Ассалому алайкум Нажот Кемаси жамоаси, бир саволим бор эди.
Жўрам бир банкдан кредит олмоқчи. Банк кредитни пластикга бираркан, шу пластикга кредик олиб ўша пластикга бирор буюм сотиб олса жоизми?
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ.
Шариати исломия қонунига биноан, қарз ва кредит олиш хоҳ шахсдан бўлсин ёки банкдан, ортиқчаси билан қайтармаслик шарти билан жоиз иш бўлиб, ушбу олинган кредит нақд пул бўла олади ёки бугунги кунда нақд пул кучига эга бўлган рақамлар бўлиб, пластик картага кўчирилиши мумкин.
Кейин кредитни олган шахс уни бир ҳисоб рақамдан бошқа ҳисоб рақамига, масалан сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказа олади. Бу иш ҳозирги кунда нақд пул тўлаш ҳисобланади ва шариат наутаи назаридан ҳам жоиз ва мумкин бўлган ишдир.