عن محمد بن مسلم وأبي بصير قالا: سمعنا أبا عبد الله عليه السلام يقول: لا يكون هذا الامر حتى يذهب ثلثا الناس، فقلنا إذا ذهب ثلثا الناس فمن يبقى؟ فقال: أما ترضون أن تكونوا في الثلث الباقي؟

«Бу иш [Имом Маҳдийнинг келиши] токи одамларнинг учдан икки қисми кетмагунча [нобуд бўлмагунча] амалга ошмайди». Шунда биз (Муҳаммад ибн Муслим ва Абу Басир): «Агар одамларнинг учдан икки қисми кетса, унда ким қолади?», дедик. Ул ҳазрат дедилар: «Одамларнинг қолган учдан бир қисми бор бўлишига рози бўлмайсизларми?»

Манба: Шайх Тусий Муҳаммад ибн Ҳасан, «Ал-Ғайбаҳ», 339-бет.

Сўзимиз ниҳоясида шуни эслатиб ўтишимиз керакки, ер юзидаги одамларнинг учдан икки қисми нобуд бўлиши Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг кўрсатган йўлларини тутган шиаларни ўз ичига олмайди, балки улар Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида бўлиб омонда қоладилар. Токи, шиалар Имом Маҳдий (а.ж) ғойиблик пардаси ортидан чиқиб, ер юзида АДОЛАТЛИ ҲУКУМАТ тузишлари учун ўз режа-дастурларини амалга оширишда ул ҳазратга ёрдам бера олсинлар деб.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.