Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Инсон ота-онаси томонидан қўйилган исмини ўзгартирса бўладими?

Инсон ота-онаси томонидан қўйилган исмини ўзгартирса бўладими?

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳ. Оллоҳ қилаёткон эзгу ишларингизни роҳатини жаннатлардан ато этсин. Саволим шундан иборат: Шоҳрух исмини кўпгина жойларда яхши исм эмас дейишади ва ўзгартиришимни сўрашади. Шу масалага сизлар ҳам ўз фикрингизни берсангиз. Олдинда катта раҳмат. Оллох сизлардан рози бўлсин.

  • Ҳурмат билан
  • Шоҳрух

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар. Бизни қилаётган ишимиз сабабли олқишлаганингиз учун миннатдормиз. Аллоҳ таоло барчамизни жаннат аҳлидан қилсин!

Шоҳрух исмининг маъноси Подшо юзли дегани бўлиб, ушбу исм жамиятимизда кўп жойларда тарқалган. Аммо айримлар бу исмни яхши исм эмас дейишлари кўпинча маъносини тўлиқ тушунмай туриб айтадилар. Ислом дини таълимотларига кўра, Аллоҳ таоло «Шоҳ», «Подшоҳ» ва «Султон» каби исмларни ёқтирмайди ва бундай номлар Аллоҳ таоло наздида мақбул ва яхши исмлар эмаслиги айтилган.

Шу сабабли, динимизда оталик вазифасини бажариб, ўз фарзандларига исм танлаб қўяётган оталар, унинг маъно-мазмунини тўлиқ тушунишлари ҳамда чиройли ва маъноли исмларни фарзандларига қўйишлари улкан аҳамиятга эгадир. Токи, фарзандлар улғайиб жамиятга қадам қўйганларида, ўз исмларидан уялиб қолмасинлар!

Сиз ҳам Ҳурматли Биродар, исмингизда «Шоҳ» сўзи бўлгани учун исмингизни бошқа бир маъноли ва яхши исмга ўзгартирсангиз ҳам бўлади. Албатта, бундай ўзгартиришни жамиятдаги одамлар қабул қилишларини ҳам инобатга олмоқлик керак.

Ҳар доим Аллоҳ таоло паноҳида омон бўлинг!

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.